Божхона иши фанидан д а р с л и к



Download 1,62 Mb.
bet47/64
Sana13.06.2022
Hajmi1,62 Mb.
#665095
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   64
Bog'liq
2 5436192591047561074

Сккс к (Бк қ Иб қ Ас) х Н / 100 бунда:
Сккс - кўшилган киймат солиғи суммаси; Бк - божхона киймати; Иб – импорт божи; Ас – акциз солиғи; Н - ққС ставкаси.
Жисмоний шахслар нотижорат максадида ўз эҳтиёжлари учун товар олиб келинаётганда товарларнинг божхона кийматидан божсиз олиб кириш меъёри айириб ташланади ва куйидаги тарзда ҳисобланади:
Сккс к ((Бк қ Иб қ Ас) – 1000 дол.) х Н / 100 бунда:
Сккс - кўшилган киймат солиғи суммаси; Бк - божхона киймати; Иб – импорт божи; Ас – акциз солиғи; Н - ққС ставкаси, 1000 дол. – божсиз олиб кириш меъёри.
Жисмоний шахслар томонидан тижорат максадида олиб келинадиган товарлардан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 майдаги 154-сон карорига асосан, 2002 йил 1 июндан бошлаб, кўшилган киймат солиғи, божхона божлари ва йиғимлар ўрнига ягона божхона тўлови тўлаш жорий этилди. Ягона божхона тўловининг ставкаси озик-овкат товарлари (ундан ташкари) бўйича 50 фоиз, ноозик-овкат товарлари бўйича 90 фоиз белгиланди. Вазирлар Маҳкамасининг 27 сентябр 2002 йилдаги 335-сон карорига асосан ягона божхона тўловининг микдорлари мос равишда 40 ва 70 фоиз килиб белгиланди ва бу тўловлар миллий валюта сўмда тўланадиган бўлди.
Мамлакатимиз истеъмолчилар ҳукукларини ҳимоя килиш максадида бозорларимизда сифатли товарларни ва миллий товарларимизни харидоргирлигини ошириш максадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2002 йил 20 августда «Лицензиялашни бекор килиш хамда истеъмол товарларни олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 295-сонли карори кабул килинди.
Амалдаги конун ҳужжатларига мувофик куйидагилар кўшилган киймат солиғидан озод килинади:
а) хорижий дипломатик ваколатхоналар ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар расмий фойдаланиши учун мўлжалланган товарлар;
б) дипломатик ваколатхоналар ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар дипломатик ходимларининг, шунингдек, улар билан бирга яшайдиган ва Ўзбекистон Республикасининг фукаролари бўлмаган оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган товарлар, шу жумладан, энг зарур уй-рўзғор товарлари;
в) хорижий дипломатик ваколатхоналар ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг маъмурий-техник ходимлари, шу жумладан, улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг, агар улар Ўзбекистон Республикаси фукаролари бўлмасалар ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамасалар, олиб кирадиган энг зарур уй-рўзғор товарлари;
г) Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофик инсонпарварлик ёрдами сифатида олиб кириладиган товарлар;
д) жисмоний шахслар бож тўламасдан олиб кириш меъёрлари доирасида импорт киладиган товарлар, бундан тижорат максадлари учун мўлжалланган товарлар мустасно;
е) табиий офатлар, куролли ихтилофлар, бахтсиз ҳодисалар ёки авариялар юк берганда ёрдам кўрсатиш учун олиб кириладиган мол-мулк;
ж) Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган устивор объектлар учун олиб келинаётган технологик ускуналар.
Акциз сўзи – кесиб кўйиш ёки тўсик кўйиш деган маънони билдиради. Акциз солиғи кўпгина халк истеъмоли моллари учун кенг маънода яшаш учун биринчи навбатда зарур бўлмайдиган товарларга нисбатан кўлланилади.
Республика ички ишлаб чикарувчилар манфаатларини ҳимоя килувчи ричаг сифатида четдан олиб келинадиган айрим маҳсулотларга нисбатан иктисодий усулларни кўллаш максадга мувофикдир.
Дунё иктисодиёти амалиётида импорт килинадиган куйидаги товарларга нисбатан акциз солиғи кўлланилади. Булар:
- нефт ва нефт маҳсулотлари;
- канд ва тузларга;
- тамаки маҳсулотларига;
- транспорт воситаларига;
- гиламларга;
- алкоголи ичимликларга;
- видео ва аудиоаппаратураларга;
- кимматбаҳо буюмларга ва шунга ўхшаш бошка товарларга.
Акциз солиғининг икки хил тури мавжуддир:
- Республика ҳудудига олиб келинаётган товарларга;
- Республика ҳудудидан олиб чикиб кетилаётган товарларга.
Дастлаб Ўзбекистон Республикасида акциз солиғи 1994 йил 31 декабрдаги 600-сонли Вазирлар Маҳкамасининг карорига биноан:
- тамаки маҳсулотларига – акциз солиғини ҳисоблаш базаси асосига нисбатан 50 фоиз микдорида;
- алкоголи ичимликларга – акциз солиғини ҳисоблаш базасига нисбатан 75 фоиз микдорида белгиланган.
1996 йил 3 сентябрдаги 304-сонли Вазирлар Маҳкамасининг карорига биноан 1996 йил 1 октябрдан бошлаб:
- енгил автомобилларга двигатели кувватига нисбатан ЭКЮларда, 1997 йил 14 апрелдаги 188-сонли Вазирлар Маҳкамасининг карорига биноан Россия Федерациясидан олиб келинадиган енгил автомобилларга, 1997 йил 15 апрелдан бошлаб божхона кийматига нисбатан фоизларда яъни автомобилни фактура кийматига нисбатан 5 фоиз микдорида акциз солиғи ундирилиши жорий этилди.
1997 йил 17 июндаги 302-сонли Вазирлар Маҳкамасининг карорига биноан 1997 йил 20 июндан бошлаб «УзДЭУавто» АЖнинг расмий диллери макомига эга бўлмаган жисмоний ва юридик шахслар томонидан олиб чикиб кетиладиган, Ватанимизда ишлаб чикариладиган автомобилларга двигатель ҳажмининг 1 куб сантиметрига 3 ЭКЮ микдоридаги ставка бўйича акциз солиғи белгиланиб, кайта экспорт тарикасида «ЎзДЭУавто» АЖ томонидан ўз шўъба ва кўшма корхоналари устав жамғармасига кўшиш учун, шунингдек, хорижда автомобилларга кафолатлари ва сервис хизмати кўрсатиш учун олиб чикиб кетилаётган ускуналар, асбоблар, эҳтиёт кисмлар, асосий ва ёрдамчи материаллар акциз солиғи тўлашдан озод килинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сонли карорига биноан 1996 йил 1 октябрдан бошлаб:
- Ўзбекистон Республикасида ишлаб чикарилган ва олиб кирилган алкогол ичимликларидан (пиводан ташкари) ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркалаш;
- маркасиз бўлган алкогол ичимликлар (пиводан ташкари) ва тамаки маҳсулотларини сотиш такикланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 12 июндаги 1789-сонли Фармонига биноан 1997 йил 1 июлдан бошлаб акциз маркаси бўлмаган алкогол ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон божхона ҳудудига (халкаро транзитдан ташкари), Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вактинчалик «Вактинчалик олиб кириш» режимида ва жисмоний шахслар томонидан олиб кириш такикланган. Ўзбекистон Республикасининг конунчилигида белгиланган нормалар доирасида акцизсиз олиб келиш бундан мустасно.
Акциз соликларини ҳисоблаш, ундириш ва бюджет даромадлари ҳисобига ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йилнинг 14 августидаги 285-сонли, 1998 йил 21 майдаги 221-сонли, 1999 йил 5 январдаги 2-сонли, 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли карорлари асосида ишлаб чикилган 2002 йил 5 мартдаги 1101 ракамии билан Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида рўйҳатдан ўтган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига юридик ва жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган айрим товар турларидан акциз солиғини ундирилиши юзасидан тасдикланган тартиб ҳакида»ги йўрикнома асосида тартибга солинади.

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish