Бола ҳУҚУҚлари тўҒрисидаги конвенция



Download 146 Kb.
bet11/16
Sana18.02.2022
Hajmi146 Kb.
#456429
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ КОНВЕНЦИЯ

34-модда
Иштирокчи-давлатлар болани шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш ва шаҳвоний бузишнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар. Ана шу мақсадларда иштирокчи-давлатлар, жумладан, миллий, икки томонлама ва кўп томонлама даражада қуйидаги ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳамма зарур чора-тадбирларни кўрадилар:
болани ҳар қандай ғайриқонуний равишдаги шаҳвоний фаолиятга тортиш ва мажбурлаш;
болалардан фоҳишабозлик ёки ғайриқонуний равишдаги барча шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш;
болалардан порнография ва порнография материаллари таёрлаш мақсадларида фойдаланиш.


35-модда
Иштирокчи-давлатлар болаларни ўғирлаш, сотиш ёки уларни ҳар қандай мақсадларда ва ҳар қандай шаклларда контрабанда қилишнинг олдини олиш учун миллий, икки томонлама ва кўп томонлама даражада барча зарур чора-тадбирларни кўрадилар.


36-модда
Иштирокчи-давлатлар болани унинг фаровонлигига оид ҳар қандай жиҳатдан зарар етказадиган фойдаланишнинг барча бошқа шаклларидан ҳимоя қиладилар.


37-модда
Иштирокчи-давлатлар қуйидагиларни таъминлайдилар:
бирорта ҳам бола қийноқларга ёки бошқа шафқатсизларча, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни оёқ ости қиладиган муомала ёки жазога дучор этилмаслигини. На ўлим жазоси, на озодликка чиқариш имкониятини кўзда тутмаган умрбод қамоқ жазоси 18 ёшдан кичик бўлган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар учун белгиланмайди;
бирорта ҳам бола ғайриқонуний равишда ёки ўзбошимчалик билан озодликдан маҳрум этилмаслигини. Болани ҳибсга олиш, ушлаб туриш ёки қамоққа солиш қонунга мувофиқ амалга оширилади ҳамда фақат ноилож чора сифатида ва мумкин қадар тегишли қисқа вақт мобайнида ишлатилади;
озодликдан маҳрум этилган ҳар бир бола унинг ёшидаги шахс эҳтиёжлари ҳисобга олинган ҳолда инсоний муомала ва шахсининг ажралмас қисми бўлган қадр-қимматини ҳурматлашдан фойдаланишини. Хусусан, озодликдан маҳрум этилган ҳар бир бола, агар боланинг энг яхши манфаатлари йўлида шундай қилиш керак, деб ҳисобланмаса, катталардан ажратиб сақланади ҳамда алоҳида ҳолатларни истисно қилганда, ўз оиласи билан хат ёзиш ва дийдор кўришиш орқали алоқа боғлаб туриш ҳуқуқига эгадир;
озодликдан маҳрум этилган ҳар бир бола ҳуқуқий ва бошқа тегишли ёрдамдан зудлик билан баҳраманд бўлиш ҳуқуқидан, шунингдек, суд ёки бошқа ваколатли, мустақил ва холис орган олдида ўзининг озодликдан маҳрум этилишининг қонунийлигига эътироз билдириш ҳуқуқидан ҳамда ана шундай ҳар қандай процессуал хатти-ҳаракатга нисбатан улар томонидан кечиктирмасдан қарор қабул қилиниши ҳуқуқидан фойдаланади.



Download 146 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish