Бизнесда логистикани ривожланишининг тарихий босқичлари Ўзбекистода логистиканинг ривожланиш тарихи Логистиканинг услубияти ва илмий базаси


Ўзбекистонда логистиканинг ривожланиш тарихи



Download 195,28 Kb.
bet3/5
Sana27.01.2023
Hajmi195,28 Kb.
#903454
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу.

1.2.Ўзбекистонда логистиканинг ривожланиш тарихи
1.3. Мамлакат иқтисодиётида логистика ва етказиб беришлар занжирларини бошқаришни ривожлантириш тенденциялари ва истиқболлари
Ўзбекистонда логистика ва SCM ни ривожлантиришнинг баъзи бир асосий омиллари ва тенденциялрини кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз, улар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  1. Логистикани бошқариш бўйича ажратилган ташкилий таркибга эга бўлган компаниялар сонининг тезкорлик билан кўпайиши.

  2. Компанияда логистика бошқариш жараёнларини интеграциялаш асосида такомиллаштириш.

  3. Логистик сервис ва логистика хизматлари мажмуавий аутсорсинги бозорини (3PL-провайдерлар бозорини) ривожлантириш.

  4. Саноат ва савдо компанияларининг логистик инфратузилмаларини, шунингдек халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш.

  5. Компанияларнинг топ-менежментини етказиб беришлар занжирларини бошқариш концепцияси ва технологиялари — SCM ни жорий қилишга қизиқишини ошириш.

  6. Логистика ва SCM ни қўллаб-қувватлайдиган ахборот тизимлари ва дастурий иловаларни фаол жорий қилиш.

Ўзбекистонда аутсорсининг бозорини ривожлантиришни тавсифлайдиган тенденцияларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • бозорнинг узил-кесил қарор топиши ва логистика хизматлари бозорида 3PL-провайдерлар улушининг кенгайиши;

  • аҳолининг турмуш дражасини ортиши ва миллий чакана савдо тармоқларининг маҳаллий бозорларга чиқиши оқибатида Ўзбекистонда ахоли яшайдиган катта шаҳарларда минтақавий компанияларнинг вужудга келиши;

  • рентабелликнинг кескин қисқаришига дуч келган ва ўзининг бизнесини диверсификациялаш ёки тўлиқ қайта қуришга мажбур бўлган улгуржи савдо корхоналари (дистрибьютерлар) ҳисобига логистик воситачиларнинг улушини ошириш;

  • логистик операторларнинг хизмат қўламини кенгайтириш ва уларнинг сифат стандартларини ошириш;

  • жаҳон даражасидаги логистик омборхона ва терминал қувватларини қуриш, мажмуавий сервисни тақдим қилиш бўйича кенг имкониятларни кўзда тутадиган логистик технопаркларни яратиш;

  • дунёдаги йирик логистика операторларининг (3PL-провайдерларнинг) Ўзбекистон бозорига чиқиши.

Ўзбекистонда логистикани ривожлантиришнинг асосий истиқболли йўналишларига замонавий логистик инфратузилмани шакллантириш билан бир қаторда шубҳасиз етказиб беришлар занжирларини бошқариш концепциялари ва технологияларини жорий қилиш ҳам киради. Ўзбекистон бозорида ишлаётган тобора кўпроқ ўзбек ва хориж компаниялари SCM да ўзининг бизнесини яхшилаш, унинг рақобатбардошлигини ошириш имкониятини кўрмоқдалар11.
Кейинги бир неча йил давомида логистика Ўзбекистонда ўзининг бизнесдаги аҳамияти ва роли бўйича асос бўлиб ҳисобланадиган қайта шаклланишларни бошдан кечирди. Бунда у тадбиркорлик фаолиятини юритишда ўзига хос идеология даражасигача ривожланган.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда логистика ва етказиб беришлар занжирларини бошқаришни ривожлантиришга бир қанча муаммолар мавжуд бўлиб, қилмоқда, улардан асосийларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • логистика соҳасида қонунчилик ва меъёрий база даражасининг етарли эмаслиги;

  • логистиканинг мамлакат ҳудудида нотекис ривожланганлиги;

  • қолоқ (маънавий ва жисмоний эскирган) транспорт ва омборхона инфратузилмаси;

  • юкларни етказиб бериш ва дистрибьюциянинг замонавий логистик технологияларидан фойдаланиш даражасининг етарли эмаслиги;

  • компаниялар ва халқаро трансмиллий корпорацияларнинг логистик инфратузилмаларига инвестицияларнинг (жумладан, хорижий инвестицияларнинг) етишмаслиги;

  • шаклланган 3PL-провайдерлар бозорининг йўқлиги;

  • компания ходимларининг логистика ва SCM соҳасида малака даражасининг етарли эмаслиги;

  • логистика хизматларини амалда, жумладан ISO 9000:2000 амалиётлари асосида сертификатлаш тизимининг йўқлиги;

  • логистика ва SCM нинг оммавий ахборот воситалари орқали етарлича оммалаштирилмаслиги.

Бу тўсиқларни енгиб ўтиш логистика ва етказиб беришлар занжирларини бошқариш Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш ва мамлакатдаги бизнес ташкилотларнинг рақобатбардошлигини оширишнинг ҳақиқатан ҳам муҳим ҳаракатга келтирувчи кучлга айланишига кўмаклашади.


    1. Download 195,28 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish