Биткоин, токен ва блокчейнлар Улардан қандай фойдаланиш мумкин?


Биткоинларни қаердан олишади?



Download 365,97 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana23.02.2022
Hajmi365,97 Kb.
#136726
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Биткоин, токен ва блокчейнлар... Улардан қандай фойдаланиш мумкин

Биткоинларни қаердан олишади? 
Одатда интернет-айирбошловчилар, мессенжерлардаги махсус ботлар, интернет ҳамёнлар 
ва криптовалюта биржаларидан фойдаланишади. Фойдаланишнинг қулайлиги ва курс 
ошиб бораётган вазиятда уларни харид қилишга талаб ошиб бормоқда. Кимдир шунчаки 
дўстларидан ёки танишларидан харид қилиши мумкин. 
«Яндекс»даги баъзи айирбошловчилар бозордаги нархи 2 300—2 400 доллар чегарасида 
бўлишига қарамасдан, биткоинларни уч минг долларга харид қилишни таклиф қилади. 
«Киви» ва «Яндекс» ҳамёнларидан ўтказмаларни амалга оширишда аксарият 
криптовалюта биржаларининг комиссион тўловлари беш фоизга етади. 
Назарий жиҳатдан қараганда, энг оддий ва арзон усул — энг фойдали курс бўйича харид 
учун йирик криптовалюта биржасига банк ўтказмасини амалга оширишдир. Бироқ амалда 
бу жараён анча мураккаб. Банклар бу каби битимларга эҳтиёткорона муносабатда бўлади. 
Жуда консерватив банклар юқори технологиялар оламига қизиқишингиз табиатни 
аниқлаш учун ҳатто ҳисобингизни вақтинча ёпиб қўйиши ҳам мумкин. 
Биткоиннинг курсига нима таъсир қилади? 
Биткоин бежизга рақамли олтин деб аталмайди — уни чиқариш ва тизимда янги 
тангаларнинг пайдо бўлиши доимий равишда қисқариб бормоқда ва математик формула 
билан чекланган (2034 йилга келиб биткоинларнинг 99 фоизи чиқарилади). Талабнинг 
ошиши билан нархлар ҳам ўсиб бориши лозим. Бошқа томондан қараганда, ҳозирги 
пайтда бозорда тизимда фойдаланиш мумкин бўлган тангаларнинг 10 фоизи билан фаол 
савдо қилинмоқда. Шунинг учун курснинг кескин ошиб кетишини биржага янги 
биткоинлар оқимини жалб этиш билан қоплаш мумкин. 
Биткоинлар деярли ҳар доим ўсиб бориши таъкидланмоқда. Бир нечта биткоин 
харид қилиб, бир йилдан сўнг бойиб кетиш мумкинми? 
Эҳтимоли юқори, бироқ ҳар доим навбатдаги ўсиш олдидан курснинг икки-уч баробар 
тушиб кетиш хавфи мавжуд. Шунинг учун янги йил совғаларида даромад қилишга умид 
қилаётган бўлсангиз, циклга тушмай қолишингиз мумкинлигини инобатга олинг. 2017 
йилнинг бошидан буён биткоин деярли икки ярим мартага, эфириум (капитализация 
бўйича иккинчи ўринда турувчи валюта) 48 марта ошди. Бироқ кейинроқ эфириум 
қиймати икки баробарга тушди. 


Сабрли инвестор учун даромад истиқболи анча юқори бўлиши мумкин. Мақола 
ёзилаётган пайтда барча криптовалюталарнинг жаҳон капитализацияси 85 миллиард 
долларни ташкил этган. Шу сабабдан бозорнинг янада ўсиши учун барча имкониятлар 
мавжуд. Таққослаш учун: Россия аҳолиси банк депозитлари ҳажми — 405 миллиард 
доллар, АҚШда бу кўрсаткич — 9 триллион доллар. Қимматли қоғозлар дунё бозори 
капитализацияси эса 86 триллион доллар (2016 йил якунида). 

Download 365,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish