Bola tarbiyasiga e’tibor – kelajakka e’tibor


Бола тарбиясига эътибор – келажакка эътибор



Download 123,88 Kb.
bet2/2
Sana18.07.2022
Hajmi123,88 Kb.
#823842
1   2
Bog'liq
21 - мавзу

Бола тарбиясига эътибор – келажакка эътибор
Халқнинг ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши, заиф бўлиб хорликка тушиши, фақирлик жомасини кийиб, бахтсизлик юкини тортиб эътибордан қолиши, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши болаликдан ўз ота-онала¬ридан олган тарбияла¬рига боғлиқ. Болалар ахлоқий тарбияни муҳитдан оладилар, бошқача қилиб айтганда, болалар сувга ўхшайди, сув идишнинг шаклини олганидек, болалар ҳам муҳитнинг одоб-ахлоқини қабул қиладилар.
Абдурауф Фитрат.
Фарзанд тар¬бияси мамлакат тараққиёти ва келажаги билан бевосита боғлиқ. Шу боис азал-азалдан, маҳалла аҳли, айниқса, нуроний отахону онахонларимиз кўча-кўйда нобоп хатти-ҳаракат қилаётган бола олдидан ҳеч қачон бепарво ўтиб кетишмаган. Шу заҳотиёқ танбеҳ бериб, тўғри йўлга солишган. Ўша бола панд-насиҳатларга қулоқ тутмаса, бу ҳақда ота-онаси, муаллимларини хабардор қилишган. Керак бўлса, бу ҳолат маҳалла аҳли ўртасида муҳокама қилиниб, боланинг ота-онасига нисбатан таъсир чоралари кўрилган.
Оила ва унинг муаммолари ҳамиша давлатимизнинг диққат-эътибори ва ҳимоясида бўлиб келмоқда. Асосий қонунимиз бўлган Конституциямизда: «Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга», деб белгилаб қўйилган.
Фарзанд оилада улғаяди, камол топади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, «Авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маънавият қўрғони бу – оиладир». Бугунги кунда барчамизнинг наинки асосий вазифамиз, балки инсоний бурчимиз баркамол авлодни тарбиялашдир. Шу боис ҳам мамлакатимизда барча хайрли ишлар аввало оилаларни мустаҳкамлаш ва ёш авлоднинг ёруғ келажагини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Зеро, оила соғлом экан, жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан, мамлакат барқарордир.
Болалар тарбиясига нафақат оила, таълим-тарбия муассасалари, балки маҳалла ҳам масъулдир. Чунки фарзанд тарбияси кўп омилларга, аввало, ахлоқий-маънавий муҳитга ҳам боғлиқ. Таълим-тарбия муассаса¬лари билан оила ҳамкорлиги бунда муҳим аҳамиятга эга. Болаларда она юртига муҳаббатни шаклланти¬риш, уларнинг маърифатли ва маънавиятли шахс сифатида вояга етишларини таъминлаш маънавий баркамол ва жисмонан соғлом бўлишлари учун иқтисодий ва ижтимоий муҳитни яратиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.
Ҳар бир ота-она фарзанд тарбиясида ўзларининг бурч ва масъулиятларини чуқур англашлари лозим. Шундай экан, оилада руҳий хотиржамлик, самимий муносабат, ота-она обрўси¬нинг юқори бўлиши муҳим саналади. Болаларга талаб қўйишда оила катталари ўртасидаги бирликнинг сақланиши, бола шахсини меҳнат орқали тарбиялашга алоҳида эътибор бериш лозим. Боладаги ўзгаришларни кузатиб бориш, ундаги интилиш ва қобилиятларини қўллаб-қувватлаш даркор. Буларнинг барчаси ота-оналарнинг педагогик билимларга эга эканлигини кўрсатади.
Ички ишлар вазирлиги миқёсида ҳам келажагимиз эгаларининг таълим-тарбияси, уларнинг ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик кўчасига кириб қолмасликлари борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати тизимида фаолият кўрсатувчи вояга етмаганлар масалалари бўйича инспекторлар, психологлар томонидан таълим муассасаларида «Давомат» ва «Тун» тадбирлари ўтказилиб, қаровсиз ҳамда назоратсиз юрган болалар аниқланиб, уларнинг ота-онасига нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Ушбу тадбирларга профилактика инспекторлари ҳамда МФЙ раисларининг жалб этилиши таъсир чораларининг янада самарали бўлишини таъминлайди ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликлар¬нинг бар¬вақт олдини олишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Шунингдек, ИИВ тизимида ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ИИВга қарашли мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатиб турибди. Бундан ташқари, ИИВ Ихтисослаштирилган мактаб-интернати, республикамизнинг 14 та ҳудудида академик лицейлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ИИВ Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-ака-демик лицейида келажагимиз эгаларига сифатли таълим-тар¬бия бериб келинмоқда.
Яна шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ИИВга бириктирилди. Улар «Нурли маскан» мактаблари деб номланди. Ушбу таълим муассасаларида сифатли таълим-тарбия бериш, ўқувчиларнинг маиший шароитларини яхшилаш, шунингдек, улар¬нинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш ишларини олиб бориш кўзда тутилган. ИИВ ўқувчиларнинг ватанпарварлик туйғуларини шакллантирувчи маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишга ҳам доимий равишда кўмаклашади.
Бундан ташқари, Рес¬публика кўз касалликлари клиник шифохонаси, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохи¬рургияси маркази, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт инс¬титути ҳамда бошқа тиббий муассасаларнинг малакали шифокорларини жалб этган ҳолда, «Нурли маскан» мактаблари ўқувчиларини даволаш-соғломлаштириш ва реабилитация қилиш амалиёти ҳам йўлга қўйилади.
Шу ўринда «Фарзанд тарбиясини қачондан бошламоқ керак?» деган савол кўпчиликни ўйлантиради. Мутахассис олимлар унга турлича жавоб бериб келганлар. Буюк бобокалонимиз Ибн Сино эса, бола тарбияси билан унинг туғилишидан аввалроқ, она қорнидалигидаёқ шуғулланиш лозим, деган эканлар.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мустаҳкам маънавий иммунитетли, мустақил ҳаёт¬да юқори марраларга эриша оладиган авлодни тарбиялаш учун ота-она, оила муҳити жуда катта аҳамият касб этади. Келгусида юртимизни янада равнақ топтиришга масъул бўладиган фарзанд¬ларимизга шундай тарбия берайликки, улар ота-бобола¬рига, шонли тарихи, Ватани, она тили, миллати, дини ва анъанала¬рига содиқ бўлган ҳолда камолотга етишсин.
Сарвар СОБИРОВ,
«Постда» мухбири.


https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi

Download 123,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish