242
хонақоҳларнинг таъмирлаш ва жиҳози, шунингдек, мутавалли, мударрис,
табиб ва талабаларга бериладиган маош, мусофирхона ва шифохоналарнинг
кундалик харажатлари (озиқ-овқат, ёқилғи ва ёритғичлар) учун сарф этилган.
Бу даврда деҳқончилик ерларининг маълум бир кичикроқ қисми қишлоқ
аҳолисининг умумий тасарруфида бўлган ва бундай ерлар
жамоа мулки
ҳисобланган. Жамоа ерлари кўпроқ тоғ олди туманларининг сувга танқис
ерларида, адирлардаги сув чиқмайдиган ерларда жойлашган. Бундай ерлар
қишлоқ жамоаларининг кучи билан майда сув омборлари (жилғалар
ёрдамида) ёки каризлар қазиб, машаққатли меҳнат туфайли ўзлаштирилган
ҳудудларда пайдо бўлган ҳамда жамоа мулкига айланган. Улар маълум
муддат солиқлардан озод этилган.
Темурийлар даврида Мовароуннаҳр ва Хуросонда экин майдонларига
ишлов берувчилар
музорий (зироатчи)
деб аталган бўлиб, улар қишлоқнинг
меҳнаткаш табақасига мансуб бўлган ва қуйидаги тўртта гуруҳга бўлинган:
1. Давлат ерларида меҳнат қилувчи зироатчилар; 2. Мулкдорларнинг ерларида
ишловчи зироатчилар; 3. Ўз ерларига эга бўлган деҳқонлар; 4. Вақф ерларда
меҳнат қилувчи зироатчилар.
Бизга маълум бўлган кўпгина манбалар Амир Темур ва темурийлар
даврида Ўрта Осиё ва бошқа ҳудудларда солиқ тизими маълум тизимга
туширилиб, адолат қонунларига риоя қилганлиги ҳақида маълумотлар беради.
Хусусан “Тузаклар” да шундай дейилади: “Амр қилдимки, ҳосил пишиб
етилмасдан раиййатдан молу жиҳот олинмасин. Ҳосил етилгач, солиқни уч
бўлиб олсинлар. Агар раиййат солиқ тўпловчи юборилмасдан олдин солиқни
ўзи келтириб берса, у ҳолда у ерга солиқ тўпловчи юбормасинлар. Агар солиқ
тўпловчини юборишга мажбур бўлинса, улар солиқни буйруқ бериш ва яхши
сўз билан олсинлар; калтак-арқон ишлатиб, ишни уруш-сўкишгача олиб
бормасинлар. Уларни банд этиб занжир билан кишанламасинлар.
Бу даврда ердан олинадиган солиқнинг асосий тури
хирож
ҳисобланган. Бу
солиқ маҳсулот ёки пул билан олинган. Унинг ҳажми ҳосилнинг ярим
миқдоригача борган. Ҳолиқ тўла пишиб етилмасдан солиқ тўплаш қатъиян
ман этилган. Солиқлар ҳокимият томонидан белгилаб қўйилган уч муддатда:
саратон (июн-июл), сумбула-мезон (август-сентябр) ва қавс (ноябр) ойларида
тўпланар эди. Солиқлардан ташқари зироаткор аҳоли ҳукмдор ва унинг
маъмурлари, суюрғол эгалари ва тархонлар, шунингдек, йирик мулкдорлар
фойдасига муайян муддат текин ишлаб берардилар.
Ҳарбий юришлар даврида мағлуб этилган аҳолидан
Do'stlaringiz bilan baham: