Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий


Радиоизотоп билан текшириш усуллари



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

Радиоизотоп билан текшириш усуллари. 
Радиоизотоп ренография вена ичига радиоактив модда (гиппуран 
131
I ли 
изотопи тананинг ҳар 10 кг массасига 1-2 мкг) киритилади. Буйракларда 
йиғилган гиппуран концентрацияси бел томондан буйрак соҳасига ўрнатиб 
қўйилган детектор томонидан регистрация қилинади (эгри чизиқ шаклида). 
Буйраклар нормал ишлаётган бўлса томир фазаси (васкулиризация 
фазаси) ренограммада юқорига кескин ва тик кўтарилаётган чизиқ сифатида 
ёзилади, бу кўтарилиш тўлқини 20 секундда тугайди. Ундан кейин 
чизиқнинг иккинчи кўтарилиши бошланади, бу кўтарилиш биринчига 
нисбатан 1/3 қисмини ташкил қилади. Буни - секретор фаза деб аталади ва у 
4-6 мин давомида тугайди. Секретор фаза буйракнинг функционал 
қобилиятини акс эттиради. Кейинги фаза экскретор фаза деб аталади. Бунда 
чизиқ секин-аста пастга туша бошлайди ва 5-10 минутда тугайди. Шундай 
қилиб, ренограмма интерпретациясида учта компонент тафовут қилинади, 
1)дастлабки тез кўтарилиш чизиғи
изотопнинг буйрак томирларида 
тўпланишини кўрсатади, 2) кейинги бир оз секинроқ кўтарилиш чизиғи
тубуляр аппаратнинг секретор фаолиятига боғлиқ, 3) чизиқнинг пастга 
тушиши изотоп модданинг буйрак каналчаларидан чиқиб кетаётганини 
кўрсатади ва буйрак ҳамда юқори сийдик йўлларининг экскретор 
функциясини акс эттиради. 
Изотоп ренографиянинг диагностик аҳамияти иккала буйрак устида ҳосил 
бўлган чизиқларни сифат жиҳатдан таққослашга асосланган. Бундан 
кўриниб турибдики, ренография усули бир томонлама бўладиган буйрак 
касалликларини аниқлашда алоҳида аҳамият касб этади. Бу текшириш 


266 
натижасида буйракларнинг суммар функцияси ҳам аниқланди. Изотоп 
ренографияни буйрак камчилиги ва азотемия бўлганда ҳам қилавериш 
мумкин. Унинг экскретор урографиядан афзаллиги ҳам ана шунда.
Буйракларни радиоактив сканерлаш усули буйракларнинг функционал 
ҳолатини белгилашдан ташқари айни вақтда уларнинг шакли, ҳажмини 
белгилашга, шунингдек, турли касаллик ўчоқлари борлиги ва уларнинг 
жойлашишини аниқлашга имкон беради. Буйракдаги радиоактив моддаларни 
(Гиппуран – 
131
I, неогидрин (Нg
203
) махсус прибор - сканер ёрдамида 
регистрация қилинади. 
Буйрак касалликлари диагностикасининг бу усули патологик ўчоқларда, 
масалан: ўсма бор жойда аъзонинг соғлом қисмларига нисбатан радиоактив 
моддаларнинг камроқ тўпланишига асосланган. Бу усул билан 
аниқланадиган энг кичик деструкция зонасининг диаметри 2 см дан кам 
бўлмайди. Эксретор урография билан буйрак тўқимасининг структурасини 
ва функциясини аниқлаб бўлмаса ёки бу усулни қўлланиши мумкин бўлмаса, 
сканерлаш жуда катта аҳамият касб этади. Динамик сканерлашда 2-4, 6-8 ва 
15-17 минутларда суратга олинади. Ҳозирги пайтда бу текшириш 
радиоизотоп текширишлар ичида энг самарадоридир. 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish