Бизнес cdr



Download 9,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/19
Sana23.02.2022
Hajmi9,18 Mb.
#144966
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
1 1585620012984

Мазкур қўлланманинг иккинчи бўлимида бизнес-режа тузиш 
тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилган ва бизнес-режанинг 
намунавий андозаси келтирилган.
Олдингизга мақсад қилиб танлаётган бозорингизни, рақобатчи-
ларингизни ва умуман соҳангизни яхши тушунишда тадқиқотлар 
муҳим аҳамият касб этади. Айнан тадқиқотлар натижалари биз-
несингиз тузилмасини, ресурсларни, бозор сегментини аниқлашга 
ва нархларни белгилашга хизмат қилади. Бошқача қилиб айтганда, 
бозорни ўрганиш орқали бизнесингизни самарали йўлга қўйишни 
уддалай олишингизга, харидорлар сиз хоҳлаётган нархда маҳсулот 
ёки хизматингизни сотиб олишлари мумкинлигига ишонч қиласиз.
Маҳсулотингиз харидорларда қизиқиш уйғота олишини ўрганиш 
учун мақсадли аудиториянгиз орасида сўров ўтказинг. Бунда 
нотаниш кишиларнинг фикрини ўрганиш муҳим, чунки шахсий 
муносабатлар жавобларнинг ҳаққонийлигига салбий таъсир 
кўрсатиши мумкин. Мақсадли аудиториянгизга мос тушадиган 
шахсларнинг маълум бир жиҳатлар (масалан, ёши, касби ёки 
4-қадам. Бозорни 
ўрганиш
8 | Кичик бизнесни бошлаш ва бизнес-режа ишлаб чиқиш
Кичик бизнесни бошлаш | 9


жинси)га кўра кичик гуруҳи (фокус гуруҳ)ни танлаш ва унинг 
аъзоларининг фикрини ўрганиш маҳсулотингиз ёки хизматингиз 
тўғрисида холис фикр олишнинг яхши усулидир.
Албатта, рақобатчиларингизни ҳам ўрганинг, чунки сиз бизнесингиз 
тўлдириши мумкин бўлган бозордаги бўшлиқни излаяпсиз. Рақобат-
чиларнинг маҳсулоти (хизмати)дан фойланиб кўриб, сиз билан 
қандай муносабатда бўлишаётганликларини ва қанча миқдорда 
тўлов ундиришаётганликларини ўрганинг. Ушбу маҳсулот ва хизмат-
лардаги камчилик ва нуқсонларни аниқлашга ҳаракат қилинг ва 
уларни бартараф этиш учун қандай йўл тутиш лозимлиги тўғрисида 
ўйлаб кўринг.
Бизнесингиз рақобатчиларникига нисбатан нимаси билан ажралиб 
туриши хусусида бош қотиринг. Агар рақобатчиларингиз машҳур ва 
бозорда юқори мавқени эгаллаган бўлишса, бизнесингизнинг 
самарадорлигини таъминлаш учун бошқа турдаги маҳсулот таклиф 
қилишингиз лозим бўлади.
Бозорни ва рақобатчиларни етарли даражада ўрганган тадбир-
корлар кўпроқ муваффақиятга эришадилар, чунки уларнинг бизнес 
моделини амалга ошириш имконияти юқори бўлади.
Ушбу мавзуга оид батафсил маълумотларни алоҳида қўлланма-
миздан олишингиз мумкин.
Бизнесингизнинг концепциясини белгилаб олганингиздан сўнг 
тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтишингиз 
зарур. Шундан кейингина тадбиркорлик фаолияти билан шуғул-
ланиш учун қонуний ҳуқуққа эга бўласиз.
Тадбиркорлик фаолиятининг бир қанча шакллари мавжуд бўлиб, 
фаолиятингиз тури ва ёлланадиган ходимлар сонидан келиб чиқиб, 
якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс сифатида давлат 
рўйхатидан ўтишингиз мумкин.
Якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахс томонидан тадбир-
корлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга 
оширишдир. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолият туридан келиб 
чиққан ҳолда бир нафардан уч нафаргача ходим ёллашга ҳақли 
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 
июлдаги 219-сонли қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркор-
лар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти-
ни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом).
Ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги 
тадбиркорларга кўпи билан беш нафар шогирдни уларга тегишлича 
ҳақ тўлаган ҳолда жалб этиш ҳуқуқи берилган.
Агар тадбиркорлик фаолиятини оила аъзоларингиз билан биргалик-
да бошлашни режалаштираётган бўлсангиз, якка тартибдаги 
тадбиркор – оилавий тадбиркорлик субъекти сифатида давлат 
рўйхатидан ўтиш сизга мос келади (Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сонли қарори 
билан тасдиқланган Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий 
тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш 
тартиби тўғрисидаги низом).
5-қадам. Бизнеснинг 
ташкилий-ҳуқуқий 
шаклини танлаш ва 
давлат рўйхатидан ўтиш
Якка тартибдаги тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан 
шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-
сонли қарори билан тасдиқланган бўлиб, унда асосан чакана савдо, 
ҳунармандчилик фаолияти, маиший хизматлар ва фаолиятнинг 
бошқа турлари (бошқа хизматлар ва айрим турдаги майда ишлаб 
чиқаришлар) кўзда тутилган.
Агар кўпроқ ишчи кучи талаб этиладиган ишлаб чиқариш ёки хизмат 
кўрсатиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланишни режалаштирган бўлсангиз, юридик шахс (масалан: 
масъулияти чекланган жамият, хусусий корхона, оилавий корхона ва 
бошқалар) сифатида рўйхатдан ўтишингизга тўғри келади.
Давлат рўйхатидан ўтиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан 
тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан 
ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.
Мазкур низомга мувофиқ интернет тармоғи орқали Ягона интер-
актив давлат хизматлари порталида соддалаштирилган тартибда 
давлат рўйхатидан ўтиш мумкин. Бунда ариза берувчи томонидан 
тегишлича якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахслар учун 
сўровнома (тегишли маълумотларни киритиш ёки умумий 
маълумотномадан таклиф этилаётган маълумотларни танлаш йўли 
билан) босқичма-босқич шакллантирилиб борилади. Юридик шахс 
сифатида рўйхатдан ўтишда корхона номи ҳам танланади ҳамда 
сўровномага давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари электрон шаклда 
илова қилинади.
Ариза берувчи таъсис ҳужжатларини ўз ихтиёрига кўра қонун ҳуж-
жатлари талабларини инобатга олган ҳолда намунавий шакллар 
асосида ёки бошқа шаклларда расмийлаштириш ҳуқуқига эга. 
Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шакл-
лари Адлия вазирлигининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сонли 
буйруғи (рўйхат рақами 2848, 2016 йил 20 декабрь) билан тасдиқ-
ланган.
Сўровнома шакллантирилиши охирига етганидан сўнг давлат божи 
тўланади. Давлат божи реал вақт режимида – банк картаси ва 
уланган “SMS хабар бериш” хизмати ёрдамида нақдсиз ҳисоб-китоб 
кўринишида, банк кассалари орқали нақд ёки нақдсиз ҳисоб-китоб 
кўринишида ҳамда ҳисоб рақамидан банк ўтказмаси ёрдамида 
нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида тўланиши мумкин.
Шундан сўнг автоматик тарзда давлат рўйхатидан ўтказиш амалга 
оширилади ва тегишли гувоҳнома шакллантирилади.
Тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиш Давлат 
хизматлари марказига борган ҳолда ҳам амалга оширилиши 
мумкин.
Корхонага муносиб ном танлаш бизнесни бошлашда қабул 
қилинадиган муҳим қарорлардан биридир. Келгуси фаолиятнинг 
ривожи кўп жиҳатдан корхона номи билан ҳам боғлиқ. Чунки, тўғри 
танланган ном бизнеснинг ривожига туртки беради ёки аксинча, 
номақбул ном муваффақиятсизликка олиб келиши мумкин.
Идеал ном маҳсулот ёки хизматларингиз ва уларнинг ўзига хос 
хусусиятларини ифода этиши лозим. Лекин, бизнесингизга хос 
Корхонага ном танлаш
10 | Кичик бизнесни бошлаш ва бизнес-режа ишлаб чиқиш
Кичик бизнесни бошлаш | 11


жинси)га кўра кичик гуруҳи (фокус гуруҳ)ни танлаш ва унинг 
аъзоларининг фикрини ўрганиш маҳсулотингиз ёки хизматингиз 
тўғрисида холис фикр олишнинг яхши усулидир.
Албатта, рақобатчиларингизни ҳам ўрганинг, чунки сиз бизнесингиз 
тўлдириши мумкин бўлган бозордаги бўшлиқни излаяпсиз. Рақобат-
чиларнинг маҳсулоти (хизмати)дан фойланиб кўриб, сиз билан 
қандай муносабатда бўлишаётганликларини ва қанча миқдорда 
тўлов ундиришаётганликларини ўрганинг. Ушбу маҳсулот ва хизмат-
лардаги камчилик ва нуқсонларни аниқлашга ҳаракат қилинг ва 
уларни бартараф этиш учун қандай йўл тутиш лозимлиги тўғрисида 
ўйлаб кўринг.
Бизнесингиз рақобатчиларникига нисбатан нимаси билан ажралиб 
туриши хусусида бош қотиринг. Агар рақобатчиларингиз машҳур ва 
бозорда юқори мавқени эгаллаган бўлишса, бизнесингизнинг 
самарадорлигини таъминлаш учун бошқа турдаги маҳсулот таклиф 
қилишингиз лозим бўлади.
Бозорни ва рақобатчиларни етарли даражада ўрганган тадбир-
корлар кўпроқ муваффақиятга эришадилар, чунки уларнинг бизнес 
моделини амалга ошириш имконияти юқори бўлади.

Download 9,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish