Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet379/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   375   376   377   378   379   380   381   382   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

 
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ 
САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА РАҚАМЛИ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАР 
 
К.Худойқулов – Бизнес ва тадбиркорлик 
олий мактаби тингловчиси 
Ҳозирги кунда бозор иқтисодиёти долзарб ривожланган муҳитда, 
мамлакатимизнинг барча соҳаларини янада ислоҳ этиш, техник қайта 
қуроллантириш ва хориж сармояларини жалб этиш зарур. Хорижий 
инвестициялар иштирокида барпо этилган корхоналарни кредит билан 
таъминлашда чет эл тажрибасидан келиб чиқган ҳолда, йирик молия-кредит 
тизимлари ёки давлат кафолати билан хориж кредитини ушбу корхоналар 
фаолиятини кредитлаштиришга жалб этиш зарур.
Иқтисодий ўсиш инвестиция ресурсларисиз ва уларни бошқаришни тўғри 
йўлга кўймай туриб инвестицияларни иқтисодий ўсиши мумкин эмас. Бу борада 
инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини 
ривожлантиниш 
иқтисодий 
самарадорликни 
ошириш 
манъбаларини 
ривожлантирмоғимиз 
лозим. 
Иқтисодиёт 
тармоқларида 
инвестиция 
лойиҳаларини бошқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ошириб бориш ва барча 
тармоқдаги инвестиция лойиҳаларини жаҳон андозаларига мос бўлган товар 
маҳсулотлари ва асбоб – ускуналар билан таъминлаш даркор. 


828 
Инвестиция жалб этишни жадаллаштириш ва мавжуд муаммоларни хал 
этиш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ, деб 
ҳисоблаймиз: 
- айрим тармоқлар ва худудларда ҳам хорижий инвесторлар учун реал амал 
қилиши учун имтиёзлар тизимини яратиш; 
- хўжалик юритувчи субъектлар, юқори турувчи органлар ва маҳаллий 
ҳокимиятлар ўртасида хукук ва ваколатни аниқ чегаралаб қўйиш; 
- ташқи савдо қонунчилигини, шу жумладан, эркин иқтисодий зоналар ва 
концессиялар бўйича меъёрий-хукукий базани янада такомиллаштириш; 
- солиқларни камайтириш ва солиқ тизимини янада соддалаштириш; 
- хорижий инвестицияларни суғурталашнинг самарали механизмини 
яратиш; 
- иқтисодиёт тармоқларини монополиядан чиқариш бўйича янада фаол 
тадбирларни амалга ошириш; 
- иқтисодиётнинг базавий тармоқларини индувидуал лойиҳалар бўйича 
хусусийлаштириш; 
- биржа бозорларида ва бошқа бозорларда акционерлик жамиятлари 
акциялари пакетларининг бир қисмини хорижий инвесторларга сотиш; 
- маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналарни хорижий 
инвесторларга сотиш. 
Юқоридагилар билан бир қаторда инвестицион фаолиятини иқтисодий 
самарадорлигини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш учун, ундаги мавжуд 
ўзига хос долзарб молиявий муаммоларни ҳал қилиш, мамлакатнинг устувор 
вазифаларидан бўлиб қелмоқда. Чунки иқтисодиётнинг барча тармоқ ва 
соҳаларидаги энг муҳим муаммолардан бири бу уларнинг ривожланишидаги 
молиявий масалалари билан бевосита боғлиқдир.
Иқтисодиётнинг 
инвестицияга 
бўлган 
талаби, 
инвестицияга 
йуналтириладиган маблағларнинг етишмаслиги инвестиция ресурсларидан 
самарали фойдаланишни тақазо этади. Чунки қўйилган капитал маблағидан 
самарали фойдаланиш натижасида кўпроқ фойда олиш мумкиндир.
Лойиҳани бошқариш ва баҳолашда ушбу лойиҳани таклиф этувчи 
компаниянинг молиявий-иқтисодий таҳлили зарурий компонент бўлади. 
Компаниянинг лаёқати ва барқарорлигига ишонч ҳосил қилгандан кейингина 
лойиҳанинг ўзини таҳлил қилиш ва унинг молиялаш тўғрисида қарор қабул 
қилиш мумкин бўлади. 
Корхоналарнинг инвестиция фаолиятини ривожлантириш ва уларни 
молиялаштиришни такомиллаштириш мақсадида иқтисоди ривожланган 
хорижий 
давлатларнинг 
молиялаштириш 
тажрибаларини 
ўрганишни 
такомиллаштириб бориш ва улар амалиётидаги ижобий ютуқлардан 
фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарур. 
Иқтисодиёт 
тармоқларида 
инвестицияларнинг 
ўзлаштирилишини 
самарадорлигини оширишда инвестицион муҳит билан боғлиқ молиявий 
масалаларни ва инвестиция фаолиятини молиялаштиришдаги муамммоларни 
доимий тадқиқ этиш тизимини яратиш ва иқтисодий соҳаларга алоқадор тегишли 


829 
муассасалар ва илмий-тадқиқот институтларининг фаол ҳамкорлигини йўлга 
қўйиш мақсадга мувофиқдир. 
Ўзбекистонда хам иқтисодий стратегик мақсадларидан келиб чиқиб 
инвестиция лойиҳаларини бошқариш ва уларни ривожланишига йўл очиб 
бермоқда. Инвестиция лойиҳаларини илмий асосланган ҳолда савияли ишлаб
чиқиш, мукаммал экспертизадан ўтказиш ва тўғри инвестицион қарорлар қабул 
қилиш орқали бошқариш механизмини такомиллаштириш пировард натижада 
иқтисодий ўсишга ва мамлакат тараққиётига эришишга олиб келади.
Мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни киритиш, инвестиция 
лойиҳаларини оқсоқланаётган тармоқларга сафарбар этиш республикамизнинг 
энг асосий масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Айни вақтда шуни тан олиш 
керакки, республикамизда иқтисодиётимизга инвестиция киритиш салоҳиятига 
эга бўлган чет эллик инвесторлар билан талаб даражасида иш олиб борилмаяпти.
Авваламбор улар Ўзбекистондаги сармоя киритиш учун мавжуд бўлган 
катта имкониятлар, шунингдек инвесторлар учун яратилган ҳар томонлама кенг, 
қулай шарт-шароит ва кафолатлар бўйича зарур, керакли маълумотларга эга бўла 
олмаяпти. Шу маънода инвестиция лойиҳаларини жалб этишда мамлакат 
ижтиомий ва сиёсий муҳитини яхшилаш, турли хил переференциялар, паст 
даражадаги солиқ ставкаларини жорий этиш, шу билан бир қаторда келажакда 
тузиладиган шартномалар юзасидан, мамлакатнинг миллий манфаатларини 
устун қўйиш принципини қўллаш мумкин.
Яъни бунда хориж инвесторларини жалб қилган ҳолатда, юртимизнинг 
салоҳиятини ошириш, етук кадрларни тайёрлаш, малака оширишни 
ташкиллаштириш ва албатта, миллий “Ўзбек модели”га риоя қилиш мақсадга 
мувофиқдир. Инвесиция лойиҳаларини бошқариш бўйича маҳсус фонд ёки 
иқтисодий аҳамиятга молик муассаса ташкил этиш лозим.
Бизнингча юқоридаги тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши миллий 
иқтисодиётга инвестиция лойиҳаларни фаол жалб этилишига ва инвестиция 
муҳитининг барқарорлигини таъминлашга имкон беради, деб ҳисоблаймиз. 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   375   376   377   378   379   380   381   382   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish