Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий


I I. Хаёт давомида орттирилган чурралар



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

 I I. Хаёт давомида орттирилган чурралар. 
1. Жарохатланиш чурраси. 
А. Диафрагманинг ёрилишидан келиб чиққан чурра: 
а) ўткир шикастланиш чурраси, 
б) сурункали шикастланиш чурраси. 
Б. Шикастланиш натижасида диафрагма маълум бир қисмининг буртиб 
чиқиши (хакикий). 
2. Шикастланишга алоқаси булмаган чурралар. 
Юқорида келтирилган тасниф амалда қуллаш учун жуда кулай. Яхши 
эсда қолади, лекин камчилиги куп. Ю.Ф.Исаков 1978 йилда уз таснифини 
таклиф килди. 
I. Туғма диафрагма чурраси: 
1. Диафрагма-плевра чурраси (сохта ва чин). 
2. Қизилунгач тешиги чурраси (чин). 
3. Парастернал чурра – Моргани ва Ларрей чурралари (чин) 
4. Френикоперикардиал чурра (сохта). 
II. Орттирилган диафрагма чурраси: 
1. Жарохатланиш чурраси (сохта). 
2. Жарохатланиш билан боғлиқ булмаган чурра. 


229 
 

 1- расм. Диафрагмал чурра турлари (схема). 
Клиникаси. Чурра турига қараб икки қисмга ажратилади. 
Нафас олиш аъзолари вазифасининг бузилиши.
Бунда қорин 
бушлиғидаги органлар кукрак бушлиғига чикиб, упкани кисиб куяди. 
Натижада кукрак қафасида жойлашган органлар (юрак, кон томирлар) 
соғлом томонга қараб (қарама-қарши томонга) силжийди. Окибатда 
беморнинг нафас олиши қийинлашади. Гипоксия ривожлана боради. 
Беморнинг лаблари кукаради, нафас олиши тезлашади. Упка қисилганда 
унинг оғирлиги 3—12,5 г камаяди (нормада 20—25 г).Кукрак эшитиб 
курилганда упка товушлари пасайган булиб, ичак харакатлари эшитилади. 
Тўқиллатиб уриб курилганда тимпаниқ ёки буғиқ, товуш борлиги 
аниқданади. Ташхис рентген текшируви орқали тасдиқланади (2-расм). 
Ошқозон-ичак органларининг вазифалари бузилиши
.
Диафрагма чуррасида ошқозон-ичак органларининг вазифаси маълум 
даражада бузилади. Натижада хар хил асоратлар ривожланади. Қизилунгач 
тешиги чуррасида Гисс бурчаги бузилиб (утмас булади), ошқозон-
қизилунгач рефлюкси пайдо булиши натижасида қизилунгачнинг кардиал 
қисмида яралар (эзофагит) хосил булади. Кейинчалик қизилунгачдан овкдт 
утмай қолади (стриктура). Бундай холатларда касалликнинг бошланиш 
даврида беморда кон аралаш қусиш пайдо булади. Аста-секинлик билан 
қизилунгачдан овқат утиши қийинлашади. Диафрагма чурраси қисилиб 
колганда ичак тутилиши белгилари пайдо булади. Беморда куп марта қусиш 
пайдо булади, лекин қусиш енгиллик келтирмайди. 
 Юрак-қон томир фаолияти бузилиши
. Чурра юракни босиб, қарама-
қарши томонга силжитади. Натижада юрак иши қийинлашади. Беморнинг 
умумий ахволи кескин оғирлаша боради. Нафас олиш юзаки булиб, юрак 
уриши тезлашади.С. Я. Долецкий (1958) маълумотларига қараганда 
диафрагма чурраси билан туглган болалар орасида 5,5 % га яқин кушимча 


230 
Туғма касалликлар аниқданган. Шулар ичида 2% га яқин болаларнинг 
улимига асосан шу Туғма касалликлар сабаб булади. 
Диафрагманинг қизилунгач тешиги чурраси. 
Қизилунгач тешиги 
чурраси деб меъданинг маълум бир қисми ёки бутун меъданинг кенгайган 
қизилунгач тешигидан кукрак бушлиғига силжишига айтилади. Қизилунгач 
тешиги чурраси чин чурра хисобланиб, у қуйидаги куринишларда учрайди:1) 
кутарилган қизилунгач чурраси. Бу холатда меъданинг кардиал қисми 
қизилунгач тешиги орқали кукрак бушлиғига чиқиши натижасида 
қизилунгач узунлиги кне-каргандай куринсада, аксинча у нормал узунликда 
булади. 2) параэзофагеал чурра. Бунда одатдагидек ривожланган ва 
жойлашган қизилунгачни узгартирмасдан, чап ёки унг томонидан меъданинг 
кардиал қисми кукрак бушлиғига чиқади Кукрак бушлирига силжиган 
аъзолар қорин пардаси билан қопланган булади (чин чурра).1950 нафар 
чақалоқлардан биттаси қизилунгач тешиги чурраси билан туғилади. 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish