БУЮРАМАН:
1. 2020/2021 ўқув йили якунларига кўра 11-синф битирувчилари бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан, Боёвут тумани ХТБнинг 2021 йил 23 июндаги 74-сонли буйруғи рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Боёвут тумани ХТБ тасарруфидаги “Н.Ғаниев” номидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2020/2021 ўқув йили якунларига кўра мактабнинг 11-синф битирувчилари бандлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида ишчи гурухи қуйидаги таркибда ташкил этилсин:
2.1. Ф.Авлаева – мактаб ММИБДУ, “Битирувчилар бандлигини таъминлаш
штаби” рахбари
2.2. И.Собиров – мактаб амалиётчи психологи в.б, штаб рахбари ўринбосари
2.3. Б.Бойматов – 11 А-синф рахбари, штаб аъзоси
2.4. Ш.Хайитбоева - 11 Б-синф рахбари, штаб аъзоси
2.5. М.Алматов - 11 Д-синф рахбари, штаб аъзоси
3. Мактабни 2020/2021-ўқув йилида битирувчилари хисобланган 72 нафар ўқувчилар бандлигини таъминлаш мақсадида мактабда асосий штат бўйича фаолият юритаётган педагог ходимларга бириктирилиши 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. “Битирувчилар бандлигини таъминлаш штаби” (Ф.Авлаева)га:
- Мактабда ташкил этилган “Абитурент штаби” фаолиятини доимий фаолият юритишини таъминлаш;
- битирувчиларни олий таълим муассасаларига рўйхатдан ўтиш жараёнини
кунлик ҳисоботини олиб бориш ва битирувчиларни тўлиқ рўйхатдан ўтишини
таъминлаш чораларини кўриш;
- Профессионал таълим тизими бўйича вилоятда фаолияти йўлга қўйилган 4 та техникум, 8 та коллеж ҳамда 2020-2021 ўқув йилида уларнинг қабул режалари тўғрисидаги маълумотларни мактаб битирувчиларга етказиш;
-коллежларда ташкил этилаётган қисқа муддатли курсларга битирувчиларни жалб этган ҳолда, уларни тадбиркорлик фаолиятини бошлашга йўналтириш;
-тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган битирувчилар
рўйхатини шакллантириш, уларга бизнес-режа тузишда кўмаклашиш;
-11-синф битирувчиларини бандлигини таъминлаш бўйича мавжуд
шароитларни акс эттирувчи тавсия ишлаб чиқиш ва ҳар бир битирувчига етиб
боришини таъминлаш;
-ота-оналарга фарзандини бандлигини таъминлаш бўйича яратилган имкониятларни ўз ичига олган вилоят халқ таълими бошқармасининг Мурожаатномасини тайёрлаш ва ҳар бир оилага етказиш;
-олиб борилаётган ишларни кунлик мониторингини ўтказиш, ҳар куни синф рахбарлар фаолиятини таҳлил қилиш ва ўша ҳудуднинг ўзида муҳокамасини ўтказиш;
- битирувчилар бандлигини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган синф раҳбарларини вазифасидан озод этишгача бўлган чоралар кўриш;
- битирувчилар бандлигини таъминлашда энг яхши натижаларга эришган ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда тизим ва давлат мукофотларига тавсия этиш;
- битирувчилар бандлигини тўлиқ таъминлаш мақсадида 2-секторга ўқувчилар рўйхатини тақдим этиш;
- амалга оширалаётган ишларни доимий равишда оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ёритиб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Штаб фаолияти сўнгги битирувчининг бандлиги таъминлангунига қадар давом этиши белгилаб қўйилсин.
5. Ушбу буйруқ ижросининг назоратини ўз зиммамда қолдираман.
“Н.Ғаниев” номидаги 3-сонли
Do'stlaringiz bilan baham: |