Боҳодир эшов



Download 3,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/247
Sana01.07.2022
Hajmi3,92 Mb.
#725904
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   247
Bog'liq
Áî îäèð ýøîâ ¢çáåêèñòîí äàâëàò÷èëèãè âà áîø àðóâè òàðèõè

биринчидан, 
ўтроқ аҳоли кўчманчи ва ярим кўчманчи 
бўлган қипчоқлар ҳокимиятни тан олмаганлар. Хонлик ҳудудларидаги баъзи 
вилоят ҳукмдорлари Мусулмонқулга қарши чиқдилар. 
Иккинчидан, 
ҳокимиятда юқори мавқени эгаллаш ҳамда хонга таъсир ўтказиш учун 
қипчоқлар орасида ҳам ўзаро курашлар борарди. Бу курашларда 
қипчоқларнинг қулон уруғидан бўлган Мусулмонқули ҳам фаол иштирок 
этган. 
Учинчи
 
сабаб эса, қипчоқларнинг ўтроқ аҳолига нисбатан юритган 
сиёсати эди. Қипчоқлар ўтроқ аҳолига нисбатан беписандлик назари билан 
қараб, бошқа элат ва этник гуруҳларни камситганлар. 
Тўртинчидан 
эса, 
ташқи омил – Россия империясининг аста-секинлик билан хонлик 
ҳудудларига бостириб кириши сиёсий жараёнларнинг янада кескинлашувига 
сабаб бўлган эди.
1852 йилга келиб, Мусулмонқули ва қипчоқларга қарши кураш учун ўтроқ 
мулкдорлар ва тошкентлик зодагонлар Худоёрхон атрофида бирлашдилар. Бу 
кучлар ёрдамида Худоёрхон Мусулмонқулини 1853 йилда қатл этиб, унинг 
тарафдорларини йўқ қилгани билан тахт учун курашларга барҳам бера 
олмади. Бундай вазиятда хонликнинг ички аҳволи оғирлашиб, у фаол ташқи 
сиёсатдан ҳам анча орқада қолди. 1858 йилда Шералихоннинг иккинчи 
хотинидан бўлган ўғли Маллахон Худоёрхонни тахтдан ағдариб, ўзини хон 
деб эълон қилди. Маллахон ва Алиқули қирғиз бошчилигида янгидан 
тикланган кўчманчилар гуруҳи узоқ ҳукм сурмади. Айнан шу гуруҳ аъзолари 
Маллахонга қарши тил бириктириб, 1862 йил 25 февралда уни ўлдирдилар. 
Тахтга эса Худоёрхоннинг акаси Саримсоқбекнинг ўғли Шоҳмурод 
ўтқазилди. Лекин, қўшин бошлиқлари ва саройдаги кўпчилик амалдорлар 
унга қарши фитна уюштириб, Худоёрхонга яна тахтга ўтиришни таклиф этиб, 
одам юборадилар. 
Бу пайда Маллахон ўлимини эшитган Худоёрхон Амир Музаффарнинг 
рухсати билан Бухородан Жиззахга келган эди. Туркистон ҳокими Қаноатшоҳ 
ёрдамида қўшин йиғиб, 1862 йилнинг март ойида Жиззахдан Тошкентга 
келган Худоёрхон Қўқонга қарши юриш учун Тошкент қўшини билан 
Хўжандга келади. Бу орада амир Музаффар ҳам Бухоро лашкари билан 
Хўжандга келади. Худоёрхон Қўқонга ҳужум қилишни режалаштираётга 
пайтда, яъни, 1862 йилнинг 5 майида шаҳар аҳолиси унга шимолий 
дарвозаларни очиб бердилар. Натижада Қўқонда қирғин бошланиб, 
Шоҳмуродхон ўз тарафдорлари билан Марғилонга қочди. Худоёрхон иккинчи 
марта (1863 й.) тахтни қўлга киритди. 
Аммо, хонликдаги қирғиз-қипчоқлар Косон ва Чуст атрофларида қўзғолон 
кўтардилар ва Тўрақўрғонга ҳужум қилдилар. Улар, ҳатто Тошкент 
атрофларидаги қабила бошлиқларига нома юбориб мадад беришни сўрадилар 
оқибатда Тошкент атрофида қозоқлар қўзғолон кўтариб, Тошкентни қамал 
қилдилар. Худоёрхон томонидан юборилган қўшинлар бу исёнларни 
бостиришга муваффақ бўлдилар. Аммо, мағлубиятга учраган қирғиз-қипчоқ 


310 
бошлиқлари тахт учун курашни давом эттирдилар. Хусусан, Шодмонхўжа, 
Саид Маҳмудхонтўра, Алиқулилар Султон Саидхон бошчилигида Марғилон 
томондан келиб Андижонни босиб олдилар ва унинг атрофларидаги Балиқчи, 
Қува, Асака, Шаҳрихон, Ўш, Пойтуғ мавзеларини талон-тарож қилдилар. 1863 
йил 26 апрелда Султон Саидхоннинг қўшини Мингтутга келиб, Қўқонни
қамал қилди. Амир Музаффарнинг Худоёрхонга ёрдами туфайли қирғиз-
қипчоқ лашкари Асака томонга кетиб, Қўрағулча дарасида ҳимояга ўтди. 
Қаттиқ курашлардан сўнг 1863 йилнинг 24 июлида Султон Саидхон Қўқон 
тахтини (1863-1865 йй.) эгаллади. Худоёрхон эса яна Бухорога қочди. 
Хонликдаги ички низолар ташқи душманларга ниҳоятда қўл келган эди. 
Бундай вазиятдан унумли фойдаланган чор Россияси қўшинлари 1864 йилда 
Туркистон ва Чимкентни босиб олди. 1865 йил баҳорида улар Тошкентга 
яқинлашиб, Ниёзбек қалъасини эгалладилар. Узоқ қамалдан сўнг 17 июнда 
Тошкент эгалланди.
Қўқондаги саросималиклардан фойдаланган Худоёрхон 1865 йилнинг 
ёзида амир қўшинлари ёрдамида сўнги марта Қўқон тахтини қўлга киритди. 
Шундан сўнг у амирнинг талабларига бошқа итоат этмай қўйди. Худоёрхон 
1867 йил январ ойида Россия билан савдо битимини, 1868 йил 13 февралда 
Қўқон ва Россия шартномасини имзолади. Худоёрхон 1868-1873 йиллар 
оралиғида Россия билан муносабатларини яхшилаш мақсадида Тошкентга 
кўплаб совға- саломлар юборди. Шунингдек, Россия савдогарлари учун қулай 
шарт-шароитлар яратиб берди. Натижада Қўқон хонлиги амалда Россиянинг 
вассалига айланиб қолди. 
Хонлик ҳудудида ҳукм сурган нисбий осойишталик 1873 йилгача давом 
этган бўлса ҳам, ҳукмдор, унинг яқинлари ва маҳаллий ҳокимларнинг жабр-
зулми ҳамда қирғиз-қипқоқларнинг қайта бош кўтариши натижасида бу 
ерларда ўзаро низолар, халқ чиқишлари бошланди. Ҳусусан, 1873 йилда 
Пўлатхон (асли исми Мулла Исҳоқ Ҳасан ўғли) қирғизлар томонидан хон 
қилиб кўтарилиб, у бошчилигида қўзғолон кўтарилди. Саройдаги нуфузли 
амалдорлардан бири Абдураҳмон офтобачи Худоёрхонни тахтдан ағдариш ва 
унинг ўғли Сайид Насриддинбекни хон тахтига ўтқазиш мақсадида Пўлатхон 
билан тил бириктирди ва Ўрдада исён кўтарди. Сайид Насриддинбек 
Абдураҳмон офтобачи кўмагида хон деб (1875-1876йй.) эълон қилинди. 
Худоёрхон Насриддинбек фойдасига тахтдан воз кечиб, аввал, Хўжандга, 
ундан Тошкентга қочди. 
Насриддинбекнинг ҳокимият тепасига келиши ҳам мамлакатдаги сиёсий 
вазиятнинг кескинлигини бартараф эта олмади. Буни тушуниб етган 
Абдураҳмон офтобачи хонлик аҳолисини Россияга қарши курашга сафарбар 
қилмоқчи бўлди. Аммо, русларнинг қаттиқ қаршилигига дуч келиб Маҳрам 
яқинидаги жангда улардан енгилди. Пўлатхон ҳам русларга қарши курашиш 
мақсадида Қўқонга ҳужум қилмоқчи бўлиб турган вақтда, яъни, 1875 йил 25 
сентябрда Насриддихон Россия империяси ҳукумати билан битим тузди. Бу 
хабар тезда бутун Қўқонга ёйилиб аҳоли яна исён кўтарди ва Ўрдага ҳужум 
қилди. Насриддинхон тахтни ташлаб Хўжандга қочди. Марғилонда Россия 


311 
империяси аскарларига қарши аҳолини сафарбар қилаётган Пўлатхон 
қўшинига шаҳарликлар, мадраса талабалари ва кўчманчи аҳоли вакиллари 
келиб қўшилди. Уларга қўзғолон вақтида босқинчилар билан ҳамкорлик 
қилган қишилар ва хон оиласи вакилларини қатл этиш буюрилди.
Бу пайтда Наманганда бўлган Скобелев Россия империясининг 
топшириғига асосан 1876 йил февралида Қўқон хонлигини бутунлай босиб 
олишга киришди. Абдурахмон офтобачи ва Пўлатхон қўлга олинди. 
Абдурахмон 
офтобачи 
Россиянинг 
Екатеринослав 
губерниясига, 
Насриддинхон эса Владимир нуберниясига сургун қилинди. Шу тариқа, 1876 
йил 19 февралда 150 йилдан кўпроқ ҳукм сурган Қўқон хонлиги тугатилиб, 
унинг ҳудудлари Россия империяси томонидан босиб олинди ва унинг ўрнига 
Фарғона вилояти ташкил этилди.

Download 3,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish