Бола ҳУҚУҚлари тўҒрисидаги конвенция



Download 40,65 Kb.
bet2/16
Sana25.02.2022
Hajmi40,65 Kb.
#287128
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

10-модда
Иштирокчи-давлатларнинг 9-моддадаги 1-банд бўйича мажбуриятига мувофиқ бола ёки унинг ота-онаси оилани бирлаштириш мақсадида иштирокчи-давлатга кириш ёхуд ундан чиқиш учун берган аризалари иштирокчи-давлатлар томонидан ижобий, инсонпарварлик руҳида ва тезкорлик билан кўриб чиқилиши лозим. Иштирокчи-давлатлар бундай илтимослар аризачилар ва уларнинг оила аъзолари учун нохуш оқибатлар келтириб чиқармаслигини таъминлайдилар.
Ота-онаси турли давлатларда яшаётган бола алоҳида ҳолатлардан ташқари, отаси ва онаси билан мунтазам равишда шахсий муносабатлар ва тўғридан-тўғри алоқалар боғлаб туриш ҳуқуқига эгадир. Ана шу мақсадда 9-модданинг 2-банди бўйича иштирокчи-давлатларнинг мажбуриятларига мувофиқ иштирокчи-давлатлар боланинг ва ота-онасининг ҳар қандай мамлакатни тарк этиш, жумладан, ўз мамлакатини ташлаб кетиш ва унга қайтиб келиш ҳуқуқини ҳурмат қиладилар. Ҳар қандай мамлакатни тарк этиш ҳуқуқига нисбатан қонунда белгилаб қўйилган ва давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини (оrdre public), аҳолининг соғлиғи ва маънавияти ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини сақлаш учун зарур ҳисобланган, ушбу Конвенцияда эътироф этилган бошқа ҳуқуқларга мос тушадиган чеклашларгина амалда бўлади.


11-модда
Иштирокчи-давлатлар болаларнинг ғайриқонуний равишда кўчирилишига ва чет элдан қайтмаслигига қарши кураш олиб бориш учун чора-тадбирлар кўрадилар.
Ана шу мақсадда иштирокчи-давлатлар икки томонлама ёки кўп томонлама битимлар тузилишига ёхуд амалдаги битимларга қўшилишга кўмаклашадилар.


12-модда
Иштирокчи-давлатлар ўзининг қарашларини шакллантиришга қодир болага, ана шу карашларни болага тааллуқли барча масалалар бўйича эркин ифода этиш ҳуқуқини таъминлайдилар, бинобарин, боланинг қарашларига унинг ёши ва етуклигига мувофиқ муносиб даражада эътибор берилади.
Ана шу мақсадда болага, жумладан, болага тааллуқли ҳар қандай суд ёки маъмурий муҳокама пайтида, бевосита, вакил ёхуд тегишли орган орқали миллий қонунчиликнинг процессуал меъёрларида кўзда тутилган тартибда ўзининг фикрларини улар томонидан эшитиш имконияти берилади.



Download 40,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish