Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи



Download 0,81 Mb.
bet86/124
Sana27.05.2023
Hajmi0,81 Mb.
#944437
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   124
Bog'liq
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ ЎТКАЗМАСИ(3) (2)

II БОБ. СЧЁТЛАРНИНГ БОҒЛАНИШИ
IV қисм. Хусусий капитал
VIII БЎЛИМ. КАПИТАЛ, ТАҚСИМЛАНМАГАН
ФОЙДА ВА РЕЗЕРВЛАР

Устав капитали (жамғармаси)ни ҳисобга


олувчи счётларнинг (8300) боғланиши
Қўшилган капитални ҳисобга олувчи
счётларнинг (8400) боғланиши
Резерв капиталини ҳисобга олувчи
счётларнинг (8500) боғланиши
Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга
олувчи счётларнинг (8600) боғланиши
Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни
ҳисобга олувчи счётларнинг (8700) боғланиши
Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи
счётларнинг (8800) боғланиши
Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини
ҳисобга олувчи счётларнинг (8910) боғланиши
VIII бўлимнинг счётлари хусусий капитал ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотни умулаштириш учун мўлжалланган.
Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асосга мувофиқ, хусусий капитал субъектнинг мажбуриятлари чегирилгандан кейин унинг активи ҳисобланади.
Капитал - бу мажбуриятлар чегирилган активларнинг қийматини, яъни у келажакда мажбуриятларни қоплаш учун йўналтирилмайдиган активларнинг қийматини ифодалайди.
Ҳисобварақлар режасида хусусий капиталнинг қуйидаги таркибий қисмлари алоҳида акс эттирилиши лозим:
- устав капитали;
- қўшилган капитал;
- резерв капитали;
- тақсимланмаган фойда;
- мақсадли тушумлар;
- келгуси харажатлар ва тўловлар бўйича резерв.
Қуйидагилар капитал ҳисоби юритилишини тартибга солувчи асосий қонун ва меъёрий ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади:
- Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги 310-II-сон Қонуни;
- Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Хўжалик ширкатлари тўғрисида"ги 308-II-сон Қонуни;
- Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 223-I-сон Қонуни;
- Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос (Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 1998 йил 14 августда 475-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
- Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (3-сон БҲМС) "Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот" (Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 25 августда 43-сон билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 1998 йил 27 августда 484-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
- Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (14-сон БҲМС) "Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот" (молия вазирининг 2004 йил 1 мартдаги 36-сон буйруғи билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
- 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йиллик қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низом (2002 йил 29 октябрдаги ЎзР МИСВнинг 4-сон, МВнинг 129-сон, ДСҚнинг 2002-86-сон қарори билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 2002 йил 4 декабрда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
- Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом (2005 йил 24 февралдаги ЎзР МВнинг 29-сон, ДСҚнинг 2005-25-сон, ДБҚнинг 01-02/8-3-сон қарори билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 2005 йил 2 апрелда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish