Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet373/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   369   370   371   372   373   374   375   376   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС 
ХУСУСИЯТИ 
 
Хидиров Х.И. – Жиззах политехника институти
“Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси 
Халқаро тажрибадан маълумки, давлат хизматчилари учун стандарт 
таъқиқлашлар, чеклашлар ва низомлар барча ривожланган мамлакатлар 
қонунларида мавжуд.
Коррупция – учинчи ва иккинчи дунё мамлакатлари, яъни, қолоқ ва 
ривожланаётган давлатлар мағлуб бўлаётган ягона ғаним, халқни фаровон 
ҳаётдан тўсиб турган тўсиқ.
Илм-маърифатдан узоқлашаётган жамиятда очкўз ва ноинсоф одамлар 
вояга етади. Улар ҳеч қачон ўлмайдигандек яшашга ўрганадилар. Ва кун келиб 
ҳеч қачон яшамагандек ўладилар. Бундай муҳитда порахўрлик ягона қонунга 
айланади. 
Коррупциянинг қурбони эса халқ; натижаси – қашшоқлик бўлиб 
қолаверади. 
Коррупция – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан 
боғлиқ бўлган жиноят. Коррупция фаолияти хуфёна иқтисодиётнинг асосий 
турларидан бири ҳисобланади. Аксарият ҳолларда коррупция деганда давлат 
амалдорлари томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб, бойлик орттириш 
мақсадида ўз мансабидан фойдаланиш, фуқаролардан пора олиш, қонунга хилоф 
пул даромадларини қўлга киритиш тушунилади.
XXI асрни ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур этиш қийин. 
Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологиялари ва телекоммуникация 
тизимлари бутун жаҳонда узлуксиз ривожланиб бормоқда.
Айни дамда ишни самарали ташкил этиш, қисқа вақт ичида иш 
унумдорлигини ошириш ва юқори кўрсатгичларга эга бўлиш, фуқаро, жамият ва 
давлат ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқишда ахборот 
коммуникация технологияларнинг (АКТ) ўрни жуда юқори ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2018 йил 9 январда 
соҳага оид ўтказилган йиғилишда ахборот технологиялари соҳасида ҳали 
қилинадиган ишлар кўплиги, эришилган натижалар бошқа давлатларга 
қараганда анча паст кўрсаткичда эканлигини таъкидлаб ўтган. Мисол учун: 
ахборот технологиялари соҳасининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 
Жанубий Кореяда – 9 фоиз, Японияда – 5,5 фоиз, Хитой ва Ҳиндистонда – 4,7 
фоиз, Ўзбекистонда атиги 2,2 фоизни ташкил этади. Буни ахборот-
коммуникация ривожланиш индекси рейтингдаги 176 та мамлакат ичида 
Ўзбекистон 95-ўринни эгаллагани исботлаб турибди. Шуни алоҳида таъкидлаш 
жоизки, барча ривожланган давлатларнинг ривожланиш асосларидан бири бу 
АКТ ҳисобланади.
Бу борада мамлакатимизда ҳам қатор ишлар амалга оширилган ҳамда 
ошириб келинмоқда. Ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий 


810 
этилаётгани, жумладан, “Электрон ҳукумат” тизими ривожлантирилаётгани 
давлатимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий тараққий 
эттиришнинг муҳим омили ҳисобланади.
Хусусан, дунё миқёсида коррупциянинг олдини олиш борасида ахборот 
технологияларидан фойдаланиш борасида амалий ҳатти-ҳаракатлар олиб 
борилмоқда.
Жумладан, дунёнинг ахборот технологиялари ривожланган давлатларидан 
бири бўлган Жанубий Корея - 1999 йилда мамлакат пойтахти Сеулда «OPEN» 
дастури ишлай бошлади. Унга кўра шаҳарнинг ихтиёрий фуқароси шаҳар мэрига 
ўзига ёқмаган ишлар ёки бўлаётган ноҳақлик бўйича хат ёзиши мумкин эди. 
Эстония ҳукумати мамлакатда авж олган тизимсизлик ва бошбошдоқликни 
бартараф этиш учун қуйидаги таъсирчан чораларни қўллади: 
Электрон ҳукуматнинг инновацион модели яратилди ва муваффақиятли 
жорий этилди. Бу ўз навбатида, мансабдор шахсларнинг фуқаролар ҳамда 
корхона, муассаса, ташкилотлар билан ўзаро муносабатларида шахсий 
истакларнинг келтириб чиқаришига чек қўйган.
Хусусан, 2000 йилда Эстония маъмурий-бошқарув мажлисларнинг қоғозсиз 
шаклини амалга киритиб, ҳужжатларнинг электрон шаклини интернет ёрдамида 
расмийлаштириш амалиётига ўтди. 
Ушбу мамлакатда коррупцияга қарши курашишнинг асосий принцип-
ларидан бири ахборот технологиялари хизматларининг бошқарувга ва давлат 
хизматларига фаол жалб қилингани бўлди. 
Бугунги кунда Эстония Европа иттифоқида IT-технология соҳасидаги илғор 
мамлакат ҳисобланади.
Мамлакат тўлиқ бепул Wi-Fi билан, 98 фоиз ҳудуди эса симсиз интернет 
билан қамраб олинган. 
Ахборот технологиялари ривожланиши коррупция муаммосини тубдан ҳал 
қилиш имконини берди. 
Биринчи галда бунга «электрон ҳукумат»ни жорий қилиш орқали 
эришилди.
Амалдорларга керак бўладиган барча маълумотлар – иқтисодий статистика, 
суд, архив ҳужжатлари, тиббиёт карточкаси ва фуқаролар шикоятлари давлат 
маълумотлар базасида жойлашган. 
Тизим шундай яратилганки, ҳар қандай амалдор маълумотлар базасига 
кириб, фуқаронинг маълумотларига назар ташласа, унга ўзгартиш киритиш ёки 
киритмасликдан қатъий назар из қолдиради.
Яъни, ғаразли давлат хизматчисининг қилмишини бир баҳяда аниқлаш 
мумкин. 
Эътиборли жиҳати шундаки, амалдорлар ва фуқаролар қарийб мулоқот 
қилмайди ёки бир-бирини жуда камдан-кам ҳолларда кўради.
Эстонияликлар солиқ декларациясини электрон тарзда топширади.
Тегишли ҳужжатларни олиш учун фуқаро жойида суратга тушиб, электрон 
сканерда имзо қўйиши, бармоқ изларини топшириб, давлат божини тўлаши 
кифоя.


811 
Барча зарур ҳужжатлар автоматлаштирилган режимда тизимга келиб 
тушади. Барча ҳаракатларга бор-йўғи 10 дақиқа кетади.
Ҳужжат тайёр бўлгач, фуқарога электрон почта ёки мобиль алоқа орқали 
хабар келади.
Ана шу тартибда е-мактаб, е-полиция, е-тиббиёт тизимлари ишлайди. 
Ота-оналар фарзанди машғулотга қатнашган-қатнашмаганини билиб олади, 
унинг уй вазифалари ва баҳоларини кузатиб боради. 
Эстонияда давлат идораларида узундан-узоқ навбатларга барҳам берилди. 
Эстонияда хавфсизлик полицияси олий даражадаги мансабдор шахсларни 
(вазирлар), давлат прокуратураси эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги 
коррупция ҳолатларини тергов қилиш билан шуғулланади. 
Барча ҳукумат ҳужжатлари уч кун ичида оммавий ахборот воситаларида 
эълон қилиниши лозим. 
Шу сабабли амалдорлар ҳужжатдаги ҳар бир қоидани исботлаб, 
тушунтиришга тайёр туриши керак.
Ҳар йили юқори мартабали амалдорлар ўз мол-мулки ҳақида декларация 
топшириши керак. Бу маълумот кенг жамоатчилик учун очиқ манбада 
жойлаштирилади. 
Ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантириш, замонавий 
ахборот технологияларни, компьютер техникаси ва телекоммуникация 
воситаларининг жамият ҳаёти ва иқтисодиётининг барча жабҳаларига ялпи 
жорий этиш ва фойдаланиш, фуқароларнинг ахборотга бўлган ўсиб бораётган 
талабини тўлиқ қондириш, жаҳон ахборот ҳамжамиятига кириб бориш учун 
қулай шарт-шароитлар яратиш ва дунё ахборот ресурсларидан фойдаланишни 
кенгайтириш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Компьютерлаштиришни янада 
ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш 
тўғрисида”ги Фармони 2002 йил 30 майда қабул қилиниб, ушбу вазифалар қатор 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида янада 
кучайтирилди.
“Электрон ҳукумат”нинг жорий этилиши давлат ва аҳоли муносабатларини 
мувофиқлаштиради, ҳукуматга бўлган халқ норозилигини камайтиради, давлат 
ва жамият ўртасидаги ўзаро электрон мулоқот ва келишувлар туфайли сиёсий 
қарама-қаршиликлар барҳам топади. 
Натижада, янгича жамият институтлари ва тузилмаларини, давлат 
хизматчиларини, тижоратни, ташаббускор фуқароларни, таълим тизими ва 
тадқиқотчилик институтлари, жамоа гуруҳлари ва фуқаролик жамиятини 
боғловчи Интернетга асосланган давлат бошқаруви тузилмаси шаклланади.
Одатда, “электрон ҳукумат”н жорий этиш жараёни уч босқични ўз ичига 
олади.
Биринчи босқичда АКТ воситаси давлат органлари ахборотларига 
ташкилот, корхона ва фуқароларнинг мурожаатини тезлаштиради, аниқ 
манзилини белгилайди.
Бу босқични амалга ошириш учун давлат органлари ўзларининг веб-
сайтларни яратадилар, уларга қонунчилик ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий 


812 
ҳужжатлар, уларнинг керакли шакллари, статистик ва иқтисодий маълумотлар 
киритилади. Бу босқичнинг асосий элементи – маълумотларнинг тез 
янгиланиши, барча давлат ахборот ресурсларини жамловчи ва “ягона ойна” 
орқали мурожаатни таъминловчи давлат веб-порталининг мавжудлиги.
Иккинчи босқичда давлат хизматлари онлайн режимида тақдим этилади. Бу 
босқичга ўтиш бюрократик тўсиқларга барҳам беради, мураккаб жарёнлар 
камайяди, ташкилот раҳбарлари билан бевосита мулоқот кескин камаяди. Бу 
босқичнинг амалда жорий этилиши ҳукумат органларига электрон шаклда 
“ягона ойна” орқали узлуксиз хизмат кўрсатади.
Учинчи босқичда давлат бошқарувининг барча босқичларида ҳукумат 
сиёсати ишлаб чиқишнинг жараёнларида фуқаролар ва ташкилотларнинг 
сиёсатчилар ҳамда раҳбарлар билан интерактив муносабатлари орқали 
иштироки таъминланади. Бу ишлар асосан веб-форумлар орқали амалга 
оширилиб, қонунчилик далолатномалари ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар 
лойиҳалари, таклиф ва тавсиялар жамланиб, муҳокама этилади1.
“Электрон ҳукумат” тизими қуйидаги асосий мақсадларни ўз ичига олади:
- аҳоли ва бизнесга давлат хизматларини кўрсатишни оптималлаштириш;
- аҳолини давлат бошқарувидаги иштирок этиш даражасини ошириш;
- фуқароларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имконияятларини кенгайтириш 
ва қўллаб-қувватлаш;
- географик жойлашиш таъсирини камайтириш. “Электрон ҳукумат” 
тизимини яратиш арзон ва самарали маъмурий бошқарувга олиб келиши билан, 
жамият билан давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тубдан ўзгартиради, 
бунинг натижасида ҳокимиятнинг халқ олдидаги масъулияти ошади.
“Электрон ҳукумат” тизимининг давлат бошқарув органларининг ўзаро 
алоқаларига йўналтирилган G2G модулининг асосий мақсади давлат бошқарув 
органлари ва давлат муассасаларининг ахборот массивлари, банклари ва 
маълумот базаларини ягона тизимга интеграциялаш; барча давлат 
тузилмаларини 
электрон 
ҳужжат 
айланишига 
ўтказиш 
ва 
уни 
оптималлаштириш; давлат қарорларини ишлаб чиқишни, узатиш ва ижросини 
назорат қилишни оптималлаштириш; ҳукумат ресурсларидан фойдаланиш 
тезлигини ошириш мақсадида ягона давлат порталини яратиш; давлат 
хизматчилари ўртасида рақобат муҳитини кучайтириш ва уларнинг малакасини 
ошириш. 
Давлат бошқарув органлари фаолиятини ахборот таъминотини 
жадаллаштириш, тезкор вазиятни тавсифловчи ишончли маълумотларни 
тизимлаштирилган ҳолда йиғиш, уларни ўз вақтида ва сифатли таҳлилини амалга 
ошириш бугунги кунда жиноятчиликка қарши курашнинг муҳим омилларидан 
бири ҳисобланади.
Ахборот стратегик маҳсулотга, унга ишлов бериш воситаларидан, 
жумладан компьютер техникасидан фойдаланиш эса бошқарув масалаларини 
ҳал этишда ҳаётий заруратга айланди.
1
Зайнидинов Ҳ., Якубов М., Қорабоев Ж.. Электрон ҳукумат// ЎзР Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви 
академияси, ЎзР Вазирлар Маҳкмаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш 
қўмитаси. –Т.: Академия, 2013. 32-33 б. 


813 
Электрон ҳужжат айланиши тизимининг афзалликлари қуйидагиларда 
намоён бўлади:
- корхона ва ташкилотларда ижро интизомини мустаҳкамлайди;
- иш самарадорлигини оширади;
- умумий фаолиятни протоколлаштиради (ички хизматга оид текширувлар, 
бўлинмалар фаолиятини таҳлили, фаолиятнинг долзарб масалаларини 
аниқлайди);
- бизнес-жараённи муқобиллаштириш ва уларни бажариш ҳамда назорат 
қилиш механизмини автоматлаштиради;
- ҳужжатлар оқимини бошқаришга кетадиган харажатларни қисқартириш 
эвазига ресурсларни тежайди1.
Бошқарув соҳасига ахборот тизимларини жорий қилиш қуйидаги 
имкониятларни яратади:
- математик усуллар ва маълумотларга ишлов беришнниг интелектуал 
технологиясини қўллаш ҳисобига бошқарув масалаларининг рационал 
ечимларини олиш;
- жараёнларни автоматлаштириш ҳисобига ташкилот ходимларини оғир 
меҳнатдан озод этиш;
- ахборотларнинг аниқлиги ва ишончлиги асосида қабул қлиинадиган 
қарорларнинг холислигини таъминлаш;
- ахборот оқими ва ҳужжат юритиш тизимини такомиллаштириш.
Ахборот тизимларига қуйиладиган умумий стандарт талаблар мавжуд 
бўлиб, уларга турғунлик, ишончлилик, ҳимояланганлик ва инвестицияларнинг 
сақланиши киради. Амалда бу талаблар амалий фаолият учун қуйидаги 
кўринишда аниқланиши мумкин:
- офис иловаларининг мавжудлиги;
- файл ва принтерлардан жамоа бўлиб фойдаланиш имконияти;
- корпоратив маълумотлар базасига киришни таъминлаш;
- фойдаланувчилар ва масофадаги филиаллар орасида ахборот алмашинуви 
имконияти;
- корхонанин интернетга улаш.
Инвестицияларни сақлаш деганда тизимдан фойдаланишни узоқ вақт 
таъминлаш имкониятига эга бўлган аппарат-дастурий воситаларга киритилган 
қуйилмалар тушунилади2.
Мазкур 
муаммоларни 
ечими 
мавжуд 
тизим 
ва 
жараёнларни 
такомиллаштиришда қўлланиладиган технологиялардан иборат. Давлат 
бошқарув органлари бизнес ташкилотлари каби ўз идорасида иш жараёнини 
замонавий даражага олиб чиқарадиган технологияларни жорий қилиши лозим 
бўлади. Натижада фақатгина амалга ошириладиган ишларнинг сифати 
кўтарилиб қолмасдан, миқдорий кўрсатгичларга таъсир қилиб, иқтисодий тежаш 
1
Усманов А.И., Қорабоев Ж.Ф., Рахматуллаева Ш.Қ. Давлат ва ташкилот бошқарувида ахборот-коммуникация 
технологиялари. Т.: Академия, 2009 й. -142-бет. 
2
Усманов А.И., Қорабоев Ж.Ф., Рахматуллаева Ш.Қ.. Давлат ва ташкилот бошқарувида ахборот-коммуникация 
технологиялари. Т.: Академия, 2009 й. 157-162 б. 


814 
ва қисқа вақт ичида амалга ошириладиган ишларнинг сон жиҳатдан яхшилашга 
эришилади.


Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   369   370   371   372   373   374   375   376   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish