Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларида давлат бошқарувида ахборот-коммуникация технологиялари тизими. Энг кейинги пайтда ўтказилган тадқиқотга мувофиқ Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари молиявий ахборот ва ҳисоботлар билан ишлашни такомиллаштириш, ҳукумат сервислари кўрсатиш усулларини такомиллаштириш, фуқаролар билан алоқаларни такомиллаштириш ва фуқароларнинг ҳукумат билан ўзаро муносабатлари учун ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг бошланғич босқичида турибдилар (Wescott, 2001).
Кўплаб обрўли экспертларнинг фикрича, ушбу минтақада АКТ тизимларини ташкил этиш ишлари қуйидагиларни ўз ичига олиши
керак:
- технологияларни фойдаланувчиларнинг талабларига ва фаолиятнинг реал мақсадларига мослаштириш;
- янги технологияларнинг ислоҳ қилинган принциплар ва тартиб-қоидаларга мувофиқлиги;
- ижтимоий бошқарув ва ички назоратнинг тегишли методлари;
- маълумотларнинг самарали ҳимоя қилиниши ва тизимнинг яхлитлигини таъминлаш;
- «тартибсиз ва ҳатто хавфли тизим» ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин бўлган келишилмаган қарорлар қабул қилинишининг олдини олиш имконини берадиган бирлашган стратегия.
Европа сценарийлари хусусиятлари. Давлат бошқарувида АКТни ривожлантириш стратегияси ички ёки ташқи фаолиятга йўналтирилганлигига қараб турли мамлакатларда ҳар хил стратегияга эгадир.
Ҳозирги вақтда электрон бошқариш тузилмасининг тўрт асосий типи шаклланган. Уларнинг ҳар бири ҳар хил ролни бажаради ва тўлиқ функционал тизимни амалга оширишга турли даражада яқинлашади.
1. Кибернетик офис (Cyber Official): АКТ тизимлари
ривожланишининг дастлабки босқичи, бунда электрон бошқарув асосан
истеъмолчиларга электрон хизматлар кўрсатишга қаратилади. Ички фаолиятига йўналтирилганлиги билан тавсифланади ва ривожланишнинг энг паст даражасини акс эттиради. Ҳозирги вақтда Италия ва Германияда ёйилган.
2. Бюрократик тузилма: ҳар хил департаментлар ўртасидаги интеграция сирини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш муаммоси билан бирга кечади. Истеъмолчиларга хизматлар кўрсатиш давлатнинг қўлида ўлади. Олдинги ҳолатда бўлгани сингари ички фаолиятга йўналтирилганлик билан тавсифланади, бироқ олдинги ҳолатдан фарқ қилган ҳолда ривожланишнинг юқори даражасини акс эттиради ва юқорининг ташаббуси билан ишга туширилади.
3. Талаб бўйича агентлик (Agency on Demand): истеъмолчилар
томонидан қўшимча афзалликлар ва янги қадриятлар олиш ушбу афзалликлар ва қадриятларни қай тарзда ажратиш ва уларни истеъмолчиларга етказиб беришни қай тарзда яхшилаш муаммолари
билан бирга кечади. Ташқи фаолиятга йўналтирилади, бироқ электронбошқарув ривожланишининг нисбатан паст даражасини акс эттиради.Ҳозирги вақтда тузилмаларнинг бундай тоифаси Нидерландия учун характерлидир.
4. АКТнинг тўла функционал тизими. Экспертлар ушбу талабларнинг барчасини бажариш учун икки йилдан беш йилгача вақт талаб этилади деб ҳисоблайдилар. Тўлиқ трансформация рақамли жамиятга ўтган ҳолда давлат бошқарувида АКТни шакллантиришнинг стратегик режаларини интеграциялашни амалга ошириш учун электрон бошқарувни ривожлантириш юзасидан доимий саъй-ҳаракатларни талаб этади. Буюк Британия ва Австрия учун ривожланишнинг бунга ўхшаш энг юқори даражасига интилиш хосдир.