Белгилари
|
Бронхиал астма
|
Обструктив бронхит
|
Ёши
|
1,5 ёшдан катта
|
1 ёшдан кичик
|
Бронхообструктив синдром нинг юзага чиқиши
|
ЎРВИнинг бирин чи суткасида
|
ЎРВИнинг 3-куни ва кечроқ
|
Олдинги бронхообструктив синдром эпизодлари
|
2 марта ва ундан кўпроқ
|
Кузатилмаган ёки бир марта
|
Аллергик касалликларга наслий мойиллик
|
Бор
|
Йўқ
|
Она томонидан бронхиал астма
|
Бор
|
Йўқ
|
Овқат маҳсулотларига, дориларга, профилактик эмлашларга анамнезида аллергик реакция мавжудлиги
|
Бор
|
йўқ
|
Маиший антигенга зўриқиш, яшаш жойида зах, чанг бўлиши
|
Кузатилади
|
Йўқ
|
Ташҳислаш
Анамнез ва физикал текширишлар.
Анамнез йиғилганда қуйидагиларга эътибор бериш керак.
- Атопик дерматит, аллергик риноконъюнктивит, оиласида бронхиал астма ёки бошқа атопик касалликлар мавжудлиги.
Қуйидаги симптомлардан биттаси борлиги:
-йўтал, кечқуринлари кучаяди;
-қайталовчи ҳуштаксимон хириллашлар;
-қийинлашган нафас қайта эпизодлари;
-кўкрак қафасида сиқилиш ҳисси.
Симптомларнинг пайдо бўлиши ёки кучайиши:
-тунги вақтларда;
-ҳайвонлар билан мулоқотда бўлса;
-химик аэрозоллар билан;
-уй чанги;
-гул чангланиши;
-тамаки тутуни;
-атроф-муҳит ҳарорати тушганда;
-аспирин, адреноблокаторлар қабул қилинганда;
-жисмоний зўриқишдан сўнг;
-ЎРВИ;
-кучли эмоционал зўриқишдан сўнг;
Физикал текширишда БАнинг қуйидаги белгиларига аҳамият бериш зарур:
-кўкрак қафаси гиперэкспансияси;
-нафас чиқаришнинг узайиши;
-қуруқ йўтал;
-ринит;
-периорбитал цианоз “аллергик соялар” (кўз тагида қоронғи айлана, веналардаги димиқиш ҳисобига, назал обструкция фонида юзага келади)
-бурун қанотларида кўндаланг бурмалар
-атопик дерматит.
Шуни таъкидлаш керакки, ремиссия даврида патологик симптоматика бўлмаслиги мумкин (нормал физикал картина БА ташҳисини бартараф этмайди).
5 ёшгача бўлган болаларда БА ташҳиси асосан клиник текширишлар натижасига асосланган бўлади. Кўкрак ёшидаги болаларда триггерлар таъсирида 3 ёки ундан кўп ҳуштаксимон хириллаш эпизодлари бўлса, БАга гумон қилинади, текшириш ва дифференциал ташҳис ўтказилади.
Лаборатор ва инструментал текшириш
Спирометрия. 5 ёшдан катта болаларда ОФВ1 (нафас чиқаришнинг кучайтирилган ҳажми), ФЖЕЛ (ўпканинг ҳаётий кучайтирилган ҳажми) ва ОФВ1/ФЖЕЛни аниқлаш зарур. Спирометрия обструкция даражасини аниқлаб беради, унинг қайталаниши, шунингдек, оғирлик даражасини аниқлайди. ОФВ1 ва ФЖЕЛ кўрсатгичларини баҳолашда ёш градациясини ҳисобга олиш керак. Ўпканинг нормал функциясида ОФВнинг ФЖЕЛга нисбати 80%ни ташкил қилади, болаларда 90%дан юқори бўлиши мумкин. Қуйида келтирилган кўрсатгичлардан паст кўрсаткичлар бронхиал обструкция ҳақида ўйлашга имкон беради. Бронхолитик ингаляциясидан кейин ОФВ1ни 12%га кўтарилиши, ёки глюкокортикоидлар билан ўтказилган синов давога жавоби БА ташҳисини қўйишга ёрдам беради.
Пикфлоуметрия. Пикфлоуметрия (нафас чиқаришнинг юқори тезлигини аниқлаш) - ташҳис қўйишнинг асосий усули бўлиб, БАнинг кейинги давосини назорат қилиш учун зарур ҳисобланади. Пикфлоуметрнинг охирги моделлари қиммат эмас, портатив, пластикдан ясалган ва 5 ёшдан катта беморларда уй шароитида ҳам ишлатса бўлади. Пикфлоуметр БА кечишида ҳар кунлик объектив мониторинг ўтказиш мақсадида ишлатилади. ПСВ (нафас чиқаришнинг юқори тезлиги) кўрсатгичини баҳолашда боланинг бўйини ҳисобга олиш зарур (махсус нормаграммалар бор), лекин индивидуал кўрсатгичларни аниқлаш учун 2-3 ҳафта давомида кунлик ПСВ мониторингини ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади. ПСВ эрталаб, кўрсаткич энг паст бўлганда ва кечқурун уйқудан олдин ПСВ энг юқори бўлганда ўтказилади. Бронхолитикларни қўллаганда эса ПСВни дорини қўллашдан олдин ва кейин ўтказилади. БАни даволашда симптомларни, пикфлоуметр натижаларини ва даво натижаларини ёзиб бориш учун кундалик тутиш муҳим аҳамиятга эга. ПСВ мониторинги касаллик хуружининг эрта белгиларини аниқлаш учун информатив ҳисобланади. ПСВ кундузги кўрсатгичи тарқоқлигининг 20% дан юқори бўлиши БАнинг ташҳисот белгиси ҳисобланади, нормага нисбатан силжиши эса касалликнинг оғирлик даражасига тўғри пропорционал ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |