184
3-жадвал
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётнинг асосий
турларидаги улуши, фоизда
1
Ҳудудлар
2013
2014
2015
2016
2017
2018
2019 *
Ялпи ички
маҳсулот
55,8
56,1
62,9
64,9
63,4
60,4
56,5
шу жумладан:
Саноат
33,0
36,8
40,6
45,3
41,2
34,7
34,9
Қишлоқ, ўрмон ва
балиқ хўжалиги
97,3
97,5
98,0
98,6
98,5
98,3
98,3
Инвестиция
36,7
39,6
40,3
40,9
38,1
38,0
47,0
Қурилиш
70,6
69,5
66,7
66,9
64,8
73,2
75,4
Савдо
86,6
86,3
87,1
89,6
88,4
86,3
84,3
Жами хизматлар
56,2
59,1
60,2
63,2
58,3
56,0
52,1
Автомобиль
транспорти:
Юк ташиш
44,0
47,9
50,1
53,7
54,2
55,5
54,4
Йўловчи ташиш
82,1
83,2
84,8
88,8
90,1
89,6
90,4
Бандлик
76,7
77,6
77,9
78,2
78,0
76,3
76,2
Экспорт
26,2
27,0
27,0
26,0
22,0
27,2
27,0
Импорт
42,4
45,4
44,5
46,8
53,6
56,2
61,6
*) дастлабки маълумот.
Хулоса сифатида таъкидлаш мумкинки, ҳозирда Ўзбекистонда кичик бизнес
субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ихтисослашув жараёнлари
учун муайян даражада беқарорлик хос. Бу эса, аксарият ҳолларда айрим
тармоқларда юқори самарадорликни таъминлаш учун зарур бўлган кичик бизнес
корхоналарининг улуши етарли бўлмагани ҳолда, бошқа бир тармоқларда
мазкур корхоналар улушининг меъёридан ортиши оқибатида рақобат
даражасининг кучайиши ҳамда ўртача фойда меъёрининг пасайишига олиб
келиши мумкин. Шунга кўра, кичик бизнес корхоналарининг тармоқлар бўйича
ихтисослашув жараёнларини тадқиқ этиш орқали уларнинг мақсадга мувофиқ
тарзда амалга ошишига таъсир кўрсатувчи иқтисодий механизмларни таркиб
топтириш муҳим ҳисобланади.
КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДА ИХТИСОСЛАШУВ
ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ БОЗОР ВА МАЪМУРИЙ
ДАСТАКЛАРИ
Шарипов Қ.Б – ТДИУ мустақил изланувчиси
Мамлакатимизда кичик бизнес соҳаси самарадорлигини ошириш учун
унинг фаолиятини тармоқлар бўйича бир маромда ихтисослашувини таъминлаш
зарур. Бунинг учун эса, кичик бизнес фаолиятининг тармоқлар бўйича
ихтисослашуви жараёнини тартибга солиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
1
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.
185
Барча иқтисодий жараёнларни тартибга солиниши сингари кичик
тадбиркорлик фаолиятида ихтисослашув жараёнларини тартибга солишнинг ҳам
икки йўналишдаги, яъни бозор ва маъмурий дастакларидан фойдаланилади.
Кичик тадбиркорлик фаолиятида ихтисослашув жараёнларини тартибга
солишнинг асосий ва муҳим бозор дастаклари қаторига тармоқ фаолиятининг
рентабеллик даражаси, тармоқдаги ишловчиларнинг иш ҳақи ҳамда тармоқ
фаолияти учун белгиланган банк кредитлари фоиз ставкасини киритиш мумкин.
Қуйида уларнинг ҳар бирига батафсил тўхталиб ўтамиз.
Рентабеллик даражаси.
Тармоқлар бўйича ихтисослашув жараёнларининг
маромийлиги ва барқарорлигини таъминлаб турувчи асосий бозор дастаги –
тармоқдаги рентабеллик даражаси ҳисобланади. Рентабеллик даражаси қанчалик
юқори бўлса, тармоққа интилувчи тадбиркорлик капитали ҳажми ҳам шу қадар
кўп бўлади ва аксинча.
Бироқ, олдинги ўринларда таъкидлаб ўтилганидек, бугунги кунда
Ўзбекистонда иқтисодиёт тармоқлари бўйича кичик бизнес корхоналарининг
рентабеллик даражаси уларнинг ихтисослашув жараёнларини тартибга солувчи
дастак сифатида самарали таъсир кўрсатмаяпти (1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |