қайта ташкил қилишнинг беш шакли:
қўшиб олиш
бўлиш
ажратиб чиқариш
ўзгартириш
Банкрот корхонани тугатиш - Тугатишга доир иш юритиш муддати бир йилдан ошмаган муддатда амалга оширилади. Бу муддат зарурат бўлганда суднинг ажрими билан узайтирилиши мумкин. Тугатишга доир иш юритиш мобайнида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланишига етарли асослар, яъни молиявий таҳлил маълумотлари билан тасдиқланган асослар пайдо бўлса ва қарздорга нисбатан суд санацияси ва (ёки) ташқи бошқарув таомили жорий этилмаган бўлса, тугатиш бошқарувчиси мазкур ҳолатлар аниқланган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида тугатишга доир иш юритишни тугатиш ва ташқи бошқарувга ўтиш ҳақидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мақсадида кредиторлар йиғилишини чақиришга мажбурдир.
Банкротлик нима ва унинг таомиллари қайсилар?
Таянч иборалар.кузатув, синган курси, санация, ташқи бошқарув.
Ж: Банкротлик (иқтисодий ночорлик) – иқтисодий суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги. “Банкротлик” италянча “banco rotto” сўзидан олинган бўлиб, том маъноси курсининг (ўриндиқнинг) синиши деб тушунилсада, иқтисодиётда бу сўз қарздорнинг ночор аҳволга тушиб қолиши, инқирози, барбод бўлиши деб ҳам ишлатилади.
Суд санацияси – иқтисодий суд томонидан қарздор юридик шаxсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда кредиторлар олдидаги қарзини узиш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини санация қилувчи бошқарувчига ўтказмаган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомилидир.
Кузатув - банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганда иқтисодий суд қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритишига қабул қилинган санадан эътиборан жорий этилади ва бу ҳақда суд ажримида кўрсатилади.
Ташқи бошқарув- иқтисодий суд томонидан юридик шаxсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини ташқи бошқарувчига ўтказган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомилдир. Кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, мол-мулкида давлат улуши бўлган корxоналар бўйича эса банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси асосида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имкониятлари аниқланган ҳолларда иқтисодий суд томонидан ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатга жорий этилади.
Келишув битими - Иқтисодий суд томонидан банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида қарздор ва кредиторлар келишув битими тузишга ҳақлидирлар. Келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш, уни тузиш тартиби, шакли ва мазмуни, ўзига xос xусусиятлари, ҳақиқий эмаслиги ва оқибатлари қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Банкрот корхонани тугатиш - Тугатишга доир иш юритиш муддати бир йилдан ошмаган муддатда амалга оширилади. Бу муддат зарурат бўлганда суднинг ажрими билан узайтирилиши мумкин. Тугатишга доир иш юритиш мобайнида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланишига етарли асослар, яъни молиявий таҳлил маълумотлари билан тасдиқланган асослар пайдо бўлса ва қарздорга нисбатан суд санацияси ва (ёки) ташқи бошқарув таомили жорий этилмаган бўлса, тугатиш бошқарувчиси мазкур ҳолатлар аниқланган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида тугатишга доир иш юритишни тугатиш ва ташқи бошқарувга ўтиш ҳақидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мақсадида кредиторлар йиғилишини чақиришга мажбурдир.
Рақобат нима унинг турларига таъриф беринг
Таянч иборалар. бозор, кураш, ғирром, монополия
Do'stlaringiz bilan baham: |