Шахсий ҳимоя ва шахсий гигиена услублари ва воситалари
Нурланиш манбалари билан ишловчиларнинг барчаси ёки бу каби ишлар олиб бориладиган участкаларга борувчилар ишлар турлари ва классига мувофиқ равишда шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланишлари керак.
Очиқ кўринишдаги 1 классли радиоактив моддалар билан иш олиб бориилганда ва 1 классли алоҳида ишларда ходимлар шахсий ҳимоя воситаларининг асосий комплектига ва шунингдек эҳтимоли бўлган радиоактив ифлосланиш даражаси ва характеридан келиб чиққан ҳолда қўшимча ҳимоя воситаларига эга бўлиши керак.
Шахсий ҳимоя воситаларининг асосий комплекти ўз ичига қуйидагиларни олади: махсус ич кийим, пайпоқлар, комбинезон ёки костюм (куртка, брюклар), махсус оёқ кийим, шапкача ёки шлем, қўлқоплар, бир маротабалик сочиқлар ва қўл рўмолчалар, нафас олиш органларини ҳимояловчи ҳимоя воситалари (ҳавонинг ифлосланишига қараб).
II классли ишларни бажаришда, III классли алоҳида ишларда ходимлар халатлар, шапкачалар, қўлқоплар, енгил пойафзал ва зарур бўлганда нафас олиш органларини ҳимояловчи воситалар билан таъминланшган бўлиши керак.
Радиоактив моддалар билан ишлаш учун тайёрланган шахсий ҳимоя воситалари яхши дезактивация қилинадиган материаллардан тайёрланиши ёки бир маротабалик бўлиши керак.
Радиоактив эритмалар ва кукунлар билан ишловчилар, шунингдек радиоактив моддалар билан ишлар олиб бориладиган хоналарни йиғиштирувчи ходимлар шахсий ҳимоя воситаларининг асосий комплектидан ташқари плёнкали материаллардан ёки полимер қопламали материаллардан қўшимча махсус кийим: фартуклар, енгчалар, яримхалатлар, резина ёки пластик пойафзалга эга бўлиши керак.
Радионуклидлар билан ифлосланган металлни пайвандлаш и кесиш ишларни бажарадиган ходимлар учқунга бардошли, яхши дезактивация қилинадиган материаллардан тайёрланган махсус шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлиши керак.
14.2.6. Нафас олиш органларини ҳимоялаш воситаларини (фильтрловчи ёки изоляцияловчи) хона ҳавосини радиоактив моддалар (кукунлар билан ишлаш, радиоактив эритмаларни буғлантириш ва ҳоказо) билан аэрозоль ифлосланиши эҳтимоли бўлган шароитларда ишлар олиб борилганда қўллаш керак ҳавонинг ифлосланишига қараб).
14.2. 7. Хона ҳавоси радиоактив газлар билан ифлосланиши эҳтимоли бўлган шароитларда ишлар олиб борилганда (аварияларни бартараф этиш, таъмирлаш ишлари ва ҳоказо) ёки фильтрловчи воситаларни қўллаш радиация хавфсизлигини таъминламаган ҳолларда изоляцияловчи ҳимоя воситаларини (пневмокостюмлар, пневмошлемлар, алоҳида ҳолларда эса- автоном изоляцияловчи аппаратлар)қўллаш керак.
14.2.8. Юқори классли ишлар хонасидан (биносидан) паст классли ишлар хонасига ўтганда шахсий ҳимоя воситаларининг радиоактив ифлосланиши даражаларини назорат этиш, 2 ва 3 зонага ўтганда қўшимча шахсий ҳимоя воситаларини ечиш зарур.
14.2.9. Йўл қўйиладиган даражадан юқори ифлосланган махсус кийим ва ички кийим махсус прачечнийларга дезактивация учун юборилиши керак. Асосий махсус кийим ва ички кийим камида ҳар 10 кунда бир марта алмаштирилиши керак.
Қўшимча шахсий ҳимоя воситалари (плёнкали, резинали, полимер қопламали) ҳар бир ишлатилгандан сўнг санитар шлюзда ёки бошқа ажратилган жойда дастлабки дезактивация қилиниши керак. Дезактивациядан сўнг уларнинг қолдиқ ифлосланиши йўл қўйиладиган даражадан юқори бўлса қўшимча шахсий ҳимоя воситалари махсус прачечнийларга дезактивация учун юборилиши керак. 14.2.10. Шахсий кийим ва пойафзалнинг ифлосланишига йўл қўймаслик керак. Бунақа ифлосланиш аниқланган тақдирда шахсий кийим ва пойафзал радиация хавфсизлиги хизмати назорати остида дезактивация қилиниши, тозалаш имкони бўлмаган тақдирда эса- кўмилиши керак.
14.2.11. Очиқ турдаги радиоактив моддалар билан ишлар учун хоналарда йўл қўйилмайди:
- ходимларининг зарур бўлган шахсий ҳимоя воситаларисиз бўлиши;
- овқатланиш, чекиш, косметик воситалардан фойдаланиш;
- озиқ-овқат маҳсулотлари, тамаки маҳсулотлари, уй кийими, косметик воситалар ва бошқа ишга алоқаси бўлмаган нарсаларни сақлаш.
14.2.12. Радиоактив моддалар билан ишлар олиб борилган хоналардан чиқишда махсус кийим ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари тозалигини текшириш, уларни ечиш ва радиоактив ифлосланиш аниқланган тақдирда уларни дезактивацияга юбориш лозим, ходимнинг ўзи эса душ остида ювиниши керак.
14.2.13. Овқатланиш учун иссиқ сув олиб келинган умивальник билан жиҳозланган, очиқ турдаги радиоактив моддалар билан ишлар олиб бориладиган хоналардан изоляция қилинган махсус хона назарда тутилган бўлиши керак
14.2.14.Тери қопламалари радиоактив ифлосланиши ҳоллари юз бериши мумкин бўлган тақдирда уларни дезактивация қилувчи воситалар сифатида ифлосланишларни яхши кетказадиган ва организмга тери орқали радионуклидлар тушишини кўпайтирмайдиган препаратлардан (ювувчи воситалар) фойдаланиш керак. Охирги ҳолат юқори токсикли радионуклидлар билан ишлаганда ҳал қилувчи ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |