БОЛАЛАРНИ ЎҚИТИШ-ЎРГАТИШДА ОТА-ОНАЛАР ВА МАҲАЛЛИЙ ЖАМОАТЧИЛИКНИНГ ИШТИРОКИ
Уйдаги таълим муҳитини мустаҳкамлаш
Мактабгача таълим ташкилоти педагоглари оилада уйда ёки жамоатчиликда фойда- ланиш учун чора-тадбирлар ҳамда материалларни тақдим этиш билан улар ўз фар- зандларини ўқитиб-ўргатишлари жараёнини яхшилашларига ёрдам бера олади. Бу тадбирлар ўз ичига оила аъзолари болалар билан бирга ўтказишлари мумкин бўлган нутқ ва саводхонликни ривожлантириш бўйича машғулотларни олади. Улар шу жум- ладан, биргаликда ўқиш учун китоблар, интерфаол журналлар, кулинария тадбирла- ри ёки табиат кузатишлари ёхуд паркда ҳамда болалар майдончаларида ясашлари мумкин бўлган ҳар хил нарсалардан иборат бўлиши мумкин. Агарда болалар гуруҳда бирон-бир аниқ мавзуни ўрганаётган бўлсалар, улар оила аъзоларидан бу мавзуда интервью олишлари, биргаликда расм чизишлари, ҳикоя тузишлари ва уни биргалик- да ёзишлари ҳам мумкин.
Оиланинг дастлабки педагог сифатидаги ролини мустаҳкамлаш
Мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари ота-оналарга уларнинг ўз фарзандла- ри учун дастлабки илк педагоглар сифатидаги ролларини мустаҳкамлаш мақсадида ресурсларни топишга ёрдам беришлари ва тадбирларда иштирок этишларига кўмаклашади. Оилавий йиғинлар, ҳуқуқ ва имкониятларни кенгайтириш дастурла- ри, ноформал учрашувлар ва оилани қўллаб-қувватлаш гуруҳлари - мана шулар биз оилаларга ахборотларни бера олишимиз ва улар билан боғлана олишимиз мумкин бўлган усуллардан айримларидир. Улар шунингдек, оилаларга ўзаро бир-бирлари би- лан мулоқот қилишларига ҳам кўмаклашади. Бу чора-тадбирларнинг мақсади оилани тўғрилаш эмас, балки уларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам кўрсатишдир. МТТ оилага ёрдам кўрсатганида ва оила улар ўз фарзандларини тарбиялашда мурожаат қилишлари мумкин бўлган кўплаб ресурслар мавжудлигини тушунганларида оила ўз фарзандларининг уйда ва мактабгача таълим ташкилотида тарбияланишнинг бутун даври мобайнида ҳам таълим олишларини кўпроқ даражадаги эҳтимоллик билан да- вом эттирадилар.
Оила ва жамоатчиликни болаларда нутқ ва саводхонликни ривожлантиришга жалб этиш
Оила ва жамият аъзоларини болаларда нутқ ҳамда саводхонликнинг ривожлан- тирилишига жалб этишда биз фойдалана олишимиз мумкин бўлган кўплаб усул- лар мавжуд. Биз болаларга севимли эртакларни ўқиб ёки айтиб бериш учун уларнинг гуруҳга келишларини сўрашимиз мумкин бўлади. Биз шунингдек, эртакчи- ларни чақиришимиз ёки уларнинг олдига болаларни олиб боришимиз ҳам мумкин. Биз МТТда қўлланиладиган тилдан ўзга тилда сўзлашадиган кишилардан болаларга ҳикоя-эртаклар ўқиб, айтиб беришларини сўрашимиз ҳам мумкин. Биз оилалар ва жамият аъзоларидан болалар учун ва улар билан биргалик- да кичик ҳикоя-эртаклар ёзишни сўрашимиз мумкин. Бу нутқ ва саводхонлик билан тўлдирилган муҳитни яратишга ёрдам беради. Натижада салмоқли ҳикоялар юзага келиши ва тўпланган мавзулар ўз ичига қуйидагиларни олиши мумкин:
• болаликдаги шахсий тажриба;
• дўстлар;
• уларнинг ҳаётидаги бобо ва буви, ота-она, тоға-хола, оилавий дўстлар, бо- лалар каби муҳим шахслар;
• фантастика;
• ўз болалари учун уларнинг орзулари;
• ўз фарзандлари исмларининг тарихи ва ҳ.к.
Оилалар ва жамоатчилик аъзоларининг мана шундай ҳикоя-эртакларни ёзишга жалб этилиши уларнинг ўз фарзандлари учун муҳим педагоглар сифатидаги ролини кен- гайтиради. Бу уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантиради ва уларнинг ўз фар- зандлари билан муносабатларини бойитади. Яратилган китоблар ўз фарзандларига бериш учун қимматли совғага айланади.
Мактабгача таълим ташкилотида оила ва жамоатчилик аъзолари томонидан ёзилган китобларнинг намойиш этилиши уларнинг сўзларига, уларнинг ҳаётий тажрибаларига ҳурмат ва ишончни намоён қилади. Китобларни ёзиш оила ва жамоатчилик аъзола- рига ўз шахсий хотираларини тадқиқ қилиш ва биз билган нарсаларни кенгайтиришга ҳамда бунинг натижасида бир-биримизни яхшироқ тушунишимизга ёрдам беради. Бу китоблар шунингдек, боланинг оиладаги ва жамоатчиликдаги тажрибасини намойиш этиш билан гурухдаги маданий фарқларни енгиб ўтишга ҳам кўмаклашади.
Маслаҳатлар
Оилалар уйда ўз фарзандлари билан уларнинг саводхонлигини оширишга ёрдамлашиш учун амалга ошира оладиган айрим вазифалар:
• ўз фарзандлари билан суҳбатлашиш;
• гуруҳдаги, МТТ даги китоблардан олиш ва ўз фарзандига ўқиб бе- риш;
• эртак айтаётганда ёки бошқаларга хат ёзаётганда ёхуд рўйхат тузаётганда болалар гапираётган нарсаларни ёзиб олиш;
• кўчадаги, дўкондаги ва шу каби жойлардаги нарсаларнинг номлари- ни айтиш билан атроф-муҳитдаги нарсаларни кўрсатиш.
Оила ва жамоатчилик аъзоларини болаларда математикани ривожлантиришга жалб этиш
Кўп кишилар математикани яхши билмасликларини айтадилар, лекин бизнинг барча- миз-математикадан кундалик турмушимизда ҳар доим - кулинарияда, боғдорчиликда, уй-рўзғор учун нарсалар сотиб олишда, шунингдек, ўзимиз кўрадиган ҳамда ўйнайдиган ўйинларда фойдаланамиз. Бухгалтер, дастурчи, дурадгор, бичувчи каби ай- рим мутахассислар математикадан бошқаларга нисбатан кўпроқ фойдаланадилар; айримлар эса математикадан кўнгил очиш мақсадларида фойдаланадилар? Оила ва жамоатчилик аъзоларидан улар ўз кундалик ҳаётларида, ишларида ва ўйинларида математикадан қандай фойдаланишларини сўраб кўринг, бу болаларга математика- нинг қанчалик муҳимлигини кўрсатади. Маҳалладаги дўконларга ташриф буюриш ва у ердаги ходимлардан улар математикадан қандай фойдаланишларини аниқлаш - бу ҳам болаларга математика.ҳаётда қандай қўлланилишини кўрсатишнинг бир усу- лидир. Оила ёки маҳалланинг фаол аъзоси, шунингдек, болалар билан овқат тайёр- лаш, ёғочга ишлов бериш ёки боғбонлик қилиш каби тадбирларни ўтказиши мумкин бўлиб, бунда болалар математик тушунчалардан фойдаланишни ўз кўзлари билан кўрадилар.
Математика - қувноқ ўйин ҳамдир! Биз оилалар ва жамоатчилик аъзоларини болалар билан математик ўйин ўйнашга таклиф қилишимиз ҳам мумкин. Улар агарда бу янги ўйин бўладиган бўлса, айниқса, ахборотли бўлади, бу болаларни бошқа маданиятлар билан танишишга ёки бошқа тилни ўрганишга ёрдам беради. Математика, шу жумла- дан, мактабгача таълим ташкилоти фаолиятининг бир қисми бўлиб, бу болаларнинг билимларини ва ижодий қобилиятларини намойиш этишга имкон беради.
Ниҳоят, биз оилаларга уйда ўз фарзандининг математик қобилиятларини ошириш учун улар ўйнашлари мумкин бўлган ўйинларни таклиф қилиб ёки ўзларининг бола билан кундалик суҳбатларида сонлардан (масалан, вақт тушунчаси, миқдор ва ўлчам кабилар) кўпроқ фойдаланишни маслаҳат бериш билан уларга ёрдам кўрсатишимиз мумкин.
Оила ва жамоатчиликни болаларнинг фуқаровийлик ва маданий ривожланиш ишларига жалб қилиш
Бу болаларни жамоатчиликка олиб чиқиш ёки оила ва жамоатчилик аъзоларини бо- лалар уларнинг қизиқишлари ва ишлари ҳақида билиб олишлари учун гуруҳга таклиф этишнинг ажойиб имкониятидир. Катта ёшли кишилар гуруҳга келганларида агарда улар ўзлари иш жойларида ишлатадиган айрим асбоблар ва материалларни бола- ларга кўрсатиш учун олиб келадиган бўлсалар, фойдали иш қилган бўлар эди?;Агар- да иложи бўлса ва хавфсиз бўлса, бу асбоблар ва материалларнинг айримл~ари мос келувчи марказларда болаларнинг ўйнай олишлари ёки уларга максимал даражада яқинлаштирилган реквизитларни яратиш учун қолдирилиши мумкин.
Болалар ўзлари кузатаётган нарсаларни расмга туширишлари, видеога олишлари ва ҳикоя, эртак ёзишлари мумкин. болалар шунингдек, гуруҳга келиб ўзининг қимматли вақтларини сарфлаётган кишиларга миннатдорчилик хатларини ҳурмат билан ёзишни ҳам тушунишлари лозим.
Оила аъзолари болалар мактабгача таълим ташкилотида қандай ўйинларни ўйнаётганликлари ҳақидаги видеоёзувларни кўрсатиш билан уларнинг ўз фарзандла- ри ҳақида кўпроқ нарса билиб олишлари мумкин бўлади. Биз улар билан биргалик- да ўйин давомида болалар нималарни ўрганаётганликларини кўраётганликлари ва болаларнинг ривожпаниши учун бу ўйинлар қанчалик муҳим эканликларини тушуниб олишлари борасида муҳокама ўтказишимиз мумкин.
Оила ва жамоатчилик аъзоларини болаларда ил- мий компетенцияларни ривожлантиришга жалб этиш
Биз жамоатчиликда ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамлар билан иш олиб борадиган кишиларни уларни нима қилишларини болаларга кўрсатиш учун топишимиз мумкин. Биз фермаларга, балиқчилик хўжаликларига, бозорларга, боғ ва ҳайвонот боғига, ши- фохоналарга, қурилиш майдонига ва маҳаллий парк ҳамда қўриқхоналарга ташриф буюришимиз мумкин. Болаларнинг ташриф буюрилган жой ҳақидаги саволларига катта ёшли кишилар намойиш этадиган тақдимотлар орқали жавоб бериб, болалар- нинг ривожланиш даражасига ва уларнинг қизиқишларига мос келишини олдиндан аниқлаб қўйиш мумкин.
Тадқиқотлар кўрсатадики, ота-оналарнинг илм-фанга муносабатлари болаларга ил- мий билимларни ўзлаштиришда ижобий таъсир кўрсатади, шунинг учун уларнинг бу мавзудаги ташаббускорлиги, шунингдек, уларнинг билимлари жуда муҳимдир. Ота- она ёки жамоатчилик аъзоси кўнгилли сифатида болаларни унинг ўзи таниш бўлган жойларга, масалан, парк, ўрмон, кўл, ферма ёки шу кабиларга олиб бориши мумкин. Биз уларни ўз фарзандлари билан биргаликда илм-фан билан шуғулланишга таклиф этишимиз мумкин. Биз шунингдек, оилаларга “кашфиётлар қутиси”ни тақдим этиши- миз мумкин. Уларга болалар уйда кузатишлари мумкин бўлган қизиқарли предмет- лар киритилади. Ота-оналар ўз фарзандлари кузатган нарсаларни ёзиб олишлари ва бу ахборотни гуруҳга кейинчалик ўрганиш учун олиб келишлари мумкин. Бу бола- ларда кузатиш ва билиш фаолиятида жуда зарур бўладиган саволларни бера олиш қобилиятини шакллантиради.
Оила ва жамоатчилик аъзоларини болаларда ижодий қобилиятни ривожлантиришга жалб этиш
Болаларга маҳаллий рассомлар, мусиқачилар, раққослар ва жамоатчиликдаги бошқа санъаткорлар билан уларнинг санъатини кўриш ва улар қилаётган ишларни тушуниб олиш учун танишиш зарурдир. Бу уларга ижодкорлик тушунчасини тушуниб олишга ва улар ҳамда ўзлари орасидаги хилма-хилликларни ажратишга ёрдам беради. Спектакл- ларга ёки санъат галереяларига ташриф буюриш бу мақсадни амалга ошириш усул- ларидан бири бўлиб саналади. Бунинг яна бир бошқача усули бўлиб, бундай санъат ва- килларини МТТга таклиф этиш ҳисобланади, бунда турли йўналишдаги санъаткорлар ва ижодкорлар ўзларининг ишларини қандай амалга оширишларини кўрсатиб беради- лар. Агарда бунинг иложи бўлмаса ва гуруҳ ижодкорнинг устахонасига ташриф буюра олишининг имкони бўлмаса, унинг ишлари видеоёзувини кўрсатиш болаларга улар- нинг ўз жамоатчиликларида мавжуд бўлган иқтидорни кўриш имкониятини беради.
Ёғочга ишлов бериш, кулолчилик, тўқувчилик (тикиш, ўриш, аппликация, тўқиш ва шу кабилар) ёки мусиқа асбобларини тайёрлаш кабилар билан шуғулланувчи оила ва жамоатчилик аъзолари ҳам гуруҳга таклиф қилиниши зарур ва бунда болаларнинг би- рон буюм ясаш амалиётида шахсан иштирок этиш усулларини ўрганиб чиқиш керак бўлади. Мусиқа асбобларини чаладиган, куйлайдиган ёки рақс тушадиган оила аъ- золари гуруҳга келишлари ва ўз иқтидорлари билан тажриба алмашишлари мумкин. Улар шунингдек, мактабгача таълим ташкилотидаги турли хил байрамлар ва бадиий кечаларни, жамоатчиликда ва марказда тадбирларни бадиий безашни ташкил этишга таклиф этилишлари ҳам мумкиндир.
Болалар ўз жамоаларида ижодкор ва рассомлар ҳақида тадқиқот лойиҳалари ўтказадилар, шунингдек, ўз жамоаларида инсонларнинг қандай санъат турларини аф- зал кўришларини ўрганишлари мумкин. Масалан, улар одамларнинг севимли мусиқа ёки рақс турлари ҳақида сўровлар ўтказадилар. Шу тарзда, улар ўзларининг жамият- даги одамлар ҳақида кўпроқ билиб олишлари ва турли хил имтиёз ва қизиқишларини таққослашга эришади.
Оила ва жамоатчилик аъзоларини болаларда технологик қобилиятларни ривожлантиришда жалб қилиш
Мактабгача таълим ташкилоти ходимлари сифатида биз технология ва интерактив ахборот воситаларидан оилалар ва манфаатдор жамоа аъзолари билан мулоқот қилиш воситаси сифатида самарали фойдалансак, уларни шерик сифатида ҳам жалб қилсак, биз уларнинг меҳнатидан уйда, марказларда ва кутубхоналарда фойдалана- миз.
Биз болалар ва уларнинг оилаларини кун давомида бир-бирлари билан мулоқот қилишини йўлга қўямиз. Уларга суратга оладиган технологиялар тақдим этилади ва муҳим бўлган нарсаларни суратга олиб, бир-бирларига электрон почта орқали юбо- риш имкони берилади.
Суратлар, видеолар ва аудио ёзувларга эгалик ҳам болаларга портфолиоларни қандай ҳужжатлаштиришни тушунишда ёрдам беради. Биргаликда кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш, албатта, оилалар ва болаларга қувонч келтиради.
Оила ва жамоатчиликни болаларнинг жисмоний ривожланишига жалб қилиш
Гарчи аксарият оила ва жамоалар ёш болаларнинг жисмоний ривожланишини ҳурмат қилиб қадрлашса-да, аммо кўп мамлакатларда болаларнинг семириб ке- тиши тобора кучайиб бормоқда, чунки кўпгина болалар жисмоний фаоллик билан шуғулланмайдилар. Болаларнинг ҳар куни очиқ ҳавода ўйнашлари ва жисмоний машқлар қилишларига имкон бериш, уларнинг фаровонлиги ижтимоий-эмоционал ва когнитив ривожланиши учун жуда муҳимдир. Бундан ташқари, атроф-муҳитга нисба- тан ҳаёт давомида муносабат, қадриятлар ва хатти-ҳаракатларни шакллантиришда муҳим рол ўйнайди (Уилсон, 1999).
Биз мактабгача таълим-тарбиячилари сифатида оилаларга очиқ таълим имкониятла- рини тушунтиришимиз керак. Кўпчилик аллақачон кўчада ўз фарзандлари билан бир оз бўлса ҳам вақт ўтказишмоқда ва бу тажрибанинг аҳамиятини кўриб, улар ўзлари хурсанд бўлишмоқда. Йил бошидан бошлаб, оилалар ўз фарзандларини ташқарида вақт ўтказишларини билишлари керак. Тоза ҳавода сайрнинг фойдаси қанчалик ях- шилигини эслатган ҳолда, вақти-вақти билан уларнинг боласи сайрда нималар- ни ўрганганлиги тўғрисида эслатма юборинг. Бу, албатта, оилада ушбу тадбирларни кўпайтириш ёки кенгайтиришга ёрдам беради ва рағбатлантиради.
Шунингдек, болаларнинг тоза ҳавода хавфсиз ва соғлом шароитда вақт ўтказиш ҳуқуқини таъминлашимиз керак. Агар биз болалар ўйнайдиган жойларга диққат билан қараб, (масалан, боғлар ва табиат зоналари каби) зарур ҳудудни аниқлаб олишимиз ва болаларимиз учун ўқиш муҳити сифатида яхшилаш имкониятига эга бўламиз.
Маҳаллий жамоатчилик таълим муҳити сифатида
Маҳаллий жамоатчиликни ўрганиш учун уни бошқа жой сифатида ишлатишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Болалар ўйинлар, мусиқа ва рақслар, шунингдек, кўча иж- рочилари ва турли хил тадбирларда турли ишларни бажараётган ишчиларни томоша қилишлари мумкин. Масалан, улар қариялар уйлари, бошланғич мактаб ёки касал- хона бўлиб, у ердаги одамлар ўзларининг болалиги ҳақида тарбияланувчиларга га- пириб беришади. Маҳаллий одамлар бу орқали тарбияланувчиларни яхшироқ таний- дилар ва уларнинг муваффақиятлари ҳақида қайғурадилар (Танкерслеетал, 2010). Шунингдек, болалар ўзларининг маҳалладошлари ҳақида билишади ва бу ҳудудни турли фаолият билан шуғулланадиган қариялар ва катталар учун қулай жой сифати- да кўришади.
Do'stlaringiz bilan baham: |