230
пайтда, замонавий ахборот технологияларини жорий этиш кўлами ва бизнес
самарадорлиги ўртасида кучли боғлиқлик кузатилиши аниқланган
1
.
Республикамизда ҳам меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат асосида “рақамли банк”
атамаси ҳуқуқий мустаҳкамлаб қўйилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 30-июндаги “Банкларни рўйхатга
олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги 22/5-сон қарорига мувофиқ,
рақамли банк – бу инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда
(касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк
ёки унинг таркибий бўлинмасидир.
Рақамли банк фаолиятини орқали молиявий воситачилик роли қисқаришига
жавобан P2P кредитлашни амалга оширувчи компаниялар билан ҳамкорликни
кучайтириш, “фойда марказлари”ни ўзгартириш, янги қиймат занжирларини
яратиш,
инклюзив
инвестицияларни
краудфандинг
орқали
янада
ривожлантириш имконияти юзага келади
2
.
Фикримизча,
республикамиз
тижорат
банкларининг
рақамли
трансформациясини амалга оширишда рақамли технологиялар орқали
яратиладиган янада самарали бизнес моделларни жорий этиш, сунъий интеллект
ва улкан маълумотлар таҳлилидан фойдаланиб, банк хизматларини тақдим этиш
бўйича қарор қабул қилиш жараёнларини автоматлаштириш, open banking
орқали нобанк институтлар ва турли молиявий хизматларни таклиф этувчи
платформалар билан интеграциясини кучайтиришга эътиборни қаратиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: