2.3 Болаларнинг мактабга ақлий ва психологик тайёрлик даражасини аниқлаш усуллари.
Ушбу тадқиқот ишида болаларнинг мактабга ақлий ва психологик тайёргарлигини аниқлаш мақсадида биз кузатиш, суҳбат ва социометрик методдан унумли фойдаландик.
Кузатиш методи орқали болаларнинг психик тараққиёти, индивидуал психологик хусусиятлари, мустақиллиги ва шу каби психологик жиҳатлари кузатилди, шунингдек суҳбат методидан ҳам унумли фойдаланилди. Болалар психологиясида сўнги йилларда кўллана бошлаган методлардан яна бири с о ц и о м е т р и я методидир.Социометрик метод ёрдамида шахсларнинг жамоадаги муносабатлари масаласи ўрганилади. Болалар психологиясида эса социометрик методи ёрдами билан ҳар бир гурухда болаларнинг ўз тенгқурлари ўртасида юзага келаётган ўзаро муносабатлари ва уларнинг гурухда тутган мавкелари ўрганилади, бунда болаларнинг гурухдаги ўзаро муносабатларини қуйидаги услубларда ўрганиш мумкин. Гурухдаги болаларнинг ҳар бирини ечиниш хонасига чакириб, унга 4-5 чиройли қилиб ишланган уйинчок кўрсатилади (масалан машина, тойча, айикча, куёнча, туппонча каби). Ана шу уйнчоклардан битта ўзингга ёкканини танлаб ол ва уни гурухдаги энг яхши кўрган ўртоғингни шкафига солиб кўй, дейилади. Бола бир оз уйланиб тўргач, яхши кўрган болалардан бирининг шкафига ўйинчокни қўйиб кўяди. Гурухдаги ҳамма болалар бу вазифани бажариб бўлгач, энг кўп совга кимнинг шкафига қўйилганлиги Аниқланади. Ана шу маълумотлар асосида болаларнинг гурухдаги ўзаро муносабатларига доир социометрия тўзилади. Шкафига энг кўп совга қўйилган бола гурухнинг энг севимли ва шкафига биронта ҳам совга қўйилмаган бола гурухнинг инкор қилган, яъни ёктирмаган одами бўлиб чиқади. Шундай қилиб, социометрик методни боғча ёшидаги болаларга нисбатан ҳамкўллаш мумкин. Ҳар бир тарбиячи ўзгурухидаги болаларнинг жисмоний, ақлий, ахлоқий ривожланиш хусусиятларини, болалар психик тараққиётининг умумий қонуниятларини кузатиб Аниқлаши зарур. Шу билан биргаликда тарбиячида - болаларга нисбатан индивидуал муносабатда бўлишнингтўғри йўл-иўрикларини белгилаш максадида ҳар бир боланинг индивидуал психологик хусусиятларини Аниқдашга интилиши лозим.
Тарбиячи айни бир вақтнинг ўзида гурухдаги болаларнинг хатти-ҳаракатлари ва феъл-атворларини ўргана олмайди. Шунинг учун улар диққат-эътиборларини бир неча кун давомида у ёки бу болага қаратиб, уни ҳар томонлама чуқурроқўрганишга ҳаракат қилиши лозим. Шу нарсани эсдан
чикармаслик керакки, тарбиячининг болаларни ўрганишининг катъий ва Аниқ максади бўлиши керак.
Болаларнинг барча хусусиятларини бирданига ўрганиб бўлмайди. Болаларнинг эхтиёжлари қизиқишлари, майл ва истаклари, қобилиятлари, диққатлари, нутқҳамда тафаккурларининг хусусиятларини бирин-кетин шошмасдан ўрганиш лозим.
Тарбиячи кундалик иш шароитида болаларни ўрганар экан, у кузатиш, эксперимент, ёрдамчи каби методлардан фойдаланиши мумкин.
Ушбу методни мактабгача таълим муасаса тарбияланувчиларида олиб борилди. Асосан уларнинг мактабга мостлашишини аниқлаш масадида 6та болада сўровнома методидан фойдаланилди ва қуйидаги натижага эга бўлинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |