Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/210
Sana20.03.2022
Hajmi1,61 Mb.
#503119
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   210
Вақтни тежаш ва умр қадрига етиш
ҳмад тиришқоқ ўқувчи. Отаси вафот этиб, ҳатто унга 
мактабни битириб олишига ёрдам берадиган ҳеч нар-
са қолдирмай кетди. У ўқишини ташлаб, бир савдогарга ишчи 
бўлиб ёлланди. Бўш вақтларида кечки мактабга қатнаб, таъ-
лим оларди. У қанча қийналса ҳам, ниҳоят ҳуқуқшунослик 
шаҳодатномасини қўлга киритди. Шундан кейин у савдогар 
хизматидан бўшаб, ҳимоячи-адвокат бўлиб ишлай бошлади. 
У тиришқоқлиги ва вақтини зое кеткизмагани боис ҳеч қанча 
ўтмасдан обрўси кўтарилиб, номи ҳамма ёққа овоза бўлди.
Бу йигит вақтнинг қадрини билиб, ундан унумли фой-
далангани учун катта ютуқларга эришди. Агар бўш вақтини 
ўйин-кулгига сарфлаганида, ҳеч ким уни танимасди ва 
камбағал ҳолда ҳаёт кечирган бўларди.
Сафар қилмоқчи бўлган киши поезднинг кетиш вақтига 
риоя қилмаса, кейинги поезд келишини кутиб вақти бекор 


– 117 –
кетади. Деҳқон ўз вақтида ерига экинни экмаса, қўшнилари 
ҳосилни йиғиштираётганларини кўрганда пушаймон бўлади.
Мана шундан кўряпсанки, вақтни тежаш дегани уни фой-
дали ўринларга сарфлаш демакдир. Яъни, сен вақтингни тар-
тибга солишинг ва ундан унумли фойдаланишинг керак. Сен 
пулдан кўра кўпроқ вақтингни қизғанишинг керак. Чунки 
ўтган озгина умр ҳеч қачон қайтиб келмайди.
Азиз болалар, сизлар вақтингизни тежаб, уни фойдали иш-
ларга сарфлашга, умрни беҳуда кетказмасликка ҳаракат қилинг. 
Телевизорда бериладиган кино ва мультфилмлар сизни дарс 
қилиш ва бошқа фойдали ишлардан чалғитиб қўймасин. Асло 
телевизорга қарам бўлиб қолманг. Зеро, вақтини фойдали иш-
ларга сарфлаган болалар келажакда, албатта, катта ютуқларга 
эришадилар.
Ҳадиси шарифларнинг бирида шундай тавсия қилинган: 
“Беш нарсадан олдин беш нарсанинг қадрига ет:
1. Қариликдан олдин ёшликни;
2. Касалликдан олдин соғлиқни;
3. Камбағал бўлиб қолишдан олдин бойликни;
4. Машғул бўлиб қолишдан олдин бўш вақтни;
5. Ўлимдан олдин тирикликни (қадрига ет)”.
Қуйидагилар ҳам вақтни тежаш доирасига киради:
1. Ҳар бир ишни ўз вақтида қил. Чунки ким бир ишни 
бошқа вақтга қолдирса, унинг ишлари кўпайиб кетади. Нати-
жада уларни пухта қилолмайди.
2. Ҳар бир амал учун алоҳида вақт белгилашинг керак 
бўлади. Чунки вақтнинг ишсиз ўтиши умр-нинг бефойда ке-
тишидир.
3. Ўйнаш ва дам олиш учун алоҳида вақт ажрат. Чунки бир 
кунда бир соат ўйнаш ғайрат-шижоатни янгилайди ва ишлаш-
га қувватни зиёда қилади.
4. Уйда бефойда ишлар билан шуғулланиб ёки кўчада бо-
лалар билан бекорчи гапларни гаплашиб ёзги таътилни бекор 
ўтказма. Балки унда ҳам ҳайвонот боғи ёки музейга бориш, 
футбол ўйнаш ёки одоб-ахлоққа ва ақл-заковатга фойдали 


– 118 –
китобларни, газета ва журналларни ўқиш сингари ишлар 
билан машғул бўл.
5. Компютердан ўз ўрнида фойдалан, кўп вақтингни ком-
пютер ўйинларини ўйнаб ўтказма.
Болалар, унутмангки, ким вақтини зое кеткизса, бу вақт 
унинг зарарига ишлайди.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish