Боб. Спорт формаси тараққиётининг фазолилиги машғулотни даврлашнинг табиий асоси эканлиги



Download 59,78 Kb.
bet2/8
Sana02.04.2022
Hajmi59,78 Kb.
#525081
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Спорт формаси.doc тайёр.docx 1111

Маданият бу инсонларнинг ижодий фаолияти туфайли яратилган моддий ва маьнавий бойликлар мажмуигина булиб колмай, айни пайтда у жамият тараккиётининг даражасини хам узида ифодалайди, яьни жамиятдаги билим, мезони ва кадриятларнинг йигиндиси маданиятда гавдаланади.

Социологияда маданият тушунчаси математикадаги “сонлар”, физикадаги “гравитация”, химиядаги “модда” тушунчалари каби мухим ахамиятга эга. Маданият кишиларнинг яратувчанлик фаолияти , максадли саъи – харакатлари натижасида моддий ва маьнавий кадриятлар булиб, шахсни шакиллантириш ва камолотида мухим омил булган ижтимоий ходисадир.
Машғулот даврлари ҳусусиятларини кўрсатиш ҳар бир даврда машғулот жараёнининг мазмуни ва структурсани характерлаб берувчи ўзига хос белгиларни кўрсатиш ва шу билан бирга бир даврдан иккинчи даврга ўтилиши муносабати билан бу белгилар қандай ўзгаришини кузатиб бориш демакдир. Шуни унутмаслик керакки, даврлаш асосан спортчини тайёрлашнинг амалий бўлимларига таалуқлидир. Спортчининг онгини ва хулқини умуман тарбиялаш сингари бўлимларнинг эса, ўз тараққиёт мантиқи бўлиб, улар машғулот даврларига қисмангина боғлиқдир.
Фундаментал даври

Фундаментал даврида, юқорида айтганимиздек спорт формасига кириш учун керакли шароит яратилиши ва ривожлантирилиши ҳамда спорт формаси бевосита пайдо бўлиши таъминланиши лозим. Шунга биноан бу давр икки асосий босқичга бўлинади. Уларнинг биринчиси, одатда кўпроқ давом этадиган босқичдир. Фендаментал даврининг биринчи (умумий тайёргарлик) босқичи
Машғулотнинг йўналиши. Биринчи босқичда спорт формасининг мустаҳкам пойдеворини яратиш крак. Бу вазифа спортчи тайёргарлигининг асосий бўлимларига мувофиқ қуйидагича аниқ ҳал этилади.
Жисмоний тайёргарликда биринчи даражали вазифа орган-измнинг барча жисмоний хислатларини ҳар томонлама ривож-лантириш йўли билан унинг функционал имкониятлари умумий даражасини анча юксалтиришдан иборат. Мазкур босқичдаги жисмоний тайёргарлик ихтисосни чуқурлаштиришдан ҳам кўра кўпроқ танланган спорт турида прогрессга бевосита ёки билвосита сабаб бўлувчи функционал имкониятларни янада кенгайтиришга қаратилгандир. Бунинг сабаби шундаки, спорт формаси келажакда қай даражада бўлиши аввало жисмоний тайёр эканликнинг дастлабки даражасига, шунингдек, умумий жисмоний тайёргарлик махсус тайёргарликка нисбатан асос солувчи роль ўйнашига боғлиқ. Биринчи босқичда спортчининг жисмоний камол топишидаги турли йўналишларнинг ўзаро алоқадорлигидан фойдаланиш учун анча қулай имкониятлар мавжуд. Жисмоний сифатларнинг «бевосита ва билвосита ўтиши» дан кенг фойда-ланиш жисмоний тайёргарликнинг бу босқичдаги асосий меха-низми бўлиб хизмат қилади.

Спорт техник - тактик тайёргарликда биринчи босқичдаги характерли вазифалар қуйидагилардан иборат: спорт фаолиятининг назарий асосини ташкил этувчи билимлар олиш ва уларни мустаҳкамлаш; танланган спорт турида камолатга эришишучун қулай шароит яратувчи харакат маҳорати ва малакалари фондини кенгайтириш; танланган спорт техникаси ва тактикаси (асосан, хусусий ва бир-бирига ўтувчи) таркибига кирувчи маҳорат ва малакаларни шакллантириш ёҳуд қайта тарбиялаш ва такомил-лаштириш.


Мазкур вазифалар танланган спорт турида техник - тактик жиҳатдан камолотга эришиш биринчи галда умумий жисмоний маълумотга, билим, малака ва маҳоратини тизимли равишда бойитиб боришга боғлиқ эканлгидан келиб чиқади. Шунингдек, ҳаракат кўникмаларининг ижобийларидан фойдаланиш ва «салбий таъсир кўрсатувчи» ларини енгиб ўтиш йўли билан танланган спорт туридаги хусусий ва «майда» малакалардан яхлит формаларга ўта бориш ҳам қонуний бир ҳолдир. Маънавий - иродавий тайёргар-ликда катта ҳажмдаги тайёргарлик ишларига интилишни шакллан-тириш, спортчига ҳос меҳнатсеварликни тарбиялаш, спорт фаолия-тидаги муваффақиятни таъминловчи иродавий имкониятлар уму-мий даражасини юксалтириш биринчи босқичда алоҳида аҳамият касб этади.

Download 59,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish