--- 6 ---
Бошловчи : Шартимиз шуки Тешавой ёз ичи боғчамизга қатнаб билим олади.
Ана шундагина эришилган натижаларга етади.
Отаси : (ўғлига қараб ) Эй, ландовур шуни ҳам эпла олмадинг. Майли мен розиман.
Энди ўзим назоратини албатта оламан.
Улар рақсга тушадилар ва ўз жойларини эгаллайдилар.
Бошловчи : Болажонлар мактаб биздан чаққонликни талаб этади. Келинглар бўлмаса
ҳозир “ким чаққон” ҳаракатли ўйинини ўйнаймиз .
Болалар “Ким чаққон “ ҳаракатли ўйинини ўйнаб берадилар.
Бола : Хайр, боғчам , гулбоғчам, бағри тўла нур боғчам,
Хайр, ўйинчоқларим, болғачаму ўроқчам .
Бола: Хайр, пақир куракчам, хайр асфалт йўлакчам,
Хайр, сувда шўх сузган, оппоқ ғозу, ўрдакчам.
Бола : Хайр ғув-ғув машинам, ўртоқ бўлдим сенга ҳам.
Мактаб ёшига етдим, энди ўқийма мен ҳам.
Болалар “ “ рақсини ижро этиб берадилар.
Бола : Қучоғингдан кетаман , ардоғингдан кетаман .
Сени эслайман ҳар дам , мактабим бағрида ҳам
Ҳамма: Унутмаймиз ҳеч қачон , ҳайр меҳрибон боғчам
Катталар ва болалар ижросида “ “ рақслар.
Озодбек Назарбековнинг ”Баркамол авлод” қўшиғи фоннаграммасига болалар ва боғчанинг барча ходимлари клипли кўриниш ҳосил қиладилар.
Мактабга тайёрлов гуруҳи болаларини боғча маъмуряти мақтов ёрлиқлари ва
Эсдалик совғалари билан тақдирлайди .
Байрам дастури “ Оммавий рақс “ билан якунига етади .
Тузувчи :
--- 7 --- Рўзиева Шоира ДЖураевна .
---
Do'stlaringiz bilan baham: |