Боҳодир эшов


бий, жузбасы (юзбоши), маҳрам



Download 3,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/247
Sana01.07.2022
Hajmi3,92 Mb.
#725904
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   247
Bog'liq
Áî îäèð ýøîâ ¢çáåêèñòîí äàâëàò÷èëèãè âà áîø àðóâè òàðèõè

бий, жузбасы (юзбоши), маҳрам 
(закот йиғувчи), мироб, қози, раис
кабилар эди. Улардан асосийси бий 
бўлиб, бийлар ўз қабила ёки уруғларидан хон хазинасига солиқлар 
йиғиш, уруғ ёки қабила ичидаги можароларни ҳал қилиш, жумладан, ер - 
сув муносабатлари ва жиноий ишларни ҳал этиш вазифаларини 
бажарганлар.
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бийларнинг ҳуқуқлари 
чегараланади. Хива хони Сайид Муҳаммадхон қорақалпоқларнинг 
бошқарув тизими учун қўшимча иккита ноиб, олтита оталиқ, иккита 
беглар беги ва битта оғабий мансабларини жорий этди. Булар орасида 
оғабий энг юқори мансаб бўлиб, қолганлари унга бўйсунганлар. 
Қорақалпоқлардаги бошланғич маъмурий бирлик –овуллар бўлиб, 
уларни жамиятнинг ҳукмрон табақалари вакиллари бўлган 
оқсоқоллар 
кенгаши
бошқарган. Қорақалпоқларнинг асосий маъмурий маркази 
Амударёнинг ўнг қирғоғида Чимбой, чап қирғоғида эса, Қўнғирот 
бўлган.
Қорақалпоқлар бўйсундирилганидан сўнг уларга ҳам хонликдаги 
солиқ, тўлов ва мажбуриятлар жорий этилди. XIX аср бошларидан 
бошлаб, қорақалпоқлар ҳали янги ерларга жойлашиб, ўзлаштириб 
олмаганликларига қарамай Хива хонлари маҳсулот тўловларини талаб 
қила бошладилар. Ундан ташқари доимий йиллик солиқ (20 минг тилла 
ҳажмида) салғут-кесма солиғи жорий этилди. Энг оғир 
мажбуриятлардан бири қорақалпоқлар хон қўшинларидаги 2 минг 
аскарни боқишлари ва қўшин учун навкар бериш эди. Шу билан 


357 
биргаликда аҳоли ариқ ва каналлар қазиш ҳамда тозалаш ишларига 
(ҳашар) жалб этилган. 
Хива хонлари қорақалпоқларни бўйсундирганидан сўнг (XIX 
асрнинг бошлари) уларнинг Хоразмда, Амударёнинг ҳар иккала 
қирғоғида жойлашуви жараёни асосан тугалланади. Чап қирғоқ 
қорақалпоқлар Қўнғирот ва Хўжайли оралиғида, Шуманай канали 
хавзасида жойлашган бўлсалар, ўнг қирғоқ қорақалпоқлар Кўкўзак, 
Кечитли каналлари, Амударё бўйларида, Кушканатав этакларида 
жойлашадилар. 
XIX аср бошларида қорақалпоқларнинг иқтисодий аҳволи анча 
оғир эди. Янги ерларга жойлашган бу аҳоли ерларни ўзлаштириш учун, 
даштни ҳосилдор ерларга айлантириш учун суғориш тизими яратиши 
лозим эди. Бу эса албатта катта куч, меҳнат ва вақт талаб этар эди.
Амударё ҳавзасидаги қорақалпоқларнинг асосий ҳўжалик тури 
деҳқончилик эди. XIX асрнинг биринчи чорагида бу ерда учта 
қорақалпоқ деҳқончилик воҳалари: Қалликул, Кушканатав ва Кегейли 
шаклланади. Чап қирғоқ Амударё шаклланган Қалликул воҳаси Ловдин, 
Шанглибасув, Шуманай, Қиёт –Жарган каналларидан сув олган. Ўнг 
қирғоқ Амударё, ҳозирги Чимбой шаҳрининг шимоли ғарбида 
шаклланган Кушканатав воҳаси Амударёнинг табиий ирмоғи 
Қорабайлидан сув олган. Хитой ва қипчоқ қабилаларининг ерлари 
бўлган бу воҳа XIX асрнинг биринчи ярмида қорақалпоқларнинг муҳим 
деҳқончилик воҳаси эди. 
XIX асрнинг ўрталарига келиб қорақалпоқлар жойлашган 
ҳудудларда яна иккита –Чимбой ва Қўнғирот хўжалик туманлари 
шаклланади. Бутун XIX аср давомида қорақалпоқлар хўжалик ҳаётининг 
асосини қуйидаги бешта – Чимбой, Давқара, Таллиқ, Қўнғирот, Хўжайли 
каби хўжалик туманлари ташкил этган эди. Таъкидлаш лозимки, бу 
хўжалик туманларидаги деҳқончиликнинг ҳолати Амударё суви билан 
боғлиқ бўлган. Табиат инжиқликларига қарамасдан (сув тошқини, 
қурғоқчилик, қишнинг эрта ёки кеч келиши) қорақалпоқлар деҳқончилик 
ҳўжаликларини ривожлантириб борганлар. 
Қорақалпоқ хўжаликларида ерга ҳўкиз қўшилган омоч ва мола 
билан ишлов берилган бўлиб, асосан, буғдой, шоли, жўхори, сули, каноп, 
беда, қовун, тарвуз, қовоқ, мош, нўхат каби маҳсулотлар асосан ички 
эҳтиёжлар учун етиштирилган.
XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб Қўнғирот хўжаликларида пахта 
етиштириш йўлга қўйилган. Қорақалпоқ боғдорчилигида жийда, ўрик, 
шафтоли,олма кўплаб етиштирилган.
Аҳоли чорвачилигида йирик шохли ҳайвонларни кўпайтириш 
устунлик қилган. Уй чорвачилигида жуни, териси, сути ва гўшти учун 


358 
кўплаб эчки ва қўйлар боқилган. Отлар кам боқилган. Туялар фақат 
бойлардагина бўлган. От ва туялардан юк ташиш ва чиғир айлантиришда 
ҳам ишлатилган. Хўжаликда балиқчилик ҳам ривожланган. Балиқчилар 
Орол, Қуванишдарё,Амударё ва Давкар, Қўнғирот, Қора Терен 
кўлларида тирикчилик қилганлар. Қорақалпоқлар деҳқончиликдан 
бўшаган куз ва қиш ойларида овчилик билан ҳам шуғулланганлар. 
Қорақалпоқларда ҳунармандчиликнинг темирчилик, тикувчилик, 
тўқувчилик, косиблик, кулолчилик, заргарлик, дурадгорлик каби кўплаб 
турлари ривожланган эди. Деҳқончиликда бўлгани каби ҳунарманд-
чиликда ҳам асосий маҳсулотлар ички эҳтиёж учун ишлаб чиқарилган . 
Кўпчилик усталар ўз овуллари учун маҳсулот ясаганлар ва улар меҳнати 
учун ғалла ва чорва олганлар. 
Cўнгги ўрта асрларда Хива хонлигининг шимолидан ўтган савдо-
карвон йўллари Чимбой, Хўжайли, Қўнғирот, Кўхна Урганч 
шаҳарларини Хива билан боғлаган. Ундан ташқари Хивани Казалинск 
билан боғлайдиган йўл Чимбой орқали ўтган. Повольже, Уралск, 
Оренбургдан Устюрт орқали Хивага келадиган яна бир йўл Қўнғирот 
яқинидан ўтган. XIX асрдан бошлаб Хива хонлигининг савдо 
алоқаларида қорақалпоқлар фаол иштирок эта бошлаганлар. Улар 
хонлик бозорларида буғдой, чорва ва балиқ маҳсулотларини сотиб, рус, 
Хива ва Бухоро маҳсулотлари (кундалик эҳтиёж моллари)ни харид 
қилганлар – Қорақалпоқларнинг Қўнғирот, Хўжайли Манғит, Чимбой, 
Шўрахон каби шаҳарларининг савдо-сотиқдаги аҳамияти катта эди. 
Сўнгги ўрта асрлар қорақалпоқ халқи маданияти оғир табиий 
шароит, Хива хонларига тобелик заминида бўлса-да, ўзига хос 
йўналишларида шаклланиб, равнақ топди. Қорақалпоқларнинг катта 
қисми Қўнғирот, Қиёт, Чимбой, Нукус, Қипчоқ, Манғит, Жанга қалъа, 
Ойдўст қалъа, Эрназар қалъа, Кўк ўзак, Эшон қалъа каби шаҳар ва 
қалъалар қорақалпоқ халқи томонидан яратилган маданий ва 
меъморчилик ёдгорликларининг маркази ҳисобланган.
Манбаларга кўра, қорақалпоқларда ёшлар саводини даставвал 
мактабларда чиқарганлар. Ушбу бошлағич мактабларда 5-6 ёшдан 
бошлаб қабул қилинган ўқувчилар Қуръон ва Ҳадисларни ўқиш ва 
тиловат қилишни ўрганганлар. Мактабда саводини чиқарган ёшлар Хива 
ва Бухоро мадрасаларида, қорақалпоқларнинг Қорақум Эшон, Калила 
охун, Эгамберган охун, Ойибет эшон, Эшонқалъа мавзеларидаги 
мадрасаларда таълим олганлар.
Қозоқ маърифатпарвар олими Чўқон Валихонов ўз даврида “ 
қорақалпоқлар саҳродаги биринчи шоир ва қўшиқчилар..., минглаб 
достонлар, қиссалар, қўшиқларни қорақалпоқлар ёдда сақлаганлар” дея, 
бежизга айтмаган эди. 


359 
Дарҳақиқат, қорақалпоқларнинг қаҳрамонлик достонлари қадимдан 
маълум. Улардан “Қирққиз”, “Алпомиш”, “Қўблан”, “Маст подшо”, 
“Эдигей” кабиларда қорақалпоқларнинг воқеаларга бой тарихи 
куйланади. Бу даврда қорақалпоқ халқида жирав-бахшичилик 
ривожланган бўлиб Жиен Жирав (1730-1784йй.), Шанкай Жирав (1814-
1884йй.), Жисмурат Жирав (1836-1908йй.) кабилар машҳур эди. XIX аср 
қорақалпоқ шоирлари Жиен Жиравни “қорақалпоқ поэзиясининг отаси” 
деб атаганлар. 
Қорақалпоқ машҳур шоирларидан бири Кунхўжа Иброҳим ўғли 
(Жисмурат, 1799-1830йй.) бўлиб, унинг умри муҳтожликда ўтган. Унинг 
“Ўроқчилар”, “Оқ қамиш”, “Чўпонлар” каби шеърлари машҳурдир. 
Ажиниёз Касибай ўғли (1811-1878йй.) ҳам ворақалпоқ халқининг 
машҳур шоирларидан биридир. Ажиниёз шеърларида ватанпарварлик ва 
инсонпарварлик ғоялари устунлик қилади. Шоирнинг “Бўзатов” 
достонида қорақалпоқ халқининг бошқа юртларга мажбуран кўчиб 
кетиши куйланади. Бердимурод Қарғабой ўғли Бердаҳ (1827-1900йй) 
қорақалпоқ классик адабиётининг машҳур намоёндаларидан биридир. 
Унинг ижодида қорақалпоқ халқининг XIX асрдаги ижтимоий – 
иқтисодий ҳаёти акс этган.
Шундай қилиб, 1873 йилда Россия ҳукумати билан тузилган 
Гандимиён шартномасига кўра, Хива хонлиги Россия вассалига айланди. 
Амударёнинг ўнг қирғоғида яшайдиган қорақалпоқлар ҳудудлари 
Россияга қўшиб олинди. Бу ҳудудларда Амударё бўлими ташкил этилди 
ва 1877 йилдан у Туркистон генерал –губернаторлигининг Сирдарё 
вилояти таркибига қўшилди. Қорақалпоқларнинг Амударёнинг чап 
соҳилида яшайдиган кам қисми 1920 йилга қадар яна Хива хонлигига 
тобе бўлиб қолди. 
1.Воҳидов Ш., Холиқова Р. Марказий Осиёдаги давлат бошқаруви 
тарихидан. Тошкент, Янги аср авлоди. 2006. 
2. Худойқулов Т.Д. XIX асрда Қўқон хонлигининг ижтимоий-сиёсий, 
иқтисодий ва маданий ҳаёти. Тар.фан.номз.дисс. Тошкент. 2009. 
3. Муқимов З. Шайбонийлар давлати ва ҳуқуқи. Тошкент, Адолат. 2007. 
4. Бабаджонов Б.М. Кокандское ханство: власть, политика, религия. 
Ташкент-Токио, Янги нашр. 2010. 
5. Бобобеков Ҳ.Н. Қўқон тарихи. Тошкент, Фан. 1996. 
6. Холиқова Р.Э. XIX аср иккинчи ярми ХХ аср бошларида Россия 
Бухоро муносабатлари тарихи. Тарих фан. док. дисс. Тошкент. 2005. 295 
б. 
7. Шерипов У.А. Хива хонлиги тарихи (1511-1920 йй.). Тарих 
фан.ном.дисс. Урганч, 2009. 174 б. 


360 
8. Хоразм тарихи. 1-жилд. Муаллифлар жамоаси. Масъул муҳаррир 
М.Матниёзов. Урганч, 1997. 
9. Сабурова С. XIX аср ва ХХ аср бошида Хива хонлигининг давлат 
тизими.Тар.фан.номз.дисс. Тошкент. 2002. 180 б. Иловалари билан. 
10. Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал эгалиги ва давлат тузилиши. 
Тошкент, 1959. 
11. История Узбекистана. Колл-в. авторов. Ташкент, 1993. 

Download 3,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish