221
Хуросонда бўлгани каби Самарқандда ҳам бу кураш ҳаракатлантирувчи
кучлари таркиби бир хил эди. Илёсхўжа қўшинлари Самарқандга йўл олиб
уни қамал қилганларида сарбадорлар мудофаани ташкил қилдилар.
Мудофаага мадраса мударриси Мавлонзода, ҳунарманд Абу Бакр Калавий,
мерган Хурдаки Бухорийлар бошчилик қиладилар. Шаҳарни осонликча
эгаллашни
режалаштирган
муғулларнинг
бир
нече
ҳужумлари
мувафаққиятсиз чиққач, улар шаҳар атрофини ўраб олиб, узоқ вақт қамал
қилиш рефасини ишлаб чиқадилар. Аммо, Илёсхўжа лашкари сафида юқумли
касаллик (от вабоси) тарқалиши натижасида у дастлаб Самарқандни, кейин
эса Мовароуннаҳрни ташлаб кетишга мажбур бўлади.
Бу пайтда Кешда бўлган Амир Темур Илёсхўжанинг мағлубияти ҳақидаги
хабарни Амир Ҳусайнга етказади ва улар 1366 йилнинг баҳорида Самарқандга
етиб келадилар. Самарқанд атрофидаги раҳбарлари билан учрашув бўлиб
ўтади. Амир Ҳусайиннинг буйруғи билан бу ерда сарбадорларнинг
бошлиқлари ва афтидан, фаол иштирокчилари қатл этилади. Тумрнинг
аралашуви билан фақат Мавланзода омон қолдирилиб, Хуросонга
жўнатилади. Муъиниддин Натанзий маълумотларига асосланган А. Зиёнинг
фикрича, сарбадорлар ғалабасидан сўнг самарқандликлар Мавлонзода
итоатига Ўтиб “уни имом ва амир (сифатида) қабул қилганлар”. Яъни,
Самарқандда ҳам диний, ҳам сийсий ҳокимият Мавлонзода қўлига ўтган.
Унинг бу “имомлиги ва амирлиги” Самарқанднинг ўзида деярли бир йил
давом этган. Шу боис ҳам Амир Ҳусайн сарбадорлар ҳаракатининг
бошлиқлари ва фаолларини омон қолдирмаслиги аниқ эди. Амир Ҳусайн учн
ўз сийсий рақибларини заифлаштириш ва мавриди келса улардан қутулиш
сиёсати нечоғлик муҳим бўлганини Конигил воқеасидан сўнг юз берган
жараён орқали ҳам билиб олиш мумкин.
1366-1370 йиллар Амир Темур ва Амир Ҳусайн ўртасидаги зиддиятлар
кучайиб, бу кураш Ҳусайиннинг ўлдирилиши билан якун топди. 1370 йил 9
апрел чоршанба куни ўз даврининг нуфузли амирларидан бўлган Шайх
Мухаммад сулдуз, Кайхисрав Хутталоний, Ўлжойту апарди, Довуд дуғлот,
Сарбуғо жалойир, Жоку барлос, Муаййад дуғлот, Бадахшон ҳокими Шайх
Мухаммад, Ҳусайн баҳодир, Саййид Барака, термезлик ака-ука саййидлар Абу
Маолий ва Али Акбар кабилар ҳузурида Амир Тумр ҳокимияти тан олинди.
Мовароуннаҳрнинг амалдаги хонлиги Чингизхон авлодига мансуб бўлган
Суюрғатмиш қўлига ўтди. Давдат бошқарув тизими эса Мовароуннаҳр амири
номини олган Амир Тумер қўлида қолди. Темур Кеш шаҳридан Самарқандга
кўчиб, уни ўз давлатининг пойтахтига айлантирди. Зеро, “Бобурнома” да
маълумот берилишича, “Муғул ва турк улуси уни Семизканд дерлар.
Темурбек пойтахт қилур эди. Темурбекдин бурун Темурьекдек улуғ подшоҳ
Самарқандни пойтахт қилган эмастур”.
Do'stlaringiz bilan baham: