АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ФАОЛИЯТИДА КОРПОРАТИВ
БОШҚАРУВ УСЛУБЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ
Дехканов Ш.А. – Фарғона политехника
институти мустақил изланувчиси
Мамлакатимизда бозор ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик
жамиятини ривожлантириш концепциясида «Акциядорлик жамиятлари ва
акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни танқидий
қайта кўриб, янги таҳрирда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ҳамда унда корпоратив
бошқарув ва назорат органларининг ваколатлари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини
янада аниқ белгилаш, қонундаги акциядорлик жамиятларининг Кузатувчилар
кенгашлари, умумий йиғилишлари, тафтиш комиссияларининг роли ва
аҳамиятини ошириш, миноритар, қўлида акцияси кам бўлган акциядорларнинг
кафолатларини таъминлаш, барча акциядорлар ва бўлажак инвесторларнинг
акциядорлик
компаниясининг
фаолияти
тўғрисида
ахборот
олиш
имкониятларини кенгайтиришни кўзда тутиш каби мақсадлар таъкидланган.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, акциядорлик
жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш, бўлажак
инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш,
замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш, корхоналарни
стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш учун қулай шароитлар
яратиш бугунги кун талабидир.
Бинобарин, мазкур масалаларни амалга оширишда Корпоратив
бошқарувнинг мақсади – барча манфаатдор томонлар манфаатларининг
мувозанатига риоя қилган ҳолда, амалдаги қонунчилик доирасида акциядорлик
жамиятининг барча фаолият турларидан имкон қадар юқори фойда олиш.
Корпоратив бошқарув тизимининг асосий элементларига эса: компания
фаолиятига алоқадор шахсларни ўзаро ҳаракат қилишининг ҳуқуқий, ташкилий
ва бошқа механизмлари; акциядорлар ва бошқа компания фаолиятига жалб
қилинган шахсларнинг ўз манфаатларига вакиллик қилиш усулларини киритиш
мумкин.
154
Умуман корпоратив бошқарувда мулк масаласи биринчи даражадаги
аҳамиятга эга, чунки, биринчидан, фуқаролик кодексига биноан корпорация
мулки таъсисчиларнинг қўйган бадаллари ҳисобига ташкил қилинади,
иккинчидан эса, жамият юридик шахс сифатида фаолият жараёнида сотиб олган
мулкига эгалик қилиши мумкин. Масаланинг мураккаблиги яна шундан
иборатки, юридик шахс сифатида корпорация томонидан фаолият жараёнида
сотиб олинган моддий ва номоддий активлар барибир таъсисчиларга қарашли
бўлиб, айрим ҳолларда уларнинг қўйган улушларига мутаносиб равишда
таъсисчилар ўртасида тақсимланиши мумкин.
Иқтисодчи олимлар И.В.Беликов ва В.К.Вербицкий, корпоратив
бошқарувни “компания акциядорлари ва унинг менежменти ўртасидаги, турли
акциядорлар гуруҳлари ўртасидаги, компания ва бошқа манфаатдор гуруҳлар
ўртасидаги кўрсатиб ўтилган корпоратив муносабатлар қатнашчиларининг
манфаатларини, компаниянинг самарали фаолият юритишини, унинг ижтимоий
мақсадлар ва жамият манфаатларига мувофиқлигини таъминлаш масалалари
бўйича ўзаро муносабатлар”
1
тизими сифатида талқин қилган. А.В.Завалишин
эса, аксинча, корпоратив бошқарув мазмунини “корпорациянинг соф фойдасини
оптимал тақсимлаш ва янги корпоратив инвесторларни жалб қилиш”
2
масалаларини ҳал қилиш билан боғлайди. Корпорация соф фойдасини
тақсимлаш (хусусан, акциядорларга дивиденд тўловлари ва қайта
инвестициялаш ўртасидаги мутаносибликни аниқлаш) масаласи корпоратив
бошқарув тизими билан қалин алоқада бўлиб, корпоратив муносабатлар
ривожланишига таъсир кўрсатади.
Корпоратив бошқарувни тадқиқ этишга мавжуд барча асосий ёндашувлар
улардан амалиётда фойдаланишни чегаралаб қўядиган маълум бир камчиликлар
билан тавсифланади. Тегишли равишда, корпоратив бошқарув муаммолари ва
тенденцияларини таҳлил қилиш учун аниқ миқдорий таҳлил усулларини асос
қилиб олган, корпоратив бошқарувни тадқиқ этишнинг экспертлар усули ва
социологик усуллар эса, моҳиятан субъектив бўлгани ҳолда, қўшимча,
аниқлаштирувчи ва тўлдирувчи усуллар сифатида кўриб чиққан ҳолда турли
ёндашувлар синтезини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Корпоратив бошқаришнинг муҳим вазифаси корпоратив муносабат
иштирокчиларини ёлланма менежерларнинг муайян даражадаги бошқаришнинг
хусусиятлари у ёки бу иштирокчини корпоратив муносабатларга киритиш
даражаси билан белгиланувчи самарасиз фаолиятдан ҳимоя қилишда ўз
ифодасини топади. Корпорация менежерлари фаолиятини унинг иштирокчилари
томонидан тўғридан-тўғри назорат қилишнинг ички функцияси корпорациянинг
сайлов органлари, директорлар кенгаши томонидан амалга оширилади.
Корпорациялар бошқарувини самарали амалга оширишда ижтимоий,
иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий муносабатларни ҳаракатга келтирувчи омиллар
яхлитлиги ва бир бири билан боғланганлигида ўз ифодасини топади.
1
Беликов И.В., Вербицкий В.К. Корпоративное управление, стандарты и их внедрение // Общество и экономика.
- 2005. - №10-11. - С.117.
2
Завалишин А.В. Тенденции развития рынка корпоративной собственности // Вестник УрГУ. - 2014.- №7.- С.22.
155
Корпорацияларда ўсишнинг ички омиллари ҳисобидан иқтисодий
барқарорлик хусусиятларини шакллантириш зарурати жаҳон амалиётида юз
бераётган корпорациялар хўжалик тизимларининг мураккаблашувига, улар
таркибига тармоқ белгилари ва ҳудудий жойлашувига кўра турлича бўлган
хўжалик юритувчи субъектларнинг киритилишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |