Оглавление
1 БОБ. АХБОРОТ ТУРЛАРИ УЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЖАРАЁНЛАРИ 2
1.1 Ахборот назарияси ва унинг асосий тушунчалари 2
1.2 Ахборотнинг асосий хоссалари 5
1 БОБ. АХБОРОТ ТУРЛАРИ УЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЖАРАЁНЛАРИ 1.1 Ахборот назарияси ва унинг асосий тушунчалари
Информатсия атамаси лотинча информатион сўзидан келиб чиқиб, билдириш, иш мазмунини баён этиш тушунчаларини беради. Информатсия – муайян объект хусусидаги билимларимиз ноаниқлик даражасини пасайтиришга имкон берувчи ҳар қандай ахборот (маълумот).
Тақдим этилишидан қатий назар шахс, предмет, далил, воқеа, ходиса ва жараёнлар хақидаги маълумотлар. Далил, воқеа, ходиса, предмет, жараён каби объектлар хақидаги билим хамда тушунчалар ёки буйруқлар, Маълум хос матнда аниқ маънога эга тушунчаларни ичига олган далил, воқеа, ходиса, предмет, жараён, тақдимот каби объектлар хақидаги билимлар мажмуи. Турли объектларнинг ўзаро ишлашида рўй берувчи акс этиш жараёнининг актив харакатларни таъминлаш учун яроқли натижалари. Қизиқиш уйғотиши мумкин бўлган ва сақланиши ва қайта ишланиши лозим бўлган жами далил ва маълумотлар.
Ахборотларни узатиш турли хил усулларда, яъни хабарчи ёрдамида, почта орқали, транспорт воситалари ёрдамида, алоқа тармоғидан узоқ масофага узатиш ёрдамида амалга оширилади. Алоқа тармоғи бўйича узоқ масофага узатиш усулида маълумотларни узатиш вақтини сезиларли даражада камайтиради. Ахборотларни узатиш ЮборувчиҚабул қилувчи Ҳаво орқали Сим орқали Телекоммуникатсия Коммуникатсия
Ахборотларнинг тузилиши, турлари, шакллари ва туркумланиши
Тақдим қилиниш шаклига кўра ахборот иккита кўринишга ажратилади:
• ахборотни тақдим қилишни дискрет шакли – бу ўзгарувчиларнинг кетма кетлиги бўлиб, узлукли хусусиятига ега ва катталикларини ўзгартирувчи бўлади;
• ахборотни тақдим қилишни аналогли ёки узлуксиз шакли – бу катталик, узулишга оралиққа ега бўлмаган ахборотли жараёнларни характерлайди. Масалан, инсон организмини температураси, йўлнинг айрим участкасидаги автомобил тезлиги, квадратик функсиянинг графиги, ва ҳ.қ.
Ахборотларни рўй бериш соҳасига кўра ажратилиши:
• элементар (механик) ахборотлар, улар табиатда рўй берадиган жараёнларни акслантиради;
• биологик ахборотлар, улар ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидаги жараёнларни ифодалайди;
• ижтимоий ахборотлар, улар кишилик жамиятидаги жараёнларини ифодалайди.
Узатиш ва қабул килиш усулларига кўра ахборотлар қуйидаги кўринишларга ажратилади:
• визуал, кўринадиган образлар ва белгилар кўринишида узатиладиган қилинадиган ахборотлар;
• аудиал, товушлар билан узатиладиган ахборотлар;
• тактил, ҳис қилиш орқали узатиладиган ахбортлар;
• сезгили ҳид ва таъмларни билиш орқали узатиладиган ахборотлар;
• машинали, ҳисоблаш техникаси воситалари орқали узатиладиган ва қабул қилинадиган ахборотлар
Инсоният томонидан яратиладиган ва фойдаланиладиган ахборотларни қўлланилишига учта кўринишга ажратиш мумкин
• шахсий ахборотлар, аниқ бир кишига мўлжалланган бўлади;
• оммавий ахборотлар, исталган фойдаланувчиларга мўлжжалланган бўлади (ижтимоий-сиёсий, илмий-оммабоп ва ҳ.қ.);
• махсус ахборотлар, фан, техника ва иқтисодиётнинг мураккаб ижтимоий соҳаларга оид масалаларини ечиш учун, тор доирадаги мутахассисларга мўлжалланган бўлади.
Матн – бу маълумотларни ифодалаш шакли бўлиб, у мазмунан ягона, яхлит ва танланган тилнинг белгилари кетма- кетлигидан иборат. Матн ҳужжат асосидир.
Тасвир – бу бирор воқеа, ходиса ёки жараёнларни ўзида ифодалаган расм бўлаклари ва ранглардан иборат маълумотдир. Фото, манзара, математик функсиялар графиги ва шунга ўхшаш маълумотлар ҳисобланади.
Аниматсия маълум тезликда тасвирларни алмаштириш маҳсулидир. Бунда маълум вақт оралиғида, маълум сондаги бир хил ўлчамга эга бўлган тасвирлар тезкор алмаштирилади.
1.1-расм. Ахборотни тақдим этиш бўйича турлари
Кодлаштириш усулларига кўра ахборотлар қуйидаги типларга ажратилади:
• белгили, у ҳарф, рақам, белгилар каби символлар орқали ифодаланади. У тузилиши жиҳатидан бирмунча оддий ҳисобланади ва мурракаб бўлмаган турли хил ҳодисалар ҳақидаги сигналларни узатишда қўлланилади. Масалан, светофор қурилмаси, у пиёда ёки автотранспорт воситасини ҳаракатини белгилаб беради.
• матнли, белгилар комбинасияни қўллашга асосланган бўлади. Бу ерда ҳам ҳарфлар, рақамлар ва математик белгилар қўлланилади. Лекин матнли ахборотларда еътибор мазмун ва моҳиятга қаратилади. Масалан, РУБОБ ва БОБУР сўзларида 5 та бир ҳил ҳарфлар ишлатилади, лекин мазмуни жиҳатдан фарқланади.
• графикли, график талқинларга асосланган ахборотлар. Ахборотларни бу шаклига фотографиялар, чизмалар, схемалар ва расмларни келтириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |