Божхона иши фанидан д а р с л и к



Download 1,62 Mb.
bet55/64
Sana13.06.2022
Hajmi1,62 Mb.
#665095
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   64
Bog'liq
2 5436192591047561074

Aсосий адабиетлар:



  1. И.А.Каримов – Узбекистон ХХI асрга нтилмокда. Т: Узбекистон, 1999 й

2. В.К.Ломакин – Мировая экономика, П-изд., Учебник, М., ЮНИТИ, 2004 г.
3. Международнўе экономические отношения. Учебник,М:
Проспект, 2004 г.
4. Международнўе экономические отношения. Учебник,М: Инфра- М, 2004 г.
5.Н.А.Миклашевская, А.В.Хлопов – Международная экономика, Ш- изд., М., Дело-сервис, 2004 г.
6.Международнўе экономические отношения, Учебник, Под ред.
И.П.Фоминского, М., Экономист, 2004 г.
6.3. ЖСТ/ГАТТ – ҳалкаро савдо ташкилоти ва ҳалкаро савдони тартибга солиш тамойиллари

Савдо ва тарифлар бўйича бош келишув (ГАТТ) – ҳалкаро савдонинг бож-тариф жихатларини тартибга солувчи энг нуфўзли тўзилмадир. Президентимиз Ислом Каримов айтганларидек, «бу ташкилот жаҳон савдосининг ҳозирги тизмини бошкаришда марказий уринни эгаллаб турибди».


ГАТТ 1947 йилда Женевада тўзилиб, товар айланмаси хажмини кенгайтириш максадида ҳалкаро савдонинг баркарор коидаларини карор топтириш интилишларини акс эттиради.
Даставвал АКШ таклифлари асосида ҳалкаро савдо ташкилоти ташкил этиш кўзланиб, унинг устави иштирокчи давлатлар томонидан ратификация килинмай, унинг ўрнинга бож сиёсати асосий коидалари тўғрисидаги кўп томонлама келишув – бож ва тарифлар тўғрисидаги бош келишув кучга кирди.
Бу келишув савдо эркинлиги гояларини, яъни иштирок этувчи тарафларнинг тенглигини ифода этади. Бундай гоялар бир неча коидаларда янада аник акс эттирилган.
Биринчи ва энг асосий коида дискриминация килмаслик тамийили, «энг кўп кулайлик бериш» шаклини олиб, бу ташки савдо иштирокчилари ҳаммасининг тенглигини таъминлаш ва уларни дискриминация килдирмаслик тўғрисидаги тезисдир. «Энг кўп кулайлик бериш» режими иштирокчи давлатларнинг ўзаро етказиб берилаётган товарларга нисбатан ҳар кандай учинчи томон товарларга нисбатан кулланилаётган бож ставкаларидан юкори булмаган бож ставкаларини куллаш мажбуриятини билдиради. Лекин бу тезис махсус иктисодий гурухлар ташкил этидган холларда ундан чекинишга рухсат беради. Шунингдек ривожланаётган давлатларнинг преференция бож режимларидан бир тарафлама фойдаланиши ҳукуки ҳам алохида кайд этилган.
Дискриминация килмаслик тамойили «миллий режим» тушунчасининг асосида ҳам ётади. Унга кура аъзо давлат ўзининг ва бошка аъзо давлат товар ва хизматлари уртасида дискриминация режимини урнатмаслиги керак. Товар ва хизматлар бошка давлатнинг чегарасини кесиб утганидан боҳлаб уларга маҳаллий ишлаб чикарилган товар ва хизматларга булган муносабатда булиниши талаб этилади. Бу энг аввало соликка тортиш, товарнинг сифати ва сертификациялаштирилишига нисбатан талабларга тааллукли.
Иккинчи тамойил ташки савдони тартибга солиш усуллари кулланилишининг ҳукукий асосланганлиги тамойилидир. ГАТТ шундай усул сифатида факат божларни тан олади. Ташки савдони тартибга солишнинг бошка усул ва шакллари кулланилмаслиги талаб этилиб, улар кулланилган ҳолда ҳам амал килиш даври киска булиб, факат истисно холатларида жорий килиниши мумкиндир. ГАТТ аъзо давлатларга квоталардан фойдаланиш ҳамда экспорт ёки импорт лицензияларини куллашни тавсия этмайди. Бирок ГАТТда микдорий чеклашларни жорий этиш уринли хисоблаб уларни асослайдиган эхтимолий истисно холатлари руйхати келтирилган. Шулар каторига кишлок хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чикаришни тартибга солиш дастурларини амалга ошириш ёки тулов баланси мувозанати бўзилиши холатлари киради.
Ва нихоят ГАТТ фаолиятининг энг асосий тамойили карорларни кабул кили шва чора тадбирларни амалга ошириш коидаларига алокадордир, бу энг аввало бир тарафлама ҳаракатлардан ўзаро мўзокаралар ва маслахатлар фойдасига воз кечишдир. Иштирокчи давлатлар ташки савдони чеклашга каратилган бир тарафлама тадбирларни амалга оширмаслик мажбуриятини оладилар: барча карор факатгина савдо масалаларига бағишланган ўзаро музокаралар доирасида кабул килинади.
Бугунги кунда дунёдаги 148 мамлакат ЖСТ (Жаҳон савдо ташкилоти) аъзоси бўлиб, улар Уругвай раунди давомида эришилган келишувларга мувофик иш кўрадилар. Ҳозирда Яна 30 та мамлакат ЖСТда кузатиш макомини кўлга киритганлар ва улар ҳам аъзоликка даъвогардирлар.
ЖСТга аъзо бўлиш анча узок ва мураккаб жараён бўлиб, уч боскичдан иборат. Унинг биринчи боскичида даъвогар мамлакатлар ҳукуматлари томонидан ЖСТга кузатиш макомини кўлга киритиш учун ариза топширсалар, иккинчи боскичида ташкилотга тенг ҳукукли аъо бўлиб кириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этадилар. Аъзо бўлиш жараёнининг Ушбу боскичи ҳукуматлар томонидан ЖСТга махсус Меморандумнинг такдим этилишини назарда тутади.
Меморандумда мамлакатларнинг ЖСТ битими талаблари доирасидаги садо-иктисодий сиёсатига тегишли асосий жиҳатларўз аксини топади. Айнан шу оркали мамлакатларнинг аъзоликка даъвогарлик шартлари атрофлича ўрганиб чикилади. Учинчи боскичда эса мамлакатларнинг ЖСТга аъзо бўлиб кириши бўйича махсус ишчи гуруҳи ташкил этилади. Ишчи гуруҳи мажлисларида даъвогар мамлакатлар маълум бир товарлар ва хизматлар тури бўйича берилиши мумкин бўлган имтиёзлар ва мажбуриятлар хусусида ЖСТга аъзо мамлакатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама музокаралар олиб борадилар. Музокаралар ўрнатилган тартибларнинг амалда ижро этилиши мамлакатлар учун мажбурий ҳисобланади ва уларнинг истаган вактда ўзгартирилиши катъиян ман этилади.
Аъзоликка даъвогар мамлакатнинг савдо режимини ўрганиш ва унинг бозорга кириб бориш тўғрисидаги музокаралар ўз якунига етгандан сўнг, Ишчи гуруҳи томонидан аъзоликка кабул килиш тўғрисидаги асосий шарт-шароитлар ишлаб чикилади. Мажлис натижаларига кўра, махсус баённома тайёрланади ва у Бош йиғин ёки вазирлар Конференциясида ЖСТ аъзоларининг 2/3 кисми томонидан кўллаб-кувватланилган такдирдагина имзоланган ва тасдикланган деб топилади. Мамлакатлар ЖСТга аъзо бўлганларидан сўнг, Уругвай раунди доирасида имзоланган битимларнинг барчасини кабул килишлари ва уларга амал килишлари шартдир.
2003 йилнинг 10-14 сентябрида Мексиканинг Канкун шаҳрида бўлиб ўтган ЖСТнинг 5-вазирлар Конференциясида 148 мамлакат савдо вазирлари ўртасида юзага келган ҳар хил келишмовчиликлар сабаб, жаҳон савдо тизимини янада эркинлаштириш борасида ҳал килиниши лозим бўлган ушбу масалалар ўз ечимини топа олмади. Бирок, мазкур вазият ЖСТнинг халкаро микёсдаги нуфузига таъсир кўрсата олмайди, албатта. Чунки, бу тизим миллатлар учун маълум бир устунликлар ва шарт-шароитларни юзага келтириши табиийдир.
ЖСТ тизимининг устунликлари, унда йирик савдогар давлатларнинг аъзо бўлганлиги билан эмас, балки унинг эркин товар алмашинуви жараёнида мамлакатлар учун турфа хил иктисодий манфаатдорликларни таъминлаши билан изоҳланади. Бу тизим аъзо мамлакатлар сиёсий, иктисодий ва ижтимоий аҳволига, шунингдек, фукаролар фаровонлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. ЖСТ савдо тизими мамлакатлар сиёсий, иктисодий ва ижтимоий аҳволида, шунингдек, алоҳида фукаролар ва умуман жаҳон ҳамжамияти доирасида ўз устунликларини намоён этади.
Хусусан, ЖСТнинг истеъмолчилар манфаати ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришдаги роли шу билан изоҳланадики, бунда эркин савдо тамоийлларидан келиб чиккан ҳолда, халкаро савдодаги протекция тўсиклари минимал даражагача камайтириб борилади. Ташкилотнинг 50 йиллик фаолияти давомида савдодаги тўсиклар бутун дуне микёсида бир неча баробарга камайтирилди. Бунинг натижасида, нафакат импорт килинадиган тайёр маҳсулотлар ва хизматлар баҳоларининг пасайиши, балки импорт килинадиган хом ашёлар ва бутловчи кисмлар ҳисобига ишлаб чикариладиган маҳаллий товарлар нархларининг ҳам арзонлашиши кузатилди.
Фикримизча, маҳаллий бозорларни ҳимоя килиш максадида давлат томонидан импорт тарифлари, микдорий чекловлар ва ишлаб чикариш соҳаларини субсидиялаш сингари маъмурий-иктисодий дастакларнинг меъёридан ортикча кўлланилиши, охир-окибатда кутилган ижобий натижаларга эмас, балки кишилар фаровонлиги даражасининг пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Хусусан, айрим статистик маълумотларга караганда, тўкимачалик маҳсулотлари импортига кўйилган савдо чекловлари окибатида Буюк Британияда истеъмолчиларнинг кийим-кечаклар учун йилига кўшимча 500 млн фунт стерлинг микдоридаги ошикча маблағлар сарф килганлиги кайд этилади. Айни пайтда, бу кўрсаткич канадалик истеъмолчилар учун тахминан 780 млн Канада долларига тенг бўлган. Европа Иттифокида эса, телекоммуникация соҳасининг эркинлаштирилиши натижасида баҳоларнинг ўртача 7-10 фоизга камайганлиги кузатилган. 2005 йилда ЖСТ доирасида тўкимачилик маҳсулотлари ва кийим-кечаклар савдоси бўйича амалга оширилиши мўлжалланган ислоҳотлардан кўзланган бош максад ҳам, айнан шу хилдаги маҳсулотлар импортига кўйилган чекловларни мувофиклаштиришга каратилгандир.
Фикримизча, ЖСТ тамойилларига асосланган эркин савдо тизимининг устунликлари, яна шу билан изоҳланадики, бунда истеъмолчилар учун товар ва хизматларга бўлган танлов имкониятлари кенгаяди. Чунки, тайёр хориж маҳсулотларидан ташкари, импорт килинадиган хом ашёлар, бутловчи кисмлар ва жиҳозлар баҳоларининг арзонлашиши ҳисобига ишлаб чикариладиган маҳаллий товар ва хизматлар турлари ҳам кўпайиб боради. Импорт ракобати таъсирида маҳаллий ишлаб чикариш максимал даражада ривожланади ва ички баҳоларнинг пасайишига билвосита таъсир кўрсатади. Бундан ташкари, ишлаб чикариладиган маҳсулотлар сифатида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилади. Товарлар алмашинуви жараёнининг фаоллашуви эса инновациянинг ривожланишига сабаб бўлади.
Маҳаллий маҳсулотлар экспорти таркибида микдо рва сифат ўзгаришларининг кузатилиши натижасида ишлаб чикарувчиларнинг катъий валютадаги даромади ортади. Бунинг натижасида, хазинага келиб тушадиган соликЛар микдори ҳам ўз-ўзидан ортади ва пировард натижада, аҳоли фаровонлиги юксалиши кузатилади.
Эркин савдо тизимининг истехмолчилар, ишлаб чикарувчилар ва мамлакатлар иктисодиётига таъсирини аник даллиларга таяниб асослаб бериш кийин, албатта. Хусусан, савдо тўсикларини камайтириш оркали товарлар ва хизматлар халкаро алмашинувини кенгайтириб бориш, нафакат давлат даромадларининг, балки хусусий сектор даромадларининг ҳам ошишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, халкаро амалиётда Уругвай раундига асосланган ҳолда халкаро савдо шартномалари янгича тизимининг амалиётга жорий этилиши натижасида жаҳон даромадининг109 млрд доллардан 510 млрд долларгача кўпайганлиги кайд этилади.
Чунки, ҳар кандай мамлакатда салоҳиятли экспорттчилар фаолиятининг самарали ташкил этилиши, давлат даромадларини бир неча баробарга юксалтириб, уларнинг кайта таксимланиши, кучли хорижий ракобатга дуч келадиган маҳаллий компанияларни кўллаб-кувватлаш, соҳалар ракобатбардошлигини ошириш, янгича ишлаб чикариш кувватларини вужудга келтириш ва ишлаб чикариш кўламини янада кенгайтириш имконини беради.
Савдонинг ривожланиши, узок муддатли истикболларда, асосан, иктисодиётнинг экспортга йўналтирилган соҳаларида бандликни ошириб боришнинг муҳим омили бўлиб хизмат килади. Ўз навбатида, мамлакатга капиталнинг, хусусан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг окиб келиши натижасида кўшимча иш ўринлари яратилади. Шунингдек, киска муддатли истикболларда маҳаллий корхоналарнингамалда чеклаб бўлмайдиган хорижий ракобат билан тўкнаш келиши натижада мавжуд иш ўринларининг йўкотилишига ҳам сабаб бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Фикримизча, жаҳон мамлакатлари томонидан протекционизм сиёсатининг фаол кўлланилиши, бу муаммони янада чигаллаштиради. Чунки, садво тўсикларининг ноўрин кўлланилиши окибатида ишлаб чикариш самарадорлиги ва маҳаллий маҳсулотлар сифатида кескин пасайиш аломатлари кузатилиши мумкин. Импортни чегаралаш жараёнида ишлаб чикариладиган маҳсулотлар баҳосининг ортиб бориши сотув ҳажмига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Бунинг натижасида эса мавжуд иш ўринлари кискариб боради. Айнан шундай ҳолат ўтган асрнинг 80-йилларида Япония автомобиллари импортига катъий чекловларнинг ўрнатилиши сабабли, АқШда кузатилган эди. Бугунги кунда АқШнинг экспорт тармокларида камида 12 миллионга якин ишчи банд бўлиб, бунга карама-карши ўларок, ЕИ бозорларининг эркинлаштирилиши окибатида, ҳамжамиятига аъзо мамлакатларда кўшимча 300 мингга якин иш ўринлари яратилди.
Бизнингча, ҳимоя чора-тадбирларининг акл-идрок билан кўлланилиши ва кўшимча давлат даромадларини шакллантиришнинг самарали механизмларини ишлаб чикиш ҳар кандай мамлакатда савдони эркинлаштириш жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган тўсикларни бартараф этишнинг муҳим омили бўла олади. ЖСТ тамойилларининг амалда кўлланилиши, шунингдек, амалдаги божхона пошлиналари ва бошка савдо тўсиклари тизимини соддалаштириш ҳам давлат ташки иктисодий фаолияти самарадорлигини оширишда кутилган натижаларга олиб келиши мумкин. Чунки, дахлсизлик ва иктисодиётнинг очиклиги, устувор савдо шартларининг белгилаб олиниши ва уларнинг соддалаштирилиши ҳамкорлар эътиборини тортади. Шунингдек, мавжуд корхоналар ҳаражатларининг камайиши ва савдо ҳамда инвестициялар учун кулай муҳитнинг яратилиши, мамлакат товар айланмаси ҳажмининг ошишига сабаб бўлади.
Ўзбекистон ҳам кўпчилик давлатларнинг савдо муносабатларини тартибга солувчи ҳалкаро савдо тизимига интеграциялашувини таъминлаш максадида ЖСТга кушилишга карор килди. Бундай интеграциялашув ЖСТга аъзо булган давлатлар билан савдони кенгайтириш, экспорт тушумларини кўпайтириш, чет эл инвестицияларини кўпрок жалб этиш, ишлаб чикариш соҳаларда бандлик юкори даражаси эришишни таъминлайди.
Маълумки, Ўзбекистон 1994 йилнинг июн ойида ЖСТда кузатувчилик макомини кўлга киритган эди. 1994 йилнинг декабрида эса Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириши тўғрисида ариза топширилди. 1995 йилнинг январида эса Ўзбекистоннинг ЖСТга кўшилиши бўйича махсус Ишчи гуруҳи тузилди. Ўзбекистон Республикасининг расмий делегациялари ЖСТнинг Сингапур (1996 й.), Женева (1998 й.) ва Сиэтл (1999 й.)да бўлиб ўтган вазирлар даражасидаги конференцияларида иштирок этдилар.1 1998 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон ҳукумати ЖСТ котибиятига республиканинг ташки савдо режими тўғрисидаги Меморандумни такдим этди ва унинг расмий такдимоти бўлиб ўтди. Ушбу юзасидан Австралия, Европа Иттифоки, Янги Зеландия ва АқШ ҳукуматларининг саволномалари олинди ва шунга мувофик ЖСТ Котибиятига жавоблар тайёрланди.
2002 йилнинг 17 июлида эса Швейцариянинг Женева шаҳрида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб Кириши бўйича ташкил килинган Ишчи гуруҳининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Бунда Ўзбекистон Республикасининг ташки савдо режими тўғрисидаги Меморандумнинг янги таҳрири кўриб чикилди. Мазкур мажлис натижалари бўйича бир катор мамлакатлар томонидан Меморандум бўйича ёзма шарҳ ва саволномалар такдим этилди. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириши бўйича Ишчи гуруҳининг биринчи мажлиси давомида келиб тушган саволномаларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, республикамизга кўйилган асосий талаблар аъзоликка даъвогар мамлакатларга кўйилган умумий талабларга тўлик мос келади.
ЖСТ билан самарали фаолият ташкил килиш максадида, мамлакатда ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия тузилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 14 декабрдаги 520-сонли қарорига мувофик унинг таркиби тасдикланди. Унга ТИАА, Иктисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солик кўмитаси ва бошка вазирлик ҳамда идоралардан вакиллар киритилдилар. ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия котибияти вазифасини бажариш ТИАА зиммасига юклатилди. ЖСТга кириш учун зарур бўладиган маълумотларни тайёрлаш максадида республиканинг вазирликлари ва идораларида ишчи гуруҳлари ташкил этилиб, уларнинг максади:

  • савдода кўлланиладиган санитар ва фитосанитар чора-тадбирлар ҳамда техник тўсиклар тўғрисидаги саволномалар рўйҳатини тайёрлаш;

  • кишлок хўжалигини давлат томонидан кўллаб-кувватлаш ва экспорт субсидияларини бериш тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш;

  • хизматлар савдосига тегишли бўлган маълумотларни тайёрлаш;

  • интеллектуал мулк ҳукуки савдосига тегишли бўлган ахборотларни тайёрлаш;

  • товарларга тариф чегирмаларини бериш ва хизмат мажбуриятлари тўғрисидаги таклифларни ишлаб чикиш;

  • ЖСТ битими доирасида кўзда тутилган тартибларга мувофик миллий конунчиликка ўзгартиришлар киритиш;

  • ЖСТга аъзо бўлишнинг иктисодиёт соҳаларига бўладиган таъсирини баҳолаш бўйича тадкикотларни олиб боришга каратилди.

Шу пайтга кадар Ўзбекистон Республикаси томонидан ЖСТ Котибиятига куйидаги бир катор масалаларни ўз ичига олувчи материаллар тайёрлаб топширилди:

  • АқШ, ЕИ, Корея томонидан ЖСТга кириш бўйича ишчи гуруҳининг биринчи мажлиси якунлари бўйича Ўзбекистон савдо режими тўғрисидаги меморандумга кўйилган ёзма саволларга жавоблар;

  • ЖСТ битимига мувофик савдодаги техник тўсиклар, санитар ва фитосанитар чора-тадбирлар бўйича кўйилган турли хилдаги саволларга жавоблар;

  • Интеллектуал мулк ҳукуки савдоси масалаларига тегишли бўлган маълумотлар.

Шунингдек, ҳозирги пайтда 2002 йилнинг 24 сентябрида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб Кириши бўйича ташкил килинган Ишчи гуруҳининг иккинчи мажлисига тайёргарлик кўриш бўйича тасдикланган чора-тадбирлар режаси амалга оширилмокда2 ва Ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши билан боғлик бўлган куйидаги кўшимча маълумотлар тайёрланмокда:3

  • товарлар мавкеибўйича тарифларни тушириб бориш юзасидан бошланғич маълумотлар;

  • хизматлар савдоси соҳасидаги сиёсатни олиб бориш бўйича маълумотлар;

  • хизматлар савдоси соҳасидаги махсус мажбуриятларнинг бошланғич рўйҳатини тузиш.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ЖСТга аъзо бўлиб киришни жаҳон иктисодий ҳамжамиятига интеграциялашувнинг асосий шаклларидан бири сифатида караб келмокда ва мазкур ташкилотга тенг ҳукукли аъзо бўлиб кириш борасида дадил кадамлар ташланмокда. ЖСТга аъзо бўлиб кириш мамлакат ташки иктисодий сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланиб бормокда. Халкаро тажрибага мувофик, ЖСТга аъзо бўлиш узок муддатли истикболларда ҳар кандай миллий иктисодиёт ривожига ижобий таъсир кўрсатади, бирок киска муддатли истикболларда у миллий хўжалик тараккиёти учун айрим муамммоларни ҳам юзага келтириши мумкин. Экспортни рағбатлантирувчи сиёсат олиб борадиган мамлакатлар ЖСТга аъзо бўлишдан нафакат узок муддатли истикболларда, балки киска муддатли истикболларда ҳам катта фойда кўрадилар. Бунга карама-карши ўларок, импорт ўрнини босувчи сиёсат олиб борувчи мамлакатлар ЖСТга аъзо бўлишдан узок муддатли истикболларда манфаат кўрсаларда, киска муддатли истикболларда улар иктисодий жиҳатдан маълум даражада зарар кўришлари ҳам мумкиндир. Шу сабабли, халк хўжалиги микёсида эришиладиган фойда ва кутилиши мумкин бўлган зарарларни илмий жиҳатдан чукур таҳлил этиш ва иктисодий жиҳатдан баҳолаш Бутун жаҳон савдо ташкилотига иштирок этишнинг дастлабки боскичларида ўта муҳим ҳисобланади.
Айни пайтда, ЖСТга аъзо бўлишнинг миллий иктисодиётга, шунингдек, унинг алоҳида тармокларига бўладиган таъсирини баҳоламасдан туриб, халкаро савдони мувофиклаштириб турувчи мазкур ташкилотда аъзо бўлиш учун зарур бўлган катъий чора-тадбирларни ишлаб чикиш кийин, албатта.
Хусусан, МДҲ доирасидаги ЖСТга аъзо бўлиб кирган айрим мамлакатларда халкаро савдо ривожланиши ва кутилиши мумкин бўлган тезкор иктисодий ўсиш ҳолатларининг аник кўзга ташланмаётганлиги кузатилмокда. Шунингдек, ўтиш иктисодиётидаги мамлакатлар учун ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида очиклик даражасининг ортиб бориши, амалга оширилиши зарур бўлган иктисодий ислоҳотларни тезлаштиради ва ўз навбатида, бозор таркибий ўзгаришларининг истикболи учун зарурий кафолат бўлиб ҳисобланади. Бошка бир томондан эса, баҳолар ўзгаришига барҳам бериш ва мамлакатдаги чекланган ресурслардан окилона фойдаланиш ва уларни самарали таксимлаш имконияти юзага келади.
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириши мамлакат ҳукумати ва олиб борилаётган иктисодий сиёсатга жаҳон ҳамжамияти ва салоҳиятли инвесторлар ишончини янада оширади ва савдонинг ривожланиши, инвестициялар окимининг кўпайиши, шунингдек, тезкор иктисодий ўсишни таъминлаш имконини беради. Иктисодиётни имконият даражасида кайта куриш, тармокларнинг кўшилган кийматни яратиши билан боғлик юксак тараккиёт даражасини таъминлаш, ЖСТга аъзо мамлакатлар бозорларига кириб боришнинг муҳим кафолати бўлиб ҳисобланади.



Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish