269
қўшимча мукофотни кредитнинг фоиз ставкасига қўшиб ҳисобланиши
натижасида кредитларнинг қимматлашиши юз бермоқда
1
.
Тижорат банклари азалдан жамғармаларни ўзига
депозит ва омонат
сифатида жалб этиб, уларни кредит ва инвестиция сифатида жойлаштирувчи
молия институтлари ҳисобланишган. Аммо, ХХI асрга келиб,
бозорга кириб
келган янги рақамли BigTech компанияларнинг фаолиятини ривожланиб бориши
ва уларни кредитлаш жараёнига фаол аралашаётганлиги кредит бозорида
банклар билан кучли рақобат муҳитини шаклланишига сабаб бўлди
2
.
Шунингдек, кредит бозоридаги рақобат курашида “Катта маълумотлар”
(BigData) технологиясига эга бўлган кредиторлар устунлик қилмоқда.
BigData технологияси асосида кредит скоринги алгоритмларини яратиш
бўлғуси мижозларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини юқори аниқликда
баҳолаш имконини беради.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари
томонидан мижозларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолашнинг бешта
молиявий коэффициентга (ликвидлилик коэффициенти, қоплаш коэффициенти,
мухторлик коэффициенти, дебитор қарздорликнинг
айланиш коэффициенти,
товар
заҳираларининг
айланиш
коэффициенти)
асосланган
тизими
мижозларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини юқори аниқликда баҳолаш
имконини бермайди.
Бўлғуси кредит олувчи тўғрисидаги муҳим қўшимча маълумотлар бўлиб,
суғурта қоплаш суммалари, коммунал тўловлар, банк ҳисобрақамлари бўйича
амалга оширилган операциялар ҳисобланади. Мазкур маълумотлар қисқа кредит
тарихига эга бўлган мижозларга кредит олиш имкониятини оширади.
АҚШ ипотека бозорида анъанавий банклар билан биргаликда хуфёна
банклар (shadow banks) кредитор сифатида муҳим роль ўйнайди.
Хуфёна банкларнинг икки тури мавжуд:
*FinTechкомпаниялар туркумига кирадиган банклар;
*FinTechкомпаниялар туркумига кирмайдиган банклар (nonFinTech)
3
.
FinTechкомпаниялар туркумига кирадиган хуфёна банклар ипотека
кредитларини онлайн-майдонча режимида беради.
FinTechкомпаниялар туркумига кирмайдиган хуфёна банклар ўзларининг
филиаллари орқали ипотека кредитлари берадилар.
Кредитлаш фаолияти билан шуғулланаётган йирик рақамли
компаниялар
сифатида Google, Apple, Facebook, Amazon, Alibabaни кўрсатиш мумкин.
Мазкур компаниялар ўзларининг Google Loans, Amazon Lending, Mybank
каби кредит дастурларини амалга оширмоқдалар.
FinTechкомпаниялар томонидан кредит
бозорида тижорат банкларига
нисбатан рақобатни юзага келганлиги ва уни кучаяётганлиги кредит
хизматининг сифатини ошишига ва баҳоларини пасайишига олиб келади.
1
Mach T., Carter C., Slattery C. Peertopeer lending to small businesses. The Federal Reserve Board. FEDS Working
Papers. 2014;(10). URL: https://www.federalreserve.gov/pub
2
Moldow C. A trillion dollar market by the people, for the people: How marketplace lending will remake banking as we
know it. Menlo Park, CA: Foundation Capital; 2015. 35 p. URL: https://foundationcapital.
3
Buchak G., Matvos G., Piskorski T., Seru A. Fintech, regulatory arbitrage, and the rise of shadow banks. NBER Working
Paper. 2017;(23288). URL: http://www.nber.org/papers/w23288.pdf (accessed 24.12.2017). DOI: 10.3386/w23288
270
Онлайн кредит майдончалари орқали кичик бизнес субъектларига берилган
кредитларнинг фоиз ставкаларини нисбатан юқори эканлиги P2P ўзаро
кредитлаш платформасининг мижоз учун қулайликлари учун олинадиган
қўшимча мукофотни кредитнинг фоиз ставкасига қўшиб ҳисобланаётганлиги
билан изоҳланади.
Рақамли BigTech компанияларининг кредитлаш фаолиятини ривожланиб
бораётганлиги кредит бозоридаги рақобатнинг кучайишига олиб келмоқда ва
ушбу ҳолат кредитлаш хизматининг сифатини ошишига хизмат қилмоқда.
BigData технологиясига эга бўлган кредиторлар кредит бозоридаги рақобат
курашида устунлик қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг кредитлаш фаолиятини
инновациялар асосида ривожлантириш учун қуйидаги тадбирларни амалга
ошириш лозим:
1. BigData технологияси асосида кредит скоринги алгоритмларини яратиш
орқали бўлғуси мижозларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини юқори
аниқликда баҳолаш тизимини шакллантириш лозим.
Мазкур тизим нафақат узоқ йиллик кредит тарихига эга бўлган мижозларга,
ҳамда қисқа кредит тарихига эга бўлган мижозларга ҳам
тезкор кредит олиш
имконини бериши керак.
2. Кредит бозорини юқори даражада сегментлашувини таъминлаш керакки,
бунинг натижасида ҳар бир банк маълум бир кредит бозори сегментида
замонавий рақамли технологиялар ва онлайн кредит майдончалари орқали
сифатли кредитлаш хизмати кўрсатишни таъминлаши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: