кўтариш, максимал тезликка қисқа интервалли дам олиш йўли билан
(45,30,15с)4х50 м масофани сузиб ўтиш вақтининг умумий баҳолари
қўшимча равишда қўшилади. Танлов мезонлари сифатида аэробли
унумдорлик параметрларини аниқлаш ҳам мақсадга мувофиқдир. Бевосита
ёки билвосита кислороднинг дақиқалик ҳажмини тестлаш албатта зарур.
Одатда масофани сузиб ўтганидан кейин эмас, балки тестдан кейинги 15-
20 сония давомида аниқлаб, сўнгра бир дақиқага сарҳисоб қилиш мақсадга
мувофиқдир. РWС 130усул тамоили бўйича сузиш тезлиги пулс 170 зарб
бир дақиқада тезликни оширувчи 2-3 юклама ёрдамида (масалан, 3х200м,
150, 140 ва 130с давомида) ва
келгусида V
170
аниқлаш билан аниқлаш
тавсия этилади. Қон таркибидаги лактатни аниқлаш аэробли меҳанизмни
самарадорлигини яҳши акс эттирувчи анаэроб алмашинувининг пороги
ўлчамини сарҳисоб қилиш имкониятини беради, юқори тезликда 4х50 м
масофага ва 15 сониялик дам олиш интервалини тестдан кейин аниқлаш
эса гликолитик ҳажми ҳақида гап юритиш имконини беради.
Танлов учун юқори қийматга эга бўлган кўрсатгичлардан бўлиб
юқори спорт натижалари билан корреляцияланувчи кўрсаткичлар
ҳисобланади ва улар бу пайтда етарлича турғунлик ҳусусиятга эга бўлади.
Улар қаторига: тортиш кучи ва оқим тезлиги 0,6-0,8 м/с бўлганида
гидроканалдаги кўтариш кучи, бу маҳсус куч кўрсатгичи ҳисобланмай
балки сузувчанлик қобилиятини ҳам кўрсатади. Танловда асосий эътибор
сузиш қадамини ҳисобга олишга қаратилади,
чунки у оператив назорат
қилиш усули ҳисобланади. Қиз боллар учун 10 ёшдан ва ўғил болалар учун
12 ёшдан тест дастурларига гликолитик қувватнинг механик
эквивалентини ҳисобланувчи ∑ t 4x50m , стандарт сув максимал ишларини
бажариш пайтда СО
2
(ЕхcСО
2
) ортиқча ажралиш кўрсатгичи
функционал
самарадорлик ва иқтисодий кўрсатгичлар сарҳисоби каби кўрсатгичлар
қўшилиши мумкин. (13-жадвал).
Қизлар учун 11-13 ёш ва ўғил боллар учун 13-15 ёшда танлаш учун
муҳим мезон бўлиб биологик етилиш даражаси бўлиб қолади. Мўтадил
ёки секинлашган жинсий етилиш белгиларида юқори даражадаги
функционал ва жисмоний ривожланишга эга бўлган
болаларга ишонч
билдирилади.
Тест дастурлари худди танловнинг ҳам антропометрик ва
гидродинамик мезонларни, бевосита физиологик усуллар ёрдамида ёки
уларнинг эргометрик аналоглари ёрдамида олинган қувватнинг
кўрсаткичларини, аэробли гликолитик ва алактатли механизмларни хажми
ва самарадорлигини ҳам қўшиш керак бўлади. Сузувчиларнинг порлоқ
келажаги
жисмоний ривожланиши, кучли тайёргарлиги ва махсус иш
қобилиятининг умумий миқдорини баҳолаш асосида аниқланади,
қайсикким булар учун махсус мезоний нарматив шкалалари ишлаб
чиқилган. Спортчини такомиллаштириш босқичига танлашда ўта
қобилиятли халқаро даражадаги натижаларга эришиши мумкин бўлган
сузувчиларни ажратиб олади. Танловнинг бу босқичида
жисмоний ва
функционал имкониятларни башорати юқори ишончлилик касб этади.
Аммо спортда эришиладиган натижаларни даражаси турли
даражадаги машғулотлар серияси шароитидаги экстремал омилларни
енгишда спортчининг руҳий жихатдан ишончлилигига
жиддий даражада
боғлиқдир. Ушбу босқичдаги тест дастурлари аввалги босқичдаги
кўрсатгичларни қамраб олади. Бу пайтда айрим кўрсаткичларни
ривожланиш даражаси баҳоланади, сўнгра эса морфометрик, кучлилик ва
ушбу кўп босқичдаги текширувларидаги функционал кўрсатгичларнинг
йиғинди баҳоси баҳоланади. Айрим башоратлар умумий сузишдаги
бўлажак натижалар башоратига қўшилади.
Do'stlaringiz bilan baham: