Бизнес Ташкил Қилишнинг 10 асоси


НУҚТАИ НАЗАР ИШОНЧ (ТАЪСИР) ДОИРАНГИЗ



Download 459,12 Kb.
bet4/24
Sana06.07.2022
Hajmi459,12 Kb.
#747657
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
10 ASOS

НУҚТАИ НАЗАР ИШОНЧ (ТАЪСИР) ДОИРАНГИЗ
БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШНИ ЎРГАНИНГ!

Сиз 100 кишига бирданига таъсир қила олмайсиз, уларнинг ҳаммасини бир ишга ишонтира олмайсиз ва ҳаммасини ўз жамоангизга жалб қила олмайсиз.Лекин ишонаман-ки,албатта 3, 4 ёки 5 киши сизга тўлиқ ишонади ва сиз ҳам уларга ишонасиз. Ҳаётингизда сиз севадиган, чин дилдан бахт ва омад тилайдиган иккитадан бештагача танишга эгасиз. Бу одамлар сизнинг “ишонч ва таъсир доирангиз” деб аталади.


Мен илк бор бу бизнесга кирганимда ўзимнинг чап томонимга энг яқин дўстимни, ўнг томонимга эса укамни жалб қилдим. Фақат шу икки кишини таклиф қилдим. Улар менинг таклифимга шундай жавоб қайтардидар:
Агар сиз бу ишнинг яхши бизнес эканлигига ишонсангиз,биз ҳам бу ҳақиқатни қабул қиламиз!”.
Бу ҳолатни қуйидаги мисолга ўхшатса бўлади: Сиз кинотеатрда ажойиб бир фильм томоша қилдингиз. Бу фильм сизда катта таассурот қолдирди. Қизикарли ва фойдали бу фильмни энг яқин дўстларингизга, оила аъзоларингизга ва самимий кишиларингизга сўзлаб берасиз. Бу фильмни албатта кўришлари кераклигини таъкидлайсиз. Улар сизга ишонади ва шу фильмни кўришга интилишади. Агар фильм ёмон бўлганида эди, сиз уни яқин кишиларингизга тавсия қилмаган бўлар эдингиз. Бизнинг бизнесда ҳам худди шундай: ажойиб бизнесга аввало энг қадрдон “ишонч доирангизни” таклиф қилинг!

2 – НУҚТАИ НАЗАР: ЎЗИНГИЗНИ УНУТИНГ!

Доимий Харидорлар Тизими (САП) бизнесида миллионер бўлишни истасангиз, ўзингизни унутинг!Ҳар доим чап ва ўнг томонингизга жалб қилган яқинларингизнинг фойдасини ўйланг. Уларнинг ишни қанчалик мукаммал ўзлаштираётгани ҳақида ўйланг. Ўрганиб, уларга ҳам ўргатинг. Сиз бу ишда қанчалик қатъий, самимий ва жиддий бўлсангиз, улар ҳам сиздан ибрат олиб сизнинг йўлингиздан боришади. Сизни копия қилишади. Уларга ҳам ўзларининг чап ва ўнг томонларига бизнес сирларини ўргатишларига бош-қош бўлинг, ёрдам беринг. Жамоангиз аъзоларининг фойдасини кўзланг. Улар қанча кўп фойда кўрсалар, шунча кўп қизиқишлари ортади ва янаям ишонч ва ғайратлари ортади. Мана шу нуқтаи назарни ўз жамоангизда яхши йўлга қўйсангиз, яқин келажакда сиз ҳам, жамоангиз ҳам орзу қилган даромадларингизга етасиз.


Фараз қилайлик: икки томонингизни қуриш учун 1ой вақтин гизкетсин. Уларга ишни ўргатиш ва уларда ҳам томонлар пайдо қилдириш учун яна 1 ой ўтсин.
Иккинчи ойга келиб сизнинг жамоангизда 4та одам бўлади ва уларни тарбия қилишда сиз якка эмассиз. Сизнинг 2 томонингиздаги дўстларингиз ва сизни бизнесга таклиф қилган лидерингиз сизга ёрдам беришади. Яъни ўзингиз билан бирга 3 киши тўртта янги ҳамкорингизга ўз томонларини ташкил қилишга ёрдам берасизлар.
Учинчи ой жамоангизга 8 киши қўшилади. Тўртинчи ойда 8 кишига ёрдам берасизлар, шундай қилиб 16 киши бу бизнес имкониятидан фойдаланиш учун сизнинг жамоангизга қўшилади.
Агар шу тартибда ёрдам берсангиз, 10-ойга бориб чап томонингизда 1024киши ва ўнг томонингизда ҳам шунча кишига эга бўласиз! Бу икки мингдан ортик ҳамкор дегани!
Бир йилдан кейин айнан шу ойга келиб 5000 кишига эга бўлишни хохлайсизми? Буни албатта ҳамма истайди. Мақсадингизга етишни истасангиз, ишонч доирангизни кенгайтиринг. Чин дилдан юракдан ишланг ва уларга ҳам ишонч доираларини кенгайтиришга ёрдам беринг. Фақат шундагина бизнесингиз муттасил ривожланиши мумкин.
Агар чап ва ўнг томонингизда бештадан миллионерга эга бўлсангиз ва улар сизнинг ёрдамингизда бахтли бўлса, ишонинг, сиз ҳам бахтли бўласиз, ҳатто улардан икки баравар кўпроқ пул топасиз. Кўряпсизми, ўзингизни пулдор бўлишингизни эмас, икки тарафингизда лидер ривожлантиришни ўйлаб иш тутсангизгина, бу муваффақиятларга етасиз.

Download 459,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish