523
катта ўзгаришларни акс эттириши мумкин. Рақамли
трансформация веб-
сайтдангина иборат эмас, балки у ташкилотга трансформатив таъсир
кўрсатадиган режали тадбирдир.
Америкалик
олим
Эрик
Столтерманнинг
фикрича,
рақамли
трансформацияни рақамли технологиялар инсон ҳаётининг барча жабҳаларига
таъсир кўрсатадиган ўзгаришлар сифатида тушинилиши мумкин
1
.
Австралиялик олимлар Колин Ланкшер ва Майкл Кнобел бироз бошқача
нуқтаи назарга эга бўлиб, улар рақамли трансформацияни жамият ёки жамоат
қилиши керак бўлган “саёҳат”даги учинчи босқич сифатида кўрадилар (биринчи
босқич - рақамли компетентлик, ундан кейин, рақамли саводхонлик)
2
.
Рақамли трансформациянинг янада замонавий ва умумқабул қилинган
талқинлари Массачусетс технология институтининг Рақамли бизнес маркази
томонидан ўтказилган, ушбу тушунча иккита алоҳида йўналишга
ажратилган
тадқиқотдан бошланадиган илмий ишларда самарали тарзда умумлаштирилади.
Ушбу тадқиқотга кўра, рақамли трансформация рақамли технологиялар орқали
бошқариладиган лойиҳаларни қўллаш ва амалга ошириш интенсивлиги
даражаси билан, шунингдек рақамли технологияларнинг афзалликларидан
фойдаланиш учун ташкилот ўз ичидаги ўзгаришларни қандай бошқариши билан
белгиланади
3
.
Бизни аслида, у тижорий бўладими ёки давлат хизматида бўладими, умуман
бизнесда содир бўладиган рақамли трансформациянинг маъноси қизиқтиради ва
айнан ушбу таърифлар рақамли бизнес шароитида янада тушунарлироқ бўлади.
Агар биз рақамли бизнес шароитида рақамли трансформация ҳақида
ўйласак, рақамли технологияларга асосланган трансформациянинг мазмуни
ва мақсадини аниқроқ англаймиз.
“Бизнеснинг рақамли трансформацияси”
таърифи ривожланиб борди
ва “рақамли трансформация” тушунчасининг ўзгаришига қараб, янада
ривожланишда давом этмоқда. Aммо, бу янги таърифлар ҳам турлича
ва мунозаралидир.
Бизнеснинг рақамли трансформацияси бўйича Глобал марказ бизнеснинг
рақамли трансформациясини, унда компаниялар самарадорликни ошириш учун
рақамли технологиялар ва бизнес моделларни қабул қиладиган (ёки қўллаш) бир
саёҳат сифатида аниқлайди
4
.
“Қабул қилиш (ёки қўллаш)” сўзларининг қўлланилиши мунозарали
ҳисобланади, чунки кўпгина компаниялар ўзларини
лозим даражада
ўзгартирмасдан туриб, технологияларни қабул қиладилар. Таъкидлаш
мумкинки, рақамли трансформациянинг янада кенгроқ таърифларида таклиф
этилганидек, компаниялар рақамли технологияларга уларни шунчаки қабул
қилишдан кўра, уларга мослашишга муҳтождирлар. Ҳалигача ташкилот
сифатида уларнинг ўзлари ҳам “Бизнеснинг рақамли
трансформацияси -
1
Stolterman, E. and Fors, A. (2004) Information Technology and the Good Life. Information Systems Research: Relevant
Theory and Informed Practice. Springer, Boston, MA, 687-92.
2
Lankshear, C. and Knobel, M. (2008) Digital Literacies: Concepts, Policies and Practices Peter Lang Publishing, Bern.
3
Westerman, G. and others (2011) Digital transformation: a road-map for billion-dollar organizations. MIT Center for
Digital Business and Capgemini Consulting, 1-68.
4
Wade, M. (2015) Digital Business Transformation. IMD and Cisco, Working Paper.
524
самарадорликни ошириш учун рақамли технологиялар ва бизнес моделларни
қўллаш орқали ташкилий ўзгариш” деб, тушунишда давом этмоқдалар.
Америка бозорни тадқиқ қилиш компанияси Форрестер рақамли бизнесни
мижозлар учун янги қиймат манбаларини
яратиш ва мижозларга хизмат
кўрсатишда тезкорликни ошириш учун рақамли технологиялардан фойдаланиш,
деб таърифлайди
1
. Шунга қарамай, бу таъриф ҳам тамойилга “мослашиш”
ғоясини тушириб қолдиради ва “қабул қилиш” тамойилини сақлаб қолади.
Фикримизча, бизнеснинг рақамли трансформацияси самарадорликни ва
тезкорликни тубдан ошириш учун рақамли технологиялар ва бизнес моделларни
қўллаш ёки уларга мослашиш орқали бизнесни ташкилий ўзгартиришдан
иборат
2
.
Do'stlaringiz bilan baham: