Бизнес Ташкил Қилишнинг 10 асоси


ҲАЁТИМДА АҚАЛЛИ БИР БОР БУЮК МАСЪУЛИЯТ ОЛИШГА ҚАРОР ҚИЛИШИМ КЕРАК



Download 145,42 Kb.
bet20/24
Sana23.02.2022
Hajmi145,42 Kb.
#152746
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
10 ASOS

ҲАЁТИМДА АҚАЛЛИ БИР БОР БУЮК МАСЪУЛИЯТ ОЛИШГА ҚАРОР ҚИЛИШИМ КЕРАК.
Бизнесга кирдим. Яхшигина ўргандим. Мен ҳам сиз каби яқин дўстларимни ўнг ва чап томонимга жалб қилмоқчи эдим. “Улар менинг таклифимни рад қилар” деган қўрқув бор эди. Менинг лидерларим дўстларимни бизнес билан таништирдилар.Бунинг учун мен бир хил усулларни қўлладим. Мен нафақат уларни бу бизнесга жалб қила олдим, (улар аллақачон миллионерлар) балки ўша кундан сўнг ва ҳозиргача, ким билан суҳбат қилишимдан ва кузатишимдан қатъий назар, суҳбатдан сўнг улар менга :
-Мен ҳам бу бизнесга киришни хоҳлайман!, дейишади.


Кишиларни бу бизнесга қандай қилиб тўғри ва унумли жалб қилишимни билишни истайсизми?
1. Мен бой кишилар каби фикрлардим. Мен чин дилдан муваффақиятли бўлишни хоҳлардим. Мен миллионер бўлишни хоҳлардим. Агар бирор ноўрин иш қилсам, ўзимга ўзим: “НАЗАРДА ТУТ, МИЛЛИОНЕРЛАР БУНДАЙ МУОМАЛА ҚИЛМАЙДИ!”-дер эдим.
Агар яхши иш қилиб, қилган ишимдан самимий қониқсам: “ТАБРИКЛАЙМАН, ФАҚАТ МИЛЛИОНЕРЛАРГИНА БУНДАЙ ИШГА ҚОДИР!”-дер эдим ўзимга.
Иш бошлаганимда менда бирор тийиним (тангам) йўқ эди, аммо онгим даромад, бойлик ва муваффақиятга тўла эди.
2. Мен ўзимни миллионерликка тайёрладим, чунки ДОИМИЙ ХАРИДОРЛАР ТИЗИМИ (САП) да бу нарса табиий ҳол. Кам маблағ сарфлаб киритиб, ғайратим билан катта даромад олишимни билардим. Чунки, онгим билан бу ишга тайёр эдим. Ҳеч вақт дангасаликка ва бекорга вақт ўтказишга йўл қўймас эдим. Вақтимни оладиган ҳамма майда ва бефойда ишларни бир четга суриб қўйдим. Фақат шу бизнес ҳақида ўйлар эдим. Кишилар билан суҳбатлашаётганимда, улар менинг бу бизнесга жиддий қарашимни, ўзимнинг ишимга ишонишимни, тиришқоқлик билан ишлашимни ва бекорга вақтимни сарфламаётганимни кўришарди ва тушунишарди. Шунинг учун суҳбатларим уларга таъсир қиларди.
3. Ҳеч вақт мени йўлимдан қайтарганларнинг гапини тингламас эдим. Фикримга қўшилмаганларида, рад жавобини олганимда ёки устимдан кулганларида ҳам кишилар билан баҳслашмас эдим. Уларни тинчлантириб, кўзларини очиб, онгларини ўзгартирар эдим. Ўз фикримнинг тўғрилигини уқтириб, уларга ишонч билдириб, яхши ҳаётга, орзу ва истакларини амалга ошишига дилларида ишонч пайдо қилдирардим. Мен улардан шу саволларни сўрардим:
-Агар 1миллион долларингиз бўлса эди, нима қилган бўлардингиз? Агар 10 миллион $ бўлса-чи?
-Агар бугун ҳаётингизнинг охирги куни бўлганида, нима қилишни хоҳлардингиз?
-Ўзингиздан бирор нарса сўрамоқчи бўлсангиз, нима сўрар эдингиз? Ўзингизга қандай савол берган бўлардингиз?
Бизнесга киришлари учун мен дўстларимга ёлвормаганман. Ўзлари фикр юритиб, жавоб беришларига мажбур қилар эдим. Чунки шундай яшашга одатланганларини билар эдим. Савол сўрашса жавоб берардим. Билмасам, алдамас эдим. Ёзиб олардим. Саволларига тўғри жавоб топиш учун лидерларим билан маслаҳатлашар эдим.
4. “Бу бизнесда бойиб кетишимга кафолат берасанми?”-деб сўрар эдилар.Бу саволни берган киши ўз қадрини унчалик билмайди, ўз имкониятларини паст баҳолайди, ўзига ишонмайди ва қўрқади. Мен уни қўллаб қувватлаб, унинг руҳини кўтариб “Албатта кафолат бераман, агар сен ҳам мен каби ишлаб, доим ҳаракат қилсанг, муваффақиятга эришасан” дер эдим.
5. Кўплар ҳатто ҳаётларининг кейинги икки кунини ҳам тасаввур қила олмайдилар. Мен тўлиқ ишонч ва сокинлик билан уларга келажаги учун йўл кўрсатардим.
6. Агар кимдир бизнес - режа эсидан чиқарса ёки нотўғри тушунса, унга иккинчи марта тушунтирар эдим. Эсимда, ўтган йил дўстимга уч марта тушунтирган эдим. Кейинчалик тушунди, бизнесга кирди ва ишлай бошлади.
7. Мен ҳеч қачон уялмасдим, кечирим сўрамасдим, овозим ишончсизликдан титрамас эди ва ҳеч қачон бошимни қуйи солмаганман. Уларнинг“кузатуви”га дадил борар эдим, чунки уларга миллионер бўлиш имконини бераётганимни ҳамма вақт ёдимда тутардим. Иккита нарса менга бу ишни диққат билан яхши ўрганиб инсонларга тўғри тушунтиришимга катта ёрдам берди:
А) Инсонлар бу бизнес ҳақида ҳеч қачон эшитишмаган. Агар эшитган бўлсалар ҳам бу бизнесни суст ва муваффақиятсиз кишилардан эшитишган.
В) Инсонлар катта пулнинг нималигини ва бойликнинг қанчалик яхши эканини билишмайди.Баъзи инсонларга ёшликда “катта бойлик бало келтиради” деб онгларини нотўғри фикрлар билан бузганлар.
Бу икки нарсага ҳамма вақт аҳамият беринг. Қаршилик кўрсатаётган инсонларнинг аксарияти айнан шу икки сабабни деб шубҳа ва инкорга тушадилар.

Download 145,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish