Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
175
шу даврга таалуклидир. Бу даврдаги болаларнинг хулқидаги салбий
ўзгаришларни аксарият мутахассислар ижтимоий омиллар олиб бориб
тақашсада, бошқа омилларнинг ҳам роли кўплигини таъкидлаб ўтиш лозим.
Тарбияси кийин, инжик, хулқи оғир
болаларни келиб чикишининг
ижтимоий омиллардан ташкари педагогик ва психологик сабаблари хам
мавжуд. Ёшларда ғайриижтимоий хатти-харакатлар пайдо булишининг
сабаблари ва турткилари хар хилдир. Қонунни бузишни ёки коидага хилоф иш
қилиши даражасига қараб тарбияси қийин ўсмирлар жиноий қонунбузар ва
одий қоидабузар гурухларга ажратилади.
Шахснинг биологик ўсишидаги нуқсонлар, сезги органларининг
камчиликлари, ўкишга салбий таъсир этувчи
олий нерв фаолияти ва
темперамнтдаги қусурлар тарбияси қийнларни келтириб чиқаради. Шахснинг
психик жараёнидаги камчиликлар, ироданинг бўшлиги, ақл идрокнинг заиф
ривожлангани, ҳиссиётнинг кучсизлиги зарурий эхтиёж ва қизикишларнинг
мавжуд
эмаслиги, ўсмирнинг интилиши билан мавжуд имконияти ўртисидаги
номутаносиблик каби хатти-харакатларни издан чиқаради.
Мактабдан ташқари муҳитни таъсиридаги нуқсонлар, чунончи оилада
педагогик-психологик билимларнинг етишмаслиги, оилавий низолар,
ажралиш, ота-онанинг ичкиликка ва шахвоний хаётга
берилиши, балоғатга
етмаган тенгдошларининг таъсири, маънавий-маърифий ишлаб чиқариш
жамоалари хамда жамоатчилик қуршовидаги камчиликлар тарбияси кийин
ўсмирлар сонини тобора ортишига сабаб бўлади.
Ўсмирларнинг типологик ҳусусиятларига караб уларни бир неча шартли
гурухларга ажратиш мумкин.
Тарбияси кийин усмирларнинг биринчи грухи орсизлар ёки субутсизлар
дейилади. Булар ўз хатоларини билиб туриб қонун-қоидаларни бузадилар,
номаъкул ишларни қиладилар. Ўзларининг
гунохкор эканликларини тан
олмайдилар. Лекин ютукларини эътироф килишини хохлайдилар. Шахсий
фикрларини бошқа кишиларга маъкуллашини ва ўз талабларини ўзгалар сўзсиз
бажаришини жуда ёктирадилар. Улар бетга чопар, ўжар, рахм-шафкатсиз,
«зўравон» бўладилар.
Мустакил фикрга эга бўлмаган тенгдошларини ўз
атрофларига
тўплайдилар ва биргаликда тартиб бузушга ундайдилар.
Иккинчи гурухга мансуб тарбияси қийин ўсмирлар яхши ва ёмонни
тушунадиганлар, бироқ мустақил эътиқодга, барқарор юксак хис-туйғуга эга
эмасликлари сабабли «орқа қанот»да туриб қоидани бузадилар. Уларнинг
хатти-харакатлари тасодифий воқеликка, таъсир кучига ва вазият хусусиятига
боғлиқдир. Улар ташвиқотга тез бериладиганлар,
барча нарсаларга
ишонадилар, қайси йўлга кириб қолганликларини англаб етадилар, бироқ
«компания» фикрига қарши боришга ботина олмай кўнгилсиз ишларга кўл
урадилар. Кўпинча тартиббузарлар қилмишларига тавба килиб, синф жамоаси
аъзоларини ишонтирадилар, лекин маълум фурсат ўтгандан сўнг
берган
ваъдаларини бутунлай унутадилар.
Учинчи гурухга мансуб тарбияси қийин ўсмирлар шахсиятпарастлик
туфайли қонунбузарлик, тартиббузарлик йўлига кириб қоладилар. Улар шахсий