расм. Логистиканинг ривожланиши4
Бироқ умумий иқтисодий шарт-шароитлар, технологиялар ва менежментнинг ривожланиш даражаси логистика феноменининг интеграллашган ҳолда намоён бўлишига йўл қўймаган.
Кўриб чиқилаётган босқич шуниси билан муҳимки, унинг доирасида келгусида логистик интеграллашиш ва оптималлаштириш ғоясини жорий қилишнинг олд йўлланмалари шаклланган. Бу олд йўлланмаларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
товарларни дистрибьюциялаш тизимларида заҳиралар миқдори ва транспорт харажатларининг ортиши;
транспорт тарифларининг ўсиши;
маркетинг концепциясининг пайдо бўлиши ва тезкорлик билан тарқалиши;
ҳарбий логистика назарияси ва амалиётининг ривожланиши.
Бу босқич давомида жисмоний тақсимлашнинг маркетингнинг таркибий қисми сифатидаги табиатини очиб берадиган, маҳсулотни сотишни ташкил қилиш ва унинг самарадорлигини оширишни акс эттирадиган бир қанча ишлар нашр қилинган. Маркетинг концепциясининг жаҳон иқтисодиётининг босқичма-босқич ишлаб чиқарувчилар бозоридан харидорлар бозорига ўтишнинг оқибати сифатида қарор топиши бизнесда логистиканинг тезкорлик билан тарқалишини изоҳлайдиган асосий омил бўлган.
Кўриб чиқилаётган вақт кесимида биринчи логистика ташкилотлари ва ҳамжамиятларини ҳам эътироф этиш зарур бўлади. 1915 йилда ташкил қилинган харидларни бошқариш муаммолари Миллий ассоциацияси АҚШ да ва дунёдаги энг “кекса” логистика ташкилоти бўлиб ҳисобланади, у 1967 йилда таъминот агентлари миллий ассоциациясига айлантирилган.
1960 йилларнинг охиридан 1980 йилларгача бўлган даврни логистиканинг қарор топиш даври деб аташ қабул қилинган. Бу давр логистиканинг назарий асослари ва логистика амалиётининг шиддат билан ривожланиши билан тавсифланади. Ғарбдаги компанияларда маркетинг фалсафаси кенг тарқалган. Шу билан биргаликда дистрибьюцияда уларнинг даражаси тезкор суръатлар билан ўсаётган логистика харажатларини камайтириш йўлларини қидириш зарурлиги фактини тушуниш масаласи кириб келган.
Жисмоний тақсимланишда умумий харажатлар тамойилининг қўлланилиши логистиканинг ғарб бизнесига тезкорлик билан кириб келишининг асосий омилларидан бири бўлган5.
Бу тамойилнинг маъноси жисмоний тақсимланишда харажатларни шундай қайта гуруҳлаштириш мумкинлигидан иборатки, бунда товарнинг ишлаб чиқарувчидан (савдо компаниясидан) истеъмолчига қараб ҳаракатланишида харажатларнинг умумий даражаси пасайсин. Масалан, товарларни ташишларни автомобиль транспортидан ҳаво транспортига алмаштириш билан оралиқ омборларни яратиш заруратидан қочиш, ва шунга мувофиқ, омборларга жойлаштириш, сақлаш ва заҳираларни бошқариш харажатларини бартараф қилиш мумкин бўлади. Гарчи бунда ташишга кетадиган харажатлар ошсада, дистрибьюция тармоғида харажатларнинг умумий даражаси пасайиши мумкин. Бу мисол омборларга жойлаштириш ва ташиш харажатлари ўртасида харажатлар бўйича турлича вариантлар бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Умумий харажатлар тамойили дастлаб маҳсулотларни сотишда, сўнгра эса компанияларнинг бутун тижорат
таркибида оптимал логистик қарорларни қабул қилиш услубиятини ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Шу билан биргаликда, кўриб чиқилаётган даврда логистиканинг тезкорлик билан ривожланишини изоҳлайдиган бир қатор иқтисодий ва технологик омиллар мавжуд бўлган, уларнинг асосийларига қуйидагилар киради:
истеъмолчилар талабининг моделларидаги ўзгаришлар (олигополистик бозорларнинг ривожланиши);
ишлаб чиқариш харажатларининг босими;
ахборот-компьютер технологияларининг ривожланиши;
заҳираларни шакллантириш стратегияларидаги ўзгаришлар;
ҳарбий тажрибанинг таъсири.
Логистиканинг ривожланишига кўмаклашган муҳим омиллардан бири
бизнесда ҳисоблаш техникаси ва ахборот технологияларининг қўлланилиши бўлган. Саноати ривожланган мамлакатларнинг иқтисодиётидаги илмий-техник ривожланиш, масалан, транспорт турини танлаш, ишлаб чиқариш ва омборхоналарнинг жойлашувини оптималлаштириш, оптимал маршрутлаштириш, маҳсулотларнинг кўп ассортиментли заҳираларини бошқариш, талабни ва ресурсларга бўлган эҳтиёжларни башоратлаш каби кўп муқобилли вазифалар ва оптималлаштириш вазифаларини ҳал қилиш зарурлигига олиб келган. Бу масалалар ХХ асрнинг 50 йилларидан бошлаб бизнесга фаол тарзда жорий қилина бошланган компьютер технологиялари ва дастурий таъминотни ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчиларнинг эътиборидан четда қолмаган.
Дунёдаги обрўли логистика ташкилотларидан бири жисмоний тақсимланишларни бошқариш бўйича АҚШ Миллий Кенгаши (кейинчалик Логистик Менежмент Кенгаши Council of Logistics Management — CLM га айлантирилган) ўша пайтда логистикага қуйидагича таъриф берилган:
Логистика — якуний маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш линиясининг охиридан харидорга қараб самарали ҳаракатланиши билан боғлиқ бўлган кенг диапазонли фаолиятдир, баъзи бир ҳолларда у хомашёнинг таъминот манбасидан ишлаб чиқариш линиясининг бошигача бўлган ҳаракатини ҳам ўз ичига олади. Бу фаолият ташиш, омборларга жойлаштириш, материалларга ишлов бериш, ҳимоя ўрами, заҳираларни назорат қилиш, ишлаб чиқариш ва омборхоналарнинг жойлашув ўрнини танлаш, маҳсулотни ишлаб чиқаришга буюртмалар олиш, талабни башорат қилиш, маркетинг хизмати ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатишни ўз ичига олади.
Логистика — бу бошқариш санъати ва фанидир, қўйилган мақсадга эришиш йўлида режалаштирилган операцияларни амалга ошириш учун зарур бўладиган режалаштириш, таъминот ва кўчириш воситаларини қўллашни кўзда тутадиган фаолият техникаси ва фаолиятнинг техник турларидир6.
1970 йилларнинг бошига келиб бизнес-логистиканинг фундаментал тамойиллари (хусусан, оптималлаштириш ва мувофиқлаштириш тамойиллари) шаклланган ва Ғарбдаги илғор компаниялар уларни амалиётда муваффақиятли қўллай бошлаган7.
Бироқ кўпчилик бизнес ташкилотлари учун назорат қилишга логистик ёндашув ва харажатларнинг минималлашуви ҳали яққол кўзга ташланмаган. Бундан ташқари логистик мувофиқлаштириш ва оптималлаштиришга уриниш кўпгина Ғарб фирмаларида ўртача ва ҳатто юқори менежментнинг қаршилигига дуч келган. Компанияларнинг маҳаллий бўлинмаларининг узоқ
вақт давомида анъанавий функцияларни, масалан, харид қилиш, ташиш, омборларда юкларга қайта ишлов бериш, дистрибьюцияни бажаришга кўникиб қолган менежерлари моддий оқимларни умумий логистика харажатларини камайтириш концепцияси асосида бошдан-оёқ бошқаришни амалга ошириш учун зарур бўладиган ўзгаришларни жорий қилишга кўпинча тўсқинлик қилганлар. Ўша пайтларда амалда бўлган, логистика харажатларининг таркиб топтирувчиларини ажратиш ва назорат қилишга, фирмаларнинг логистика фаолиятининг молиявий натижаларини баҳолашга мослашмаган бухгалтерия ҳисоби тизимлари ҳам қўшимча қийинчиликлар туғдирган.
70 йилларнинг охирларига келиб Ғнрбда «қадоқлаш-ўраш» революцияси поёнига етган, у омборхона жараёнини, унинг операцион таркиби, ташкил қилиниши, техник ва технологик таъминотини тубдан ўзгартирган. Транспорт-омборхона ускуналари, идишлар ва ўраш материалларининг янги турлари, омборхоналар учун замонавий автоматлашган мажмуаларни ишлаб чиқариш катта ривожланишга эга бўлган, ташиш ва юкларга қайта ишлов беришнинг пакетли технологиялари, юкларни контейнерларда ташиш фаол тарзда жорий қилина бошланган.
Идишларни ва ўрамларни стандартлаштириш, авваламбор ўрамлар, паллетлар (тагликлар) ва контейнерларнинг стандарт типлашган ўлчамли қаторларининг қўлланилиши, шунингдек юк бирликларининг (масалан стандарт товар элтувчи – евротагликда шакллантирилган пакетларни) транспорт воситаларининг (контейнерлар, трейлерлар, вагонлар ва бошқалар) юк сиғдирувчанлиги билан уйғунлаштирилиши катта иқтисодий самара беради.
1980 йилларнинг бошидан амалда XX асрнинг охиригача бўлган давр дунёда логистиканинг шиддатли ривожланиши билан тавсифланади.
Ҳақиқатан ҳам бу даврда Ғарбда логистика назарияси ва амалиёти олдинги ўн йилликларда қилинган ишларга қараганда анчагина илгарилаб кетган. Бу даврда максимал даржада бирлшииш – логистик фаолият турларининг компанияларга интегралланиши логистиканинг шиддат билан ривожланишида устувор йўналиш бўлган. Бу компаниялар ресурсларнинг минимал сарфи билан тижоратнинг якуний мақсадларига эришиш учун тўлиқ функционал циклни – мижознинг буюртмасини бажариш циклини: «харид қилишлар — ишлаб чиқариш — дистрибьюция — сотишлар — сотишдан кейинги сервис» ни қамраб олади.
Кўриб чиқилаётган тарихий давр доирасида жаҳон иқтисодиётида логистиканинг парвози феноменини изоҳлайдиган катта ўзгаришлар содир бўлган. Улардан асосийлари қуйидагилар ҳисобланади:
шахсий компьютерларнинг кенг жорий қилиниши ва ахборот технологияларидаги революция;
бозорнинг глобаллашуви;
иқтисодиёт инфратузилмаларининг давлат томонидан тартибга солинишидаги ўзгаришлар;
сифатни жамоат томонидан умумий бошқариш фалсафасининг кенг тарқалиши;
шерикчилик ва стратегик иттифоқларнинг кенгайиши;
бизнесни ташкил қилишдаги таркибий ўзгаришлар.
Логистиканинг интегралланиш концепциясини оёққа туриши ва қарор топишида материал оқимларини реал вақт ўлчамида ва аҳборот алоқа тизимлари орқали масофадан туриб кириш режимида (масалан, Интернет орқали симсиз киришнинг WAP-протоколлари, сунъий йўлдошли телекоммуникацион тизимлар ва бошқалар) доимий назорат қилиш имконияти ҳал қилувчи роль ўйнаган. Шундай қилиб, ахборот технологияларидаги революция материал оқимлари билан бир қаторда ҳамроҳлик қилувчи ахборот оқимларини ҳам бошқариш зарурлигини тушунишни кучайтирган.
1985 йилда CLM логистиканинг таърифланишини қуйидагича аниқлаштирган: Логистика – истеъмолчиларнинг талабларини тўлиқ қаноатлантириш мақсадлари учун хомашё, материаллар, якунланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот заҳиралари оқимининг харажатларини камайтириш, сервис ва дунёга келиш нуқтасидан истеъмол қилиш нуқтасигача (импорт, экспорт, ички ва ташқи кўчишларни ҳам ўз ичига олган ҳолда) у билан боғлиқ бўлган ахборот нуқтаи-назаридан режалаштириш, бажариш ва самарали назорат қилиш жараёнидир8.Бу таърифда учта жихат муҳим бўлади. Биринчидан, логистика фаолияти интегралланган тавсифга эга бўлади, материаллар ва тайёр маҳсулотлар оқимларининг вужудга келиш нуқтасидан истеъмол қилиш нуқтасигача амал қилади. Иккинчидан, ҳамроҳлик қилувчи ахборот ва хизматларни бошқаришнинг муҳимлигига урғу берилади. Ва ниҳоят, учинчидан, логистик фаолиятнинг мижозларни талабларини қаноатлантиришга қаратилганлиги таъкидланган9.
Иқтисодий ривожланишнинг ушбу босқичида ишлаб чиқариш/операцион менежмент соҳалари ва логистиканинг интеграцияланиши содир бўлган. Замонавий бозорлар харидорларнинг бозорлари бўлиб ҳисобланади, бу корхоналарнинг олдига бизнесни мижозга қаратилиш тамойиллари асосида юритиш кераклиги талабини қўяди. Бу мижознинг эҳтиёжларини ўз вақтида аниқлаш, уларнинг ўзгаришларига тезда эьтибор кўрсатиш, мижозларнинг буюртмаларини индивидуаллаштириш ва бу буюртмаларни бажариш учун зарур бўладиган барча ресурсларни тезда жамлаш зарурлигини кўзда тутади. Бошқа томондан, ишлаб чиқариш менежментининг асосий тенденциялари корхоналарни ихтисослаштиришни ривожлантириш, аоссий ваколатларни ажратиш, уларни кейинчалик бизнес-ҳамкорлардан олиш билан асосий бўлмаган жараёнларни қисқартиришдан (аутсорсинг ғояси) иборат бўлиб, корхоналарнинг коооперацион боғланишлари ва ўзаро ҳаракатлар доирасини сезиларли даражада кенгайтиради. 1980—90 йилларда кўпгина компаниялар ўзлари учун янги ишлаб чиқариш технологиялари ва стратегияларини очганлар, бу уларга ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва дунё бозорларида яхшироқ рақобат қилиш имконини берган. JIT (Kanban тизими), Lean Production («Тежамкор ишлаб чиқариш»), TQM, «6 та сигма» каби концепциялар/технологиялар жуда оммалашган, уларга катта миқдордаги маблағлар инвестиция қилинган. XX асрнинг охирги йилларида шу нарса аниқ бўлганки, кўпгина тармоқларда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг таннархи амалда қанчалик мумкин бўлса, шунчалик пасайган. Шу сабабли аксарият Ғарб компаниялари учун етказиб беришлар занжирларини самарали бошқариш – фойда ва бозордаги улушни кўпайтиришда кейинги қадам бўлиши зарурлиги равшан бўлиб қолган. Дунё бозорларидаги қаттиқ рақобат, бозорга қисқа яшаш циклига эга бўлган маҳсулотларнинг чиқиши ва маҳсулотнинг сифати ҳамда логистик сервисга нисбатан оширилган талабларнинг қўйилиши кўпгина мамлакатлардаги корхоналарни интеграллашган логистика ва етказиб беришлар занжирларини бошқаришга кўпроқ эътибор қаратишга ва уларга кўпроқ маблағ ажратишга мажбур қилган. Бу ривожланаётган коммуникацион технологиялар ва транспорт технологиялари (Интернет телекоммуникациялар, товар-транспорт оқимлари ва тезкор етказиб беришни «on-line» мониторинглаш) билан биргаликда SCM ғоянинг бизнес томонга қараб шиддат билан илгари силжишига кўмаклашган.
XX ва XXI асрнинг чегарасида логистиканинг интеграл парадигмаси логистик жараёнлар ва умуман тижоратни бошқаришнинг янги ғояси —
Supply Chain Management (SCM) — етказиб беришлар занжирларини бошқаришни вужудга келтирган.
«Collaborate to compete» — «рақобат қилиш учун ўзаро ҳаракатларга киришиш» — айнан ана шу тамойил замонавий динамик бозорларда
муваффақиятли бизнес олиб боришнинг асосий тамойилларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Етказиб беришлар занжирларини бошқариш — бу охирги фойдаланувчидан бошланадиган ва барча товарлар, хизматлар ва истеъмолчилар ҳамда бошқа манфаатдор шахслар учун аҳамиятга молик бўлган ахборотни етказиб берувчиларни қамраб оладиган асосий бизнес-жараёнларнинг (асосан логистик жараёнларнинг) интегралланишидир.
Яқин вақтларгача аксарият мутахассислар SCM-концепцияга етказиб беришлар занжирининг фақатгина фокусланадиган компаниянинг чегараларидан ташқарида амалга ошириладиган ва истеъмолчилар ва етказиб берувчиларни ўз ичига оладиган интеграллашган логистика сифатида қараганлар. Бу концепция логистик бизнес-жараёнлар қирқимида таъминот, ишлаб чиқариш, тақсимлаш, фирма логистика хизматининг ресурсларни етказиб берувчилар, истеъмолчилар ва логистик воситачилар билан мувофиқлашишини интеграллашган бошқариш масалаларини ҳал қилишга қаратилган. Етказиб беришлар занжирларини бошқариш ғоясидан (барча асосий бизнес-жараёнларни интеграциялаш ғояси каби) бугунги кунда хориждаги аксарият илғор саноат ва савдо компаниялари, шунингдек логистика хизматларининг провайдерлари фойдаланмоқда.
SCM-ғоянинг кенг тарқалганлигини ҳисобга олиш билан CLM 1988 йилда логистиканинг 1985 йилдаги таърифини қайта кўриб чиққан: «Логистика етказиб беришлар занжирларини бошқариш жараёнининг бир қисми бўлиб ҳисобланади ва ўзида дунёга келиш нуқтасидан истеъмол қилиш нуқтасигача истеъмолчиларнинг талабларига мувофиқ режалаштириш, бажариш ва маҳсулот заҳиралари самарадорлигини назорат қилиш, сервис ва шуларга боғлиқ бўлган ахборотни тақдим қилади»10.
Йирик аналитик компанияларнинг маълумотларига кўра (AMR Re-search, Forrester Research) компаниялар интеграллашган логистика ва SCM ни жорий қилиш билан қуйидаги рақобат афзалликларини қўлга киритади:
буюртмага ишлов бериш нархи ва вақтининг 20% дан 40% гача камайиши;
бозорга чиқиш вақтининг 15% дан 30% гача қисқариши;
харидларга қилинадиган харажатларнинг 5% дан 15% гача қисқариши;
омборлардаги заҳираларнинг 20% дан 40% гача камайиши;
фойданинг 5% дан 15% гача ортиши.
Ҳозирги кунда айнан ахборот технологияларининг ривожланиш ҳолати кўп жиҳатдан кооперацион муносабатларни ташкил қилиш, бизнес-жараёнлар реинжиниринги, интеграллашган режалаштириш ва етказиб беришлар занжирларини бошқариш моделларини ишлаб чиқиш босқичларида қабул қилинадиган қарорларни белгилаб беради.
Таҳлил қилинаётган тарихий босқич шуниси билан характерлики, бу даврда Ғарбдаги компанияларнинг (асосан АҚШ ва ЕИ мамлакатларидаги)бошқарувининг ташкилий тузилмаларида SCM департаментлар, бўлимлар ва бошқа тузилмавий бўлинмалар, ва шунга мувофиқ компаниянинг SCM бўйича вице-президенти, етказиб беришлар занжирларини бошқариш бўйича интеграл муҳандислар, мувофиқлаштирувчилар, аналитиклар ва ҳоказолар каби лавозимлар пайдо бўлган.
Жаҳон иқтисодиётида интеграциянинг ривожланиши ва бизнеснинг глобаллашуви глобал етказиб бериш занжирларининг халқаро логистик тизимларининг яратилишига кўмаклашган. Йирик трансмиллий корпорациялар глобал стратегияни ривожлантиришга, яъни арзон хомашё, бутловчи қисмлар, меҳнат ресурсларини топиш мумкин бўлган жойларда жаҳон бозори учун маҳсулот ишлаб чиқаришга интилган. Анъанавий миллий, савдо-сотиқ, божхона, транспорт тўсиқлари ва бошқа тўсиқларнинг синиши, худди Европа Иттифоқи мамлакатлари, АҚШ билан Канада ўртасида бўлганидек, одамлар, товарлар ва хизматларнинг чегаралардан ўтишини осонлаштирган, шу билан биргаликда халқаро логистик мувофиқлаштиришнинг аҳамиятини кучайтирган. Халқаро аренада логистик фаолият кўпроқ мажмуалашган, ишлаб чиқариш ва дистрибьюция марказларини жойлаштириш, транспорт турларини танлаш, сервис типларини танлаш, заҳираларни бошқариш услубларини танлаш, мос келувчи коммуникация тизимлари ва ахборот тизимларини лойиҳалаш каби муаммолар эса логистик менежмент бўйича янги билимлар ва кўникмаларни талаб қилган. Кўриб чиқилаётган давр мижозларга (саноат, сервис хизматлари ва савдо фирмаларига) омборларга жойлаштириш, юкларга қайта ишлов бериш, ташиш, божхона расмийлаштириши, заҳираларни бошқариш ва ҳоказолар бўйича мажмуавий логистик хизматлар кўрсатадиган логистика компаниялари сонининг шиддат билан ортиши билан тавсифланади. Бу компаниялар (асосан транспорт-экспедиторлик фирмалари, умум фойдаланишидаги омборлар, юк терминалларидан ташкил топган) логистик операторлар ёки 3PL-провайдерлар деб атала бошлаган. XX асрнинг охири
— XXI асрнинг бошларида воситачи-компанияларнинг янги типи — 4PL-провайдерлар (етказиб беришлар занжирларининг тизим интеграторлари) пайдо бўлган, уларнинг асосий вазифалари компанияларнинг буюртмалари бўйича логистика лойиҳаларини ишлаб чиқиш, интеграллашган етказиб беришлар занжирларини шакллантириш ва бошқаришдан иборат бўлган. Жаҳондаги тобора кўпроқ компаниялар ўзларининг логистик операцияларини 3PL ва 4PL-провайдерларга бера бошлганлар, яъни логистик аутсорсинг стратегиясидан фойдалана бошлаганлар.
Бугунги кунда жаҳон бозорида логистика соҳасида аутсорсингнинг аоссий тенденциялари қуйидагилар бўлиб ҳисобланади:
логистик воситачиларнинг интеграция ва етказиб беришлар занжирларини бошқариш соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш (4PL-провайдерлар томонга ҳаракатланиш);
транзакцион фаолият турларини бажариш учун логистик операторлардан тобора кўпроқ фойдаланиш (масалан, харидорларнинг буюртмаларига ишлов бериш);
3PL-провайдерларнинг хизматлар спектри ва технологик имкониятларини ошириш;
логистика компанияларининг мижозларга қаратилганлигини ошириш (масалан, фирма-мижозларнинг фаолиятини интеграллашган режалаштиришда иштирок этиш, тармоқларнинг ўзига хос хусусиятларини яхшироқ тушуниш);
логистик операторларни консолидациялаш ва йириклаштириш;
воситачиларнинг глобал бозорга чиқиши ва бозорнинг ҳар бир маҳаллий сегментида ўзига хос эҳтиёжларни қаноатлантиришга тайёрлигини ошириш;
логистик хизматлар провайдерларининг ўзларини мижозлари билан тузадиган шартномаларини давомийлигини ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |