Болаларни тарбиялашда оила ва мактабгача таълим муассасаси ҳамкорлигини ошириш йўллари
Ижобий мулоқот малакаларини қўллаш:
Маслаҳат ва кўрсатма беришдан кўра кўпроқ боланинг ота-онасидан сўраш ва тинглаш.
Боланинг ривожланишидаги ютуқлари ва муваффақиятлари ҳақида ёзма ва оғзаки равишда доимий ота-оналарга маълумот бериш.
Оилаларга маълумот бериш ва олишнинг индивидуал шаклларини қўллаш.
Ота-оналар билан фарзандларига тегишли бўлган ҳар қандай мавзуларни муҳокама қилишга тайёр бўлиш.
Ота-оналарга таълим дастурининг мақсад ва вазифаларини эълон қилишдан аввал улардан истак ва хоҳишларини сўраш.
Ота-оналарнинг илтимослари, ғоялари ва таклифларига ўз вақтида ижобий муносабат билдириш.
Фарзандларига тегишли муаммоларни ҳал этишда ота-оналар билан биргаликда қарор қабул қилиш.
Ота-оналарга танлаш ва қарор қабул қилиш имконини бериш:
Ота-оналарга ўзлари ва фарзандларининг истакларини умумлаштиришга кўмаклашиш, мақсадлар рўйхатини биргаликда тўзиш.
Хизматларни режалаштириш ва кўрсатиш жараёнида ота- оналарга фарзандлари билан боғлиқ масалаларда энг яхши эксперт сифатида муносабат билдириш.
Ота-оналар билан ҳамкорликда таълим ва тарбия стратегияларини белгилаш, ота-оналар стратегиялардан қайси бири уларнинг эҳтиёж ва захираларига мос келишини ўзлари ҳал этишларига имкон бериш.
Ота-оналарга улар фарзандларининг таълим тарбияси масаласида қаерда, қачон ва қандай иштирок этишларини танлаш имконини бериш.
Доимий равишда ота-оналардан танланган стратегиялар самарадорлиги, дастўр бўйича ишлар натижаси ва киритмоқчи бўлган ўзгаришлари бўйича фикрларини сўраш.
Мактабгача ёшдаги болаларни мактаб таълимига тайёрлашнинг замонавий жиҳатлари
7 ёшдаги болалар мактаб ўқувчиси ролини бажаришга тайёр бўлади, унда янги ўқув фаолияти ва билимларини ўзлаштиришга мойиллик пайдо бўлади. Шунингдек, болаларда шахсий сифатлар ва психологик томондан тайёрлик шакллана бошлайди. Боланинг психик ривожланишидаги бундай ўзгаришлар ўз-ўзидан юзага келмайди, балки мақсадга йўналтирилган педагогик таъсир натижасида пайдо бўлади. Тажрибалар шуни кўрсатадики, агар оилада таълим олиш учун зарурий шароитлар яратилмаса, бола тенгдошлари орасида ривожланишдан ортда қолади. Психолог олимларнинг фикрича болаларни мактабга тайёрлаш жараёнида уларга ортиқча юклама ва топшириқлар берилса, ўзини бошқариш ва таҳлил қилишга қийнала бошлайди. Бироқ ҳар қандай ёшда шахс ўзининг баҳолаш ва юқори даражада туришга ҳаракат қилади.
Психик ривожланиш жараёнида болалар маълумотларни эсда сақлаш, таҳлил қилиш, қиёслаш ва умумлаштиришга ҳаракат қилади. Яъни бунда оптимал даражада ривожланиш имконияти пайдо бўлади ва ёш даврига хос ўзгаришлар рўй беради. Мактабга тайёрлик даврида бундай ҳолатлар шаклланмаса, бола ривожланишида салбий бурилиш хосил бўлиши мумкин. Мактабгача таълимнинг асосий вазифаси болани ҳар томонлама мактаб таълимига тайёрлашдан иборат. Мактабгача ёш даврида болаларни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда педагоглар ва ота-оналардан мақсадга йўналтирилган фаолият талаб этилади. Ота-оналар ва педагоглар болалар тарбиясида уларнинг психик ривожланиш қонуниятларини чуқур англашлари, кейинги ёш босқичининг ўзига хос томонлари ҳақида тушунчага эга бўлишлари лозим. Боланинг келгуси ривожланишида қандай ўзгариш ва янгиликлар бўлишини олдиндан билишлари лозим. Тажриба шуни кўрсатадики, болаларда талаб этиладиган мактабга тайёрлик даражаси ота-оналарнинг фаол таъсирисиз намоён бўлмайди. Шунинг учун ота-оналар катта ва мактабга тайёрлов ёшдаги болаларнинг ўзига хос хусусиятларини билишлари керак. Мактабга тайёрлашни самарали ташқил этишда ота-оналар болаларни мактабга тайёрлаш учун суратли қўлланмалардан (5 та китоб) тўғри фойдаланишни билишлари, жараёнда учрайдиган қийинчиликларни бартараф эта олишлари лозим.
Ота-оналарда болаларга тарбия беришда пайдо бўладиган мҳаммоларни ечиш учун давра суҳбати, тренинглар, ўйин фаолияти орқали маслаҳатлар бериб борилади. Болаларни мактабга тайёрлаш даврий равишда давом эттирилади. Болалар атроф-олам ҳақидаги билим ва тасаввурларни турли хил усуллар асосида ўзлаштирадилар масалан: буюмларни ўрганиш, тасвирий фаолият, ўйин, катталар билан мулоқот орқали.
Боланинг фаолияти ўқитиш шакли ва ўқув фаолияти тўғри танланса, у ўзлаштираётган билимлар мақсадга йўналтирилган, фаолликка ундайдиган бўлсагина, самарали кечади. Шунда бола бирон бир ҳатти-ҳаракатни бажариш натижасида янгиликларни ўрганади, тушунади ва ўзлаштиради. Мактабга тайёрлов гўруҳи болаларида ўқув фаолияти кўникмалари ва хулқ-атвор меъёрлари яъни мактабда дарс жараёнида партада ўтиришни билиш, педагог саволларига қўл кўтариб тўғри жавоб бериш кўникмалари аста-секин шакллантирилиши зарўр. Юқоридаги ҳолатлар ўқув фаолиятига тайёрликнинг асосий шакли эмас, асосийси шундаки, болалар ўқув вазифалари ва топшириқларини бажаришга диққатини қарата олишлари лозим. Бунинг учун болалар гуруҳда партада ёки гиламда ўтириб якка ўзи ёки тенгдошлари билан тарбиячи берган топшириқни бажариши керак. Тарбиячи 1-синфдаги ўқитиш мазмуни катта ва тайёрлов гўруҳларда ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларга ўхшаш эканлигига диққатни қаратиш талаб этилади. Масалан катта ва тайёрлов гўруҳи болалари сўзларни тўғри талаффўз қила олади, ҳарфларни танийди, рақамларни ва санашни билади ҳамда асосий геометрик шаклларни ажрата олади. Ўқувчилар биринчи ярим йилликда асосан мактабгача даврда ўзлаштирган, уларга таниш бўлган билимларни оладилар. Болаларни мактаб таълимига мослашув жараёни ҳам айнан биринчи ярим йиилликда қийинчилик билан ўтади. Мактабда билим ва кўникмаларни самарали ўзлаштириш ўқувчиларда аниқ мақсад асосида ўқув фаолиятини ташқил этишни талаб этади. Мактабгача ёшда болалар билимларни кўп қисмини ихтиёрсиз ўзлаштирадилар, машғулотлар қизиқарли шаклда турфа хил ташқил этилади. Болалар хоҳиш-истакларига кўра турли фаолият орқали билимларни ўзлаштиришлари мумкин. Болани мактабга тайёрлашда фақатгина уларнинг хотираси, диққати ва тафаккурини ривожлантириш етарли эмас. Боланинг мактабга тайёрлик даражаси мактабда олиш лозим бўлган билим ва кўникмаларни ўзлаштиришини таъминлаш билан амалга оширилади. Яъни ўқув фаолияти ва ўқитиш мазмуни боланинг билиш жараёнлари, образли тафаккурининг юқори даражада ривожланишига туртки бериши лозим. Мактаб таълимига тайёрликни кўрсаткичи сифатида болада геометрик шаклларни таҳлил қила олиш, улардан турли хил образлар яратиш, катталар ва тенгдошлари билан мулоқот қилиш, ифодали, равон гапириш малакаларига эгалигини мисол қилишимиз мумкин.
Боланинг билиш фаолиятини юқори даражадалиги ўқув мотивациясини етарли эканлигига кафолат бермайди, балки боланинг билишга қизиқишини ошириш мактаб таълимининг мазмун ва шартларига ўзвий равишда боғлиқ бўлиши керак.
Демак, мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси болани мактаб таълимига тайёрлашда машғулотларни замонавий усулда ташкил этиши, ота-оналар билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиши, ўз устида тинимсиз ишлаши, умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиши зарўр.
Do'stlaringiz bilan baham: |