МЕН ҲАР КУН ЎҚИР, ЎРГАНАР ВА ЯНАДА КЎПРОҚ БИЛИШ УЧУН ЛИДЕРЛАРИМ БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШАР ЭДИМ. ҲАР БИР МАЖЛИСГА ҚАТНАШАШНИ БУРЧ ДЕБ БИЛАРДИМ. Мен кишиларга қанча кўп даромад қилсалар, ҳаётлари шунчалик яхши томонга ўзгаришини ва дунёқарашлари ўсиб боришини тушунтирар эдим. Бир қанча инсонларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартиришга ва уларни ҳам бошқаларга худди шундай таъсир қилишларига сабаб бўла олишимга қасамёд қилдим.
8. Ҳар хил инсонларнинг бу бизнесда ишлашлари учун ҳар хил сабаблар ва мақсадлар етаклашини яхши биламан. Кимнингдир катта бойликка эга бўлгиси келади. Кимнингдир мақсади дунё бўйлаб саёҳат қилиш. Кимдир хаёлидаги уйни умид қилиб бизнесни бошлайди. Кимнингдир биринчи мақсади чет эл автомобили. Мен ҳар бир кишининг орзу ва фикрларига алоҳида аҳамият бераман ва ҳар бирини ҳурмат қиламан.
9.Агар инсонлар менга бу бизнесда инқирозга учраган кишиларни кўрсатиб шикоят қилишса, уларга шундай дейман:
Уларнинг бу бизнесни тўғри тушуна олмаганликларига, қоидаларга риоя қилмай ишлаганларига ишонаман. Дарсларнинг ҳаммасини ўзлаштирмаганлар. Уларни бизнесга таклиф қилган лидерлари етарлича мукаммал йўлбошчи бўлмаганлар. У кишилар дангаса ёки аҳил бўлмаган тарқоқ гуруҳга тушиб қолганлар. Бизнес учун етарли вақт ажратмаганлар. Ишга жиддий ёндашмаганлар.
Агар баъзи инсонлар бизнесимизда муваффақият қозонмаса, бу бизнесимизнинг ёмонлигидан далолат бермайди.
Бу сўзлардан кейин уларга муваффақиятли инсонларни кўрсатаман. Бизнесга кирганларидан бошлаб тўғри ва тинимсиз ишлаганлар бир йил ичида ҳаётларини барча нуқтаи назардан тиклаб, ҳар ойлик катта даромадларга етиб олганлар.
10.Мен ҳеч вақт менга эътироз билдириб, рад жавоби берганлардан узоқлашмаганман. Уларнинг гапларига рози ҳам бўлмаганман. Бошқалар билан кучли равишда ишлашни давом эттирганман ва бу инсонлар билан муваффақиятга эришганимда таклифимни рад этганларга буни кўрсатганман. Уларни менинг ҳаётимдаги ўзгаришлардан хабардор қилганман. Менинг омадим чопганини кўрганлар бу бизнесга ишониб, мен билан ишлашни бошлашарди.
8 АСОС: ХАРИД Кузатув жараёнида албатта дўстингизга beverlee.net/uz сайтидаги маҳсулотлар рўйхатини кўрсатишингиз шарт. Дўстингизнинг ўзи махсулот хақида тўлиқ маълумотни кўриши ва аниқ нархини билиб олиши зарур. Агар бизнесни бошлаш учун неча пулга харид қилиш кераклигини аниқ билишса, харид қилиш учун ҳам моддий, ҳам маънавий тарафдан тайёр бўладилар. Акс ҳолда улар пул топмай, саргардон бўлиб юраверадилар.