Бизнинг ҳаниф Ислом динимиз покликка жуда катта аҳамият берган ва



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/52
Sana06.04.2022
Hajmi1,1 Mb.
#532147
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
НАМОЗГА ПОКЛАНИШ

«Кечасида 
таҳажжуд 
(намози)
 қил, сенга нофила бўлур. Шоядки, Роббинг сени Мақоми 
маҳмудда тирилтирса»,
деган (Исро сураси, 79-оят).
Ушбу оят ила таҳажжуд намозига тарғиб қилиш Қуръонда келгани эслатилмоқда. 
Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намоз «таҳажжуд намози» деб аталади. 
Шунингдек, бу намоз «қиѐм намози» деб ҳам аталади. Аввал бошида бу намоз 
вожиб бўлган эди, бир йилчадан кейин вожиблиги насх қилинган.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга кечанинг қиѐми лозимдир. 
Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир, 
ѐмонликларга каффоротдир, гуноҳларни қайтарувчидир», дедилар». Бошқа бир 
ривоятда: «У жисмдан дардни қувувчидир» ҳам дейилган


Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилган.
Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Чунки бу намоз ҳамма 
ухлаб ѐтган вақтда ўқилгани учун риѐдан узоқ, ихлосга яқин бўлади.
Изоҳ: таҳажжуд хуфтондан сўнг ухлаб, кечанинг иккинчи ярмида бедор бўлишдир. 
Уйғонишига ишончи бўлмаса, хуфтон намозидан кейин ўқиб олса ҳам жоиз. 
Раддул муҳтор соҳиблари таҳажжуд намозига: «Ҳар бир хуфтондан кейин ўқилган 
намоз» деб таъриф берган. Афзали эса бир ухлаб туриб ўқишдир. 
ТАСБЕҲ НАМОЗИ 
Икриманинг Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишича, 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббосга қарата: «Эй амаки! Сизга 
бермайми? Сизга ўргатмайми?» деган сўзларни зикр қилиб, сўнг бундай дедилар: 
«Тўрт ракат намоз ўқийсиз. Ҳар ракатда Фотиҳани ва бошқа бир сурани ўқийсиз. 
Биринчи ракатда қироатдан сўнг қиѐмда «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла 
илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» тасбеҳларини ўн беш марта айтасиз. Сўнгра 
рукуъга борасиз ва рукуъда турганингизда мазкур тасбеҳларни ўн бор айтасиз. 
Кейин бошингизни рукуъдан кўтарган вақтда ҳам яна тасбеҳларни ўн марта 
айтасиз. Сўнг саждага борасиз. Саждада турганингизда яна мазкур тасбеҳларни ўн 
бор қайтарасиз. Сўнг бошингизни саждадан кўтариб, яна мазкур тасбеҳларни ўн 
бор айтасиз, сўнг яна сажда қиласиз ва унда яна ўн бор тасбеҳ айтасиз, сўнг 
бошингизни саждадан кўтариб, тик бўлишингиздан олдин яна ўн марта тасбеҳ 
айтасиз. Бу айтилган тасбеҳларнинг умумий адади етмиш бешта бўлади. Тўрт 
ракатни шу тахлитда адо этасиз. Агар бу намозни бир кунда бир марта адо этишга 
қодир бўлсангиз, уни адо этинг. Агар бир кунда адо этишга қодир бўлмасангиз, 
жума куни бир марта ўқинг. Агар жума кунида адо этишга қодир бўлмасангиз, уни 
бир ойда бир ўқинг. Агар бунга қодир бўлмасангиз, уни бир йилда бир бор адо 
этинг. Бунга ҳам имкон бўлмаса, умрингиз давомида бир бор «тасбеҳ» намози ўқиб 
қўйинг». 
НАФЛ НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ 
Кундузги нафл намозларини тўрт ракатдан, кечқурунги нафлларни эса икки 
ракатдан ўқиш суннат амаллардандир. Қиѐм туришга қодир бўлатуриб ўтирган 
ҳолда нафл намозлари ўқиш жоиз, лекин савобнинг ярмига эришади. Агар 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай ҳам намоз ўқиганлар деб ўқиса, 
ҳам намознинг ҳам суннатга амал қилганнинг савобига эришади. Аммо тик туриб 
ўқишга қодир бўлмаган кишининг ажри тик туриб ўқиган кишининг ажри билан 
баробар бўлади. Ўтириб ўқийдиган киши агар узри бўлмаса, бошқа намозлардаги 
ташаҳҳуд ўқиѐтган кишидек чап оѐғи устига ўтириб, ўнг оѐғини тик қилади. Нафл 
ўқишга киришган кишининг намози агар икки ракатни тўлиқ тугатмай туриб 
бузилса, унинг қазосини ўқиб қўйиши вожиб бўлади.
Шундай вақтлар борки, унда нафл намозларини ўқиш макруҳи таҳримий, яъни 
ҳаромга яқин макруҳ ҳисобланади. Қуйидаги ҳолларда нафл намозларини ўқиш 
макруҳ саналади:


1. Субҳ вақти киргандан то бомдод ўқилгунга қадар нафл намозларини ўқиш 
мутлақ макруҳи таҳримийдир. Фақат субҳнинг икки ракат суннатини ўқишга 
рухсат бор, холос.
2. Бомдод ўқилгандан то қуѐш чиққунга қадар нафл намозларини ўқиш ҳам 
макруҳдир. Бу фурсатда умуман нафл намозлари ўқилмайди, гарчи намозхон 
бомдоднинг ѐлғиз суннатини қазо қилган бўлса ҳам. Чунки субҳ суннатининг ѐлғиз 
ўзини ўқий олмаган киши кейин қазосини ўқимайди. Агар фарзини қўшиб қазо 
қилганида эди, қуѐш найза бўйи кўтарилгач, иккисининг қазосини ўқиган бўлар 
эди. Бунинг масаласи юқорида ўтди.
3. Қуѐш чиқиб то бир найза миқдори кўтарилгунча ҳам нафл намозларини ўқиш 
макруҳдир. Қуѐш тақрибан ярим соат чамасида бир найза миқдорида кўтарилади.
4. Қуѐш тиккага келгандан то заволга оққунча вақт оралиғида ҳам намоз ўқиш 
мутлақ жоиз эмас.
5. Аср намозидан то шом намозини ўқиб бўлгунга қадар ҳам нафл намозларини 
ўқиш макруҳдир.
6. Имом хутба ўқиш учун минбарга чиққан вақтда ҳам намоз ўқиш жоиз эмас. 
Имом хоҳ жума хутбасига чиққан бўлсин, хоҳ ѐмғир талаб қилинаѐтгандаги хутба 
бўлсин, хоҳ бошқаси бўлсин, барибир ўша фурсатда намоз ўқиш дуруст 
эмас. (Изоҳ: бизнинг диѐрларда имом жума кунлари аввал ваъз қилади ва сўнг 
жума намозидан олдин хутба ўқиш учун минбарга чиқади. Намоз ўқиш жоиз 
бўлмаган вақт шу имом минбарга кўтарилган фурсатдир. Аммо имом хутбадан 
олдин маъруза қилаѐтган бўлса, масжидга келган намозхон имом турган хонадан 
бошқа ўринда таҳийятул масжид намозини ўқиб олиши дуруст бўлади. Умуман, 
имом хутба қилаѐтганида намоз ўқиш тортишувли масала, чунки бу ҳақда ҳар хил 
ривоятлар бор. Ҳанафий мазҳабида имом минбарга чиққанидан кейин намоз ўқиш 
ҳаром. У хутбани бошлаганда эса, саломга алик олиш, акса урганга яхши тилак 
айтиш, Қуръон ўқиш ва шунга ўхшаган нарсалар ҳам мутлақо мумкин бўлмайди).
7. Муаззин фарз намозига такбир айтаѐтганда ҳам нафл намози ўқиш макруҳдир. 
Фақат бомдод намозида суннатни ўқиб, фарзга етиб олишига ишонса, шу суннатни 
такбир айтилаѐтган вақтда ҳам ўқиш жоиз бўлади. Шунда суннатни имомдан 
узоқроқ ерда ѐки бошқа хонада ўқиб олади. Муҳими, суннатни ўқиб олиб, фарзга 
етиб олса бўлди.
8. Масжидда ҳайит намозидан олдин ҳам, кейин ҳам нафл намози ўқиш макруҳ.
9. Ҳожилар Арафотда пешин билан асрни пешин вақтида жамлаб ўқишади, бу 
жамъи тақдим, дейилади. Шу пайтда икки жам қилинаѐтган намоз ўртасида ҳам 
нафл намозларни, ҳатто пешиннинг суннатларини ҳам ўқиш макруҳдир. 
Муздалифада эса шом билан хуфтонни ҳожилар хуфтон вақтида жамлаб ўқишади. 
Бу жамъи таъхир, дейилади. Шу икки жам қилинаѐтган намознинг ўртасида ҳам, 
гарчи шомнинг суннатини бўлса-да, ўқиш макруҳдир.


10. Фарз намозларидан бирортасининг вақти тор бўлиб қолса ҳам, нафлларни ўқиш 
макруҳ ҳисобланади.
11. Хоҳ олди, хоҳ орқа ҳожатларини мажбуран ушлаб туриб намоз ўқиш 
макруҳдир. Шунингдек, қорин дам бўлганда ҳам елни мажбуран ушлаб ўқилган 
намоз макруҳ ҳисобланади.
12. Худди шунингдек, яна хушуъни кетказадиган ҳар қандай муҳим иш ҳозир 
бўлгандаги ўқилган намозлар макруҳ бўлади. Ниҳоятда оч қолган ѐки чанқаган 
кишига овқат ѐки сув олиб келинса, ўз нафсини қондириб олиб, кейин намозга 
туриши керак. Яна қаттиқ чарчаган киши ҳам бироз дам олиб, сўнг намоз ўқиши 
мақсадга мувофиқ бўлади.
Агар шу юқорида эслаб ўтилган вақтларда нафл намозлар ўқилса, макруҳи таҳрима 
билан адо топади. Ким ушбу пайтларда намозни бошлаб қўйса, уни бузиб намоз 
ўқиш макруҳ ѐки ҳаром бўлмаган бошқа вақтларда ўқиши маъқулдир.
МАРКАБДА НАМОЗ ЎҚИШ 
Миниб юриладиган ҳайвонлар устида шаҳар ташқарисида қайси томонга юзланиб 
бўлса ҳам нафл намозлар ўқиш жоиздир. Намозни бошлашда қиблага юзланган 
бўлиши ҳам шарт эмас, лекин машаққат бўлмаса, қиблага юзланиб олиш мустаҳаб 
ҳисобланади. Машина, самолѐт, поезд ва бошқа миниладиган нарсалар уловлар 
жумласидандир. Улов устида нафл намоз ўқиш учун узоқ сафарга чиққан бўлиши 
шарт эмас, балки муқим киши узрли бўлмаса ҳам, нафл намозларини маркаб устида 
ўқиши мумкин. Лекин бунда қиблага юзланиши шарт.
Уловини намоз ўқиш асносида юришига оз амал билан тезлаши жоиз бўлади. Фарз, 
вожиб ва кўп таъкидлангани учун бомдоднинг суннатини ҳам улов устида ўқиш 
мумкин эмас. Шунингдек, машинада ўқиш ҳам жоиз эмас. Балки уни тўхтатиб, 
қиблага юзланиб ва тик турган ҳолида адо қилади. Ҳайдовчи ва шерикларни кутиб 
қолишлари узр бўлмайди (фақат зарурат юзасидангина дуруст бўлади. Мисол учун, 
ўғрининг хавфи бўлса ѐки маркабдан тушганида ўзига ѐки отига ѐ юкларига зарар 
етса, маркабда ўқиш жоиз). 
Йўловчи пиѐда юриб кета туриб фарз, вожиб ва нафл намозларини ўқиши жоиз 
эмас. Қачон намоз ўқимоқчи бўлса, тўхтайди ва намозни мукаммал ўқийди.
ЭЪТИКОФ ЎТИРИШ 
Масжидларда эътикоф ўтириш Қуръони Карим ва Суннати набавийя билан собит 
бўлган шаръий амалдир. Зуҳрийнинг хабар беришларича, Расулуллоҳ вафот 
этгунларига қадар эътикофни асло тарк этмаганлар. Уламоларимизнинг таърифича, 
эътикофдаги киши улуғ мартабали хожага ҳожати тушиб, «Ишимни битириб 
бермагунингизча эшигингиздан кетмайман», деб туриб олган ҳожатманд кишига 
ўхшайди. Дарҳақиқат, мўътакиф (эътикоф ўтирувчи) ҳам масжидда (Аллоҳнинг 
уйида) ўтириб, «Гуноҳларимни кечмагунингча жилмайман», деб Аллоҳга илтижо 
қилаѐтган одамдир.


Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ эътикофларнинг энг оз миқдори бир кун, 
десалар, имом Абу Юсуф унинг энг кўпи бир кун, дейдилар. Имом Муҳаммад эса 
бир соат ўтирилса ҳам эътикоф ҳосил бўлади, деганлар.
Мўътакиф фақат табиий ҳожатларини қондириш: таҳорат, ғусл ѐки вақти етса, 
жума намозига бориш учунгина масжиддан чиқади. Ҳожатини ушатгач, бир соат 
масжидга кирмай, ушланиб қолса, эътикофи бузилади. Мўътакиф масжидда 
ухлайди, овқатланади, эҳтиѐжига зарур нарсаларнигина савдо қилади, эътикоф 
вақтида фақат ухровий, хайрли сўзларни гапиради.
Ким бир неча кунлик эътикофни назр қилса, кечалари ҳам масжидда бўлади. Бир 
кун эътикоф ўтиришни назр қилган одам тонг отмасдан масжидга киради ва қуѐш 
ботгач эътикофи тугайди. Икки ѐки ундан кўпроқ кун эътикоф ўтиришни ўзига 
назр қилган киши масжидга қуѐш ботишидан олдин кириши ва иккинчи (ѐки ундан 
ошиқ) куни қуѐш ботгандан сўнг масжиддан чиқиши керак. Рамазоннинг охирги ўн 
кунида эътикоф ўтириш суннати муаккада кифоядир. Яъни бир шаҳар ѐки қишлоқ 
аҳлидан бирортаси ўн кун эътикоф ўтирса, бошқалар гуноҳкор бўлишдан омон 
қоладилар. Агар бирорта ҳам киши эътикоф ўтирмаса, барчалари гуноҳкор 
бўладилар.
ТИЛОВАТ САЖДАСИ 
Қуръони Каримнинг ўн тўртта сурасидаги (баъзи мазҳабларда Ҳаж сурасининг 
икки жойида деб ҳисобланади) сажда оятлари ўқилганида ѐки бошқанинг оғзидан 
эшитилганда қилинадиган сажда амали «тиловат саждаси» дейилади. 
Сажда оятларини ўқувчи ҳам, эшитувчи ҳам сажда қилиши вожиб бўлади. Унинг 
вожиб бўлиши шарти намоз вожиб бўлишидаги аҳлийлик кабидир. Аҳлийлик – 
мусулмон, балоғат ѐшига етган, таҳоратли (

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish