1-amaliy mashg’ulot.Kirish. Po’lаt qurilmаlаrdа ishlаtilаdirаn mаtеriаllаrninr аsоsiy hususiyatlаri. Po’lаtninr stаtik yuk оstidа ishlаshi.
– боб. МЕТАЛЛ КОНСТРУКЦИЯДА ИШЛАТИЛАДИГАН МАТЕРИАЛЛАРНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАР.
Металл конструктив материал бўлганлиги туфайли унинг механик хусусиятларига, пайвандланувчанлигига ва узоқ муддат ишлашига қараб баҳоланади. Пўлатни мустаҳкамлиги, эластиклиги, пластиклиги, мўртлик
даражаси, юқори ҳароратда «оқувчанлиги» сифатини белгилайди. Пайвандланувчанлик пўлатнинг кимѐвий таркибига ва уни ишлаб чиқариш технологиясига боғлиқ.
Конструкцияда пўлатнинг узоқ муддат ишлашига ва унинг кучланганлик ҳолатига конструкциянинг шакли, ташқи таъсирларнинг турлари ва миқдори, йўналиши ва таъсир тезлиги, муҳитнинг тажовузкорлик даражаси ва ҳарорати катта таъсир кўрсатади.
2.1. Материалларнинг асосий хусусиятлари
Мустаҳкамлиги бўйича пўлатлар учта гуруҳга бўлинади:
Мустаҳкамлиги оддий Ryn= -185285 МПа, Run= -365390 Мпа;
Мустаҳкамлиги юқори Ryn= -295390 МПа, Run= -430540 Мпа;
Мустаҳкамлиги баланд Ryn= - 440 ∞ МПа, Run= - 590 ∞ МПа.
Пўлатларнинг механик хусусиятлари ички атом тузулишига боғлиқ. Унинг асосини феррит деган заррачалар ташкил қилади. Феррит ўзи кам мустаҳкамга эга ва ўта пластик материалдир. Унинг мустаҳкамлигини ошириш учун углерод қўшилади (кам углеродли пўлат) ѐки бошқа металл қўшишади (марганец, кремний, ванадий, хром ва б.). Легирлаш ва товлаш усуллар билан баланд мустаҳкамликга эга пўлат олинади. Кам углеродли пўлатнинг атом структураси куб шаклига ўхшаган. Куб марказида углерод атоми жойлашади, қирраларининг учида темир Ғе атоми туради.
Ғе3С-қоришма феррит, карбид-цементит пайдо бўлади.
Кам легирланган пўлатларнинг атом структураси ҳам кам углеродли пўлатнинг атом тузилишига ўхшайди.
Легирлаштиришда қатнашадиган кимѐвий элементлар билан танишамиз. Углерод «У» пўлат мустаҳкамлигини оширади, пластиклик хусусиятини
камайтиради, пайвандлаш имкони пасаяди. Шунинг учун қурилишда ишлатиладиган пўлатларда углерод 0,22% гача бўлиши мумкин.
Кремний «С» пўлат мустаҳкамлигини оширади, пайвандлаш имконини пасайтиради ва занглашга қаршилигини камайтиради. Шунинг учун, кам углеродли пўлатда 0,3 % ,легирланган пўлатда эса 1%гача бўлади.
Марганец «Г» металлнинг мустаҳкамлигини, қайишқоқлигини оширади ва пўлатга аралашган олтингугурт билан бирикиб, унинг зарарли таъсирини камайтиради. Аммо, марганец миқдори 1,5% дан ортса, унда пўлат мўрт бўлиб қолиш хавфи бор.
Мис «Д» мустаҳкамликни ва занглашга қаршиликни оширади. Лекин, 0,7% дан кўпайганда пўлат тез эскириб қолишига сабаб бўлади.
Хром «Х», ванадий «Ф», вольфрам «В», молибден «М», титан «Т», никель «Н»- буларнинг ҳаммаси пўлат мустаҳкамлигини оширади ва айримлари пластик хусусиятини ҳам оширади.
Турли тоифали пўлатларни кимѐвий таркибини ифодалаш учун ГОСТларда қуйидаги белгилаш тартиби қабул қилинган: Дастлабки иккита рақам фойизнинг юздан бир улушида углероднинг ўртача миқдорини кўрсатади, харфлар билан эса пўлатнинг таркибий қисмини ташкил этувчи кимѐвий элементларнинг шартли номлари белгиланади. Харфдан кейинги рақамлар эса шу элементнинг фоиз ҳисобидаги миқдорини кўрсатади. Агар бу миқдор бир фоиздан кам бўлса у кўрсатилмайди. Пўлатнинг таркибига кирган қўшимча элементлар миқдори 0,3% кам бўлганда улар белгида кўрсатилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |