Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

Ithaca hour
) – АҚШнинг Итака шаҳрида қўлланилаётган маҳаллий валюта бўлиб, АҚШнинг 
энг қадимий ва йирик маҳаллий валюта тизимидир. Бир Итака соати бир одамнинг бир соат иш ҳақига 
тенглаштирилган. Ҳозирги кунда 1 Итака соатининг курси 10 АҚШ долларига тенг. Бироқ, эмитент бу курсда 
амашинув бўйича мажбурият олмаган. Шундай бўлсада, АҚШда Итака соати маҳаллий валютаси кенг тарқалган. 
Манба: https://ru.wikipedia.org/wiki/Итакский_час  
3
Бристоль фунти (£B) – ҳудудий валюта бўлиб, Бристоль шаҳри (БуюкБритания) томонидан 2012 йил 19 
сентябрда муомалага киритилган. У маҳаллий иқтисодиётни қўллаш учун жорий этилган бўлиб, асосан маҳаллий 
компаниялар (муомалага киритилаётганда 300 дан ортиқ маҳаллий компаниялар томонидан фойдаланилиши 
кўзда тутилган) томонидан фойдаланилади. Бристоль фунтининг қиймати БуюкБритания фунт стерлинги билан 
тенгдир ва улар ўртасида эркин конвертация йўлга қўйилган. Манба: https://ru.wikipedia.org/wiki/Бристольский-
_фунт; Валюта городского масштаба: бристольский фунт помогает сохранить деньги в регионе. RT-online. 
Манба: https://russian.rt.com/article/110728 
4
WIR-банк – бу Швейцария банки бўлиб, мустақил маҳаллий валютаси эмитенти ҳисобланади. “WIR” номли 
электрон валютадан Швейцария франки билан уйғунлашган ҳолда фойдаланишади. “WIR” электрон валютаси 
фақатгина нақдсиз ҳисоб-китобларда қўлланилади. “WIR”дан асосан меҳмонхона хўжалиги, қурилиш, чакана 
савдо ва профессионал хизматларда фойдаланишади. Манба: https://en.wikipedia.org/wiki/WIR_Bank  


211 
Марказлашмаган рақамли тўлов тизимини ташкил этилишида рақамли 
тўлов воситасидан фойдаланишда икки ёқлама харажат муаммоси пайдо бўлади. 
Аниқроқ изоҳлайдиган бўлсак, рақамли пул бирлигини бир мартадан кўп 
тасодифий ёки қасддан зарар кўрсатиш мақсадида фойдаланиш, яъни бир 
вақтнинг ўзида рақамли пуллар икки турли хилдаги маҳсулотларни харид 
қилишда ишлатилиши мумкин. 
Шу каби муаммоларни ечиш учун 2008 йилнинг октябрь ойида Сатоши 
Накамото
1
томонидан математик алгоритм таклиф этилди. Ушбу математик 
алгоритм Blockchain технологиясининг асосини ташкил этди, сўнгра эса, Bitcoin 
криптовалютасини яратилишига асос бўлиб хизмат қилди.
Экспертларнинг фикрича, 2018 йилдан бошлаб йирик банкларнинг қарийб 
15% дан ортиғи ўзларининг иш фаолиятида Blockchain технологиясидан 
фойдаланишни бошлаб юборишди. Бунга сабаб қилиб, Blockchain 
технологиясининг нисбатан эндигина яратилганига қарамасдан, унинг мавжуд 
бизнес жараёнлардаги инқилобий ўзгаришларни қамраб олгани молия бозорлари 
иштирокчилари орасида улкан қизиқиш уйғотганини кўрсатиш мумкин. 
Блокчейн (Blockchain) технологияси деганда, транзакцияларни оммавий 
рўйхатга олишни тақсимлаш тушунилади. Бу иккита асосий элемент базасида, 
яъни пиринг
2
Р2Р тармоғи ва марказлашмаган тақсимланган маълумотлар 
базасида қурилган бўлади.
Р2Р тармоғи деганда, компьютерлар ва фойдаланувчилар ўртасида тенг 
ҳуқуқ асосида жараёнларни, ишларни ва файлларни тақсимлайдиган 
копмпьютер тармоғи архитектурасидир. Р2Р тармоғига уланган барча тармоғлар 
тенг ҳуқуқлидир ва унга тушган ҳар қандай маълумот ёки ахборот барча тармоқ 
иштирокчиларига бир хилда тақсимланади. Бу ўз навбатида, пиринг тармоғига 
уланган барча компьютерларни бир хил маълумотлар сақлашига олиб келади. Бу 
эса, ахборотларни асимметрик шифрлаш ёки очиқ калитга асосланган 
криптотизим усули орқали ҳимоя қилинишига асос бўлади. Тармоқ тизими 
марказлашмаганлиги туфайли бирорта тармоқ аъзосида бузилиш рўй берса, бу 
бутун тизимнинг иш фаолиятига таъсир ўтказа олмайди. Blockchain 
технологиясининг яна бир ютуғи бўлиб, транзакциялар блоклари занжири 
сифатида 
фойдаланиладиган 
маълумотлар 
базасини 
тақсимланишини 
марказлаштирилмаганлигидир. Аниқлаштириб тавсифланганда блоклаш 
қуйидаги уч хил турда амалга оширилади: 

Сатоси Накамото (ингл. Satoshi Nakamoto) – Биткойн криптовалютасини ишлаб чиққан бир гуруҳ одамлар ёки 
бир одамнинг лақаби. Унга мувофиқ, 2008 йилда Сатоши Накамото номи остида машҳур бўлган аноним ишлаб 
чиқувчи интернет-форумда Bitcoin: A Peer-to-Peer Electronic Cash System номи остида мақола эълон қилди. 2009 
йилда эса, Bitcoin деб номланган янги криптовалютани амал қилиши учун дастурий таъминот таклиф этди. 
Сатоши Накамота номи остида иқтисодий назария ва амалиётини ўзига хос хусусиятларини тушунадиган, 
инвестицион тажрибага, турли доираларда кенг алоқаларга ва катта молиявий имкониятларга эга бир гуруҳ 
юқори малакали ва ташкилий жиҳатдан қуролланган дастурчилар, амалий математиклар ва криптографлар 
яширингандир. Манба: https://ru.wikipedia.org/wiki/Сатоси_Накамото  
2
Пиринг (ингл. peering; рус. пиринг) – интернет операторларининг ўз тармоқлари орасида трафик алмашишидир. 
Пиринг тармоқлар орасида пакетларни узатиш маршрутларини қисқартириш ва траффик харажатларини 
камайтиришга имконият яратади. Траффик алмашишнинг шаҳар ёки миллий нуқталарини яратиш битта шаҳар 
ёки мамлакат провайдерлари орасида маълумотларни узатганда шаҳарлараро ва халқаро алоқа каналларидан 
фойдаланмасликка имкон беради. Манба: Ахборот-Коммуникация Технологиялари. Изоҳли луғат. Т.: 2010 й.. – 
190-бет.


212 
1. блокнинг барча транзациялари маълумотларини тузиб чиқилганлиги; 
2. блок транзакциясининг ҳақиқийлигини шакллантириш ва текшириш 
тўғрисидаги ишларни далилий алгоритмлар санаси ва вақтинчалик ёрлиғи 
(белгиси)нинг мавжудлиги; 
3. криптографик алгоритмлар асосида ҳисобланадиган ва унинг хеши
1
аввалги ота-она блоки
2
ёрдамида ҳисоб-китоб қилинадиган алоқасини 
мавжудлиги.
Хешларни ҳисоблаш ва блокларни шакллантириш жараёни майнинг
3
номи 
билан атала бошланди, шу тармоқ қатнашчиларини эса майнерлар деб 
номлашди.
Майнерлар ўзларининг блокларни шакллантириш ва транзакцияларни 
ҳақиқийлигини текшириш бўйича ижтимоий фойдали фаолиятлари учун Bitcoin 
криптовалютаси кўринишида рағбатлантириладилар. 2017 йилнинг 1 чорагида 
Bitcoin криптовалютаси майнинг ҳисоблаш жараёнини бажариш секундига 4 
квинтиллион операцияга етди.
Маълумотларни ҳимояси учун криптотизим очиқ калитлар ёки асимметрик 
шифрлаш ёрдамида фойдаланади. Транзакциялар блокининг занжирли қатор 
ҳолида 
жойлаширилганлиги 
шакллантирилган 
блокларда 
ёзилган 
маълумотларни ўзгартирилишига йўл қўймайди. Бюу технология қайсидир 
маънода китобга ўхшаб кетади. Транзакциялардаги қайдлар иловага ўхшайди. 
Блоклар эса, иловалар қайд этилган китобнинг варақларига ўхшайди. 
Блокларнинг занжирли қаторлари номерланган варақли китобни ифодалайди. 
Blockchain технологиясида тармоқ жамиятларининг барча аъзоларида китобнинг 
аниқ нусхалари сақланишини, шу билан бирга, янги блок ёки варақ пайдо 
бўлиши билан ўша заҳотиёқ барча мавжуд китобларда акс этишини кўзда тутади. 
Blockchain технологияси молия бозорининг кўпгина тармоқларини 
рақобатбардошлигини ва юқори салоҳиятини ошириш имкониятини намойиш 
этади. Келажакда молия бозорида Blockchain технологиясини жорий қилишга 
энг жозибадор тармоқ бўлиб инвестицион банкинг ва молиявий транзакцияларни 
бошқариш ҳисобланади. Blockchain технологиясини кенг қўллаш мумкин бўлган 
тармоқларга банкларнинг чакана операцияларини, суғурта, кўчмас мулкка 
инвестициялар ва факторингни мисол қилиб келтириш мумкин. Шу билан бирга, 
Blockchain технологиясини молия бозорларини ривожлантиришдаги мавжуд 
барча муаммоларнинг ечими сифатида қараш нотўғридир. Ҳозирги вақтда 
1
Хеш (ингл. hash; рус. хеш) – 1. “#” белгиси, ASCII коди 35; 2. Муайян калит бўйича фарқ қиладиган маълумотлар 
элементларидан фойдаланиш: ҳар бир маълумотлар элементи муайян калитга (сон ёки сўз) боғлиқ. Хешни икки 
устунли жадвал сифатида тасаввур қилиш мумкин: биринчи устунда муайян калит сақлданади, иккинчисида эса 
– маълумотлар пакети манзили (ёки баъзан маълумотларнинг ўзи). Масалан, кутубхонадаги каталог – хеш: ундаги 
муаллифлар фамилиялари (калитлар) уларнинг китоблари ҳақидаги тўлиқ ахборот билан бирга жойни эгаллаши 
тушунилади. Манба: Ахборот-Коммуникация Технологиялари. Изоҳли луғат. Т.: 2010 й.. – 267-бет.
2
В чем разница между “Commit Hash”, “Parent Hash” и “Tree Hash” в GIT? Манба: https://fliplinux.com/commit-
hash-parent-hash-tree-hash-git.html 
3
Майнинг (ингл. mine; рус. майнинг) – инглизчадан таржима қилганда кончилик ёки қазиб олиш маъносини 
беради. Одатда, Bitcoin ёки бошқа криптовалюталарни қўлга киритиш учун тармоқни ёпилишини таъминлаш ва 
Blockchain блокларини яратиш орқали рақамли имзо (хеш)дан фойдаланиб ҳисоблашлар орқали янги блоклар 
яратишга айтилади. Ушбу ишни амалга оширга дастурчига 1 дона криптовалюта ҳадя этилади. Сабаби, ушбу 
яратилган янги блоклар криптовалюталарни қўшимча эмиссияси учун асос бўлади. Манба: 
https://prostocoin.com/blog/what-is-mining


213 
Blockchain технологиясидан молия бозорларида фойдаланишни тартибга 
солишнинг ҳуқуқий асослари охиригача тўлиқ ишлаб чиқилмаган ва бу борада 
ниҳоясига етмаган, ўзини ечимини кутаётган кўплаб масалалар турибди. 
Blockchain технологиясини кенг тарқашига тўсқинлик қилиб турган 
кейинги муаммолардан бири унинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаб 
қўйилмаганлигидир. Айниқса, бу ҳолатни молия бозорларида фойдаланишда 
кўришимиз мумкин. Барча мавжуд миллий валюта тизимлари миллий 
ҳукуматлар томонидан яратилган ва тартибга солинган. Blockchain 
технологиясидан эса, ҳам миллий, ҳам халқаро даражада фойдаланилишини 
ҳисобга олсак, уни технологиясини қонунийлигини таъминлашда қатор долзарб 
ва ечилиши муҳим бўлган муаммоларга дуч келинади. Blockchain 
технологиясини ривожланишига тўсқинлик қилаётган яна бир муаммо сифатида 
транзакциялар блокини шакллантириш учун улкан ҳажмдаги ҳисоблаш 
операцияларини амалга ошириш ҳисобланади. Шунингдек, Blockchain 
технологиясининг кенг ривожланишига тўсқинлик қилаётган сабаблардан бири 
сифатида кўп энергия сарф этиши ва унинг юқори капитал қийматига эгалигини 
ҳам келтириб ўтиш мумкин. 
Хулоса қилиб айтганда, жаҳонда рўй бераётган сўнгги трендларни ўрганиш 
фойдадан ҳоли бўлмайди. Чунки, дунёда бухгалтерия балансидаги моддий ва 
номоддий активлар ўз ўринларини жадал алмаштириш даврида биз ҳам асосий 
эътиборни фақат маҳсулотлар экспортига қаратмасдан, балки ноу-хау, блокчейн 
технологияларини фаолиятини замонга ҳамоҳанг ўрганиб, шу билан бирга, 
рақамли иқтисодиётдан фойдаланишни янги босқичга олиб чиқишимиз мақсадга 
мувофиқ бўлади, деб ҳисоблаймиз. 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish