Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш



Download 0,8 Mb.
bet111/124
Sana22.02.2022
Hajmi0,8 Mb.
#91034
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   124
Bog'liq
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ ЎТКАЗМАСИ (2)

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш
учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи
счётларнинг (9800) боғланиши

Мазкур гуруҳ счётлари қонунчиликда белгиланган фойда солиғи бўйича йил давомида ҳисобланган бўнак тўловлари ва қайта ҳисоблаш бўйича ҳақиқатда фойдадан тўловларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган.


Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9810 "Фойда солиғи бўйича харажатлар";
9820 "Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва мажбурий йиғимлар бўйича харажатлар".
Йил давомида бюджетга солиқлар ва бошқа ажратмалар бўйича ҳисобланган тўловлар 9810 "Фойда солиғи бўйича харажатлар", 9820 "Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва мажбурий йиғимлар бўйича харажатлар" счётларининг дебетида бюджетга тўловлар бўйича қарзларни (турлари бўйича) ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Ҳисобот даври тугаши билан йиллик молиявий ҳисобот тузилганда ушбу счётлар 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.

Т/р

Хўжалик операциясининг
мазмуни



Боғланувчи счётлар



Ёзувларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар



дебет



кредит



1

Фойда солиғи ҳисобланган



9810

6410

Фойда солиғини ҳисоблаш шакли



2

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисобланган



9820

6410

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун солиқни ҳисоблаш шакли



3

Микрофирма ва кичик корхона томонидан ягона солиқ тўлови ҳисобланган



9820

6410

Ягона солиқ тўловини ҳисоблаш шакли



4

Савдо корхонаси томонидан ягона солиқ тўлови ҳисобланган



9820

6410

Ягона солиқ тўловини ҳисоблаш шакли



5

Тўланиши бир неча йилга кечиктирилган фойда солиғи бўйича кечиктирилган мажбурият суммаси акс эттирилган:









Фойда солиғини ҳисоблаш шакли






- жорий қисмига



9810

6240







- узоқ муддатли қисмига



9810

7240




6

Солиқ бўйича харажатлар фойда солиғи бўйича мажбуриятлардан ортиқ бўлганда вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган солиқ суммаси акс эттирилган:









Фойда солиғини ҳисоблаш шакли




- фойда солиғи бўйича харажатлар суммасига



9810

6410







- солиқ бўйича кечиктирилган мажбуриятлар суммасига



9810

6250, 7250




7

Солиқ бўйича харажатлар фойда солиғи бўйича мажбуриятлардан кам бўлганда вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган солиқ суммаси акс эттирилган:









Фойда солиғини ҳисоблаш шакли




- фойда солиғи бўйича харажатлар суммасига



9810

6410







- кечиктирилган солиқ суммасига



0950, 3210

6410




8

Ҳар йили фойда солиғи бўйича кечиктирилган мажбуриятлар ҳисобдан чиқарилган



6250

6410

Фойда солиғини ҳисоблаш шакли



9

Ҳар йили вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган солиқ суммаси ҳисобдан чиқарилган



6410

3210

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби



10

Ҳисобот йилининг охирида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойдадан фойдаланишни ҳисобга олувчи счётлар ёпилган



9910

9810, 9820

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби



Якуний молиявий натижани ҳисобга
олувчи счётлар (9910) бўйича боғланиш

9910 "Якуний молиявий натижа" счёти ҳисобот йилида корхона фаолияти якуний молиявий натижасининг шаклланиши тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий фаолиятдан, молиявий фаолиятдан ва фавқулодда даромадлар ушбу фаолият турлари бўйича харажатлар суммасига камайтирилишидан юзага келади. 9910 "Якуний молиявий натижа" счётининг дебетида корхонанинг харажат (зарар)лари, кредитида эса даромад (фойда)лари акс эттирилади. Ҳисобот давридаги дебет ва кредит айланмаси таққосланиши ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)ни кўрсатади.


Ҳар бир ҳисобот даври охирида 9910 "Якуний молиявий натижа" счётининг дебети ва кредити бўйича айланмалар йиғилади ва ҳисобот даврининг якуний молиявий натижасини ифодаловчи ушбу счёт бўйича умумий қолдиқ ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳисобот йили тугаши билан йиллик молиявий ҳисобот тузилганда 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти бўйича кредит айланмалари дебет айланмаларига қараганда кўп бўлса, фарқ қуйидаги ўтказма билан ёпилади:
Дебет 9910 "Якуний молиявий натижа"
Кредит 8710 "Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)".
Дебет айланмалари кредит айланмаларидан кўп бўлган тақдирда, фарқ ушбу ҳисобот даврида корхона зарар билан фаолият кўрсатганлигини ифодалайди ва у қуйидаги ўтказма билан ҳисобдан чиқарилади:
Дебет 8710 "Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)"
Кредит 9910 "Якуний молиявий натижа".


Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish