II БОБ. СЧЁТЛАРНИНГ БОҒЛАНИШИ
V қисм. Молиявий натижаларнинг
шаклланиши ва фойдаланилиши
IX БЎЛИМ. ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР
Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини
ҳисобга олувчи счётларнинг (9000) боғланиши
Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини
ҳисобга олувчи счётларнинг (9100) боғланиши
Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини
ҳисобга олувчи счётларнинг (9200) боғланиши
Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини
ҳисобга олувчи счётларнинг (9300) боғланиши
Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётларнинг (9400) боғланиши
Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга
олувчи счётларнинг (9500) боғланиши
Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга
олувчи счётларнинг (9600) боғланиши
Фавқулоддаги фойда (зарар)ларни ҳисобга
олувчи счётларнинг (9700) боғланиши
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш
учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи
счётларнинг (9800) боғланиши
Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи
счётлар (9910) бўйича боғланиш
IX бўлимнинг счётлари корхона фаолиятининг ҳисобот давридаги даромадлари ва харажатлари, молиявий натижаларнинг шаклланиши ва фойдаланилиши тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асосга (Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 1998 йил 14 августда 475-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ:
даромадлар - ҳисобот даврида активларнинг кўпайиши ёхуд мажбуриятларнинг камайиши;
харажатлар - ҳисобот даврида активларнинг камайиши ёхуд мажбуриятларнинг кўпайиши.
Шуни таъкидлаш жоизки, даромадлар ва харажатлар улар келиб тушиши ёки вужудга келиши даврида (пул маблағлари олинганлиги ёки тўланганлиги асосида эмас) бухгалтерия ҳисобида тан олиниши ва молиявий ҳисоботларда акс эттирилиши лозим.
Бухгалтерия ҳисобида даромадлар ва харажатларни акс эттиришда, шунингдек ҳисобот даврида даромадлар ва харажатлар мутаносиблиги тамойилига риоя қилиш лозим.
Ҳисобот даврида даромадлар ва харажатларнинг мутаносиблиги - бу ушбу даврда фақат айнан шу ҳисобот даврида олинган даромадлар билан боғлиқ харажатлар акс эттирилганлигини билдиради. Агар даромадлар ва харажатларнинг алоҳида турлари орасида бевосита боғланишни аниқлаш имконияти мураккаб бўлган тақдирда, харажатлар қандайдир тақсимлаш тизимига мувофиқ бир неча ҳисобот даври бўйича тақсимланади. Бу, масалан, бир неча йилларга тақсимланадиган амортизацияланадиган харажатларга тааллуқлидир.
Даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш, молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиш тартиби ЎзР ВМнинг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари билан тартибга солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |