Битирувчиларнинг режалари аниқ(ми)?



Download 28,67 Kb.
Sana14.07.2022
Hajmi28,67 Kb.
#793823

“Битирувчиларнинг режалари аниқ(ми)?” номли сўровнома таҳлили
June 09, 2022
2022 йилнинг 21 май санасида А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг https://t.me/avloniyuz ва https://t.me/raqamli_pedagogik_xizmatlar каналларида “Битирувчиларнинг режалари аниқ(ми)?” номли сўровнома ташкил қилинган эди. 10 кунлик муддат давомида қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилди.

Cўровнома натижалари шуни кўрсатдики, биринчи савол бўйича 2021/2022 ўқув йилини тамомлаётган 11-синф битирувчиларининг 67 фоизи аллақачон касб(соҳа)ларини танлаб қўйишганлигини билдиришган. Демак, уларнинг мақсади аниқ. Энг қуйи кўрсаткич эса 6 фоизни ташкил этиб, бунда битирувчилар келгуси режаларини ҳозирдан режалаштиришга ҳали эрта деб ҳисоблашини ҳамда шахсий ҳаёт, оила қуришни режалаштираётганини таъкидлашган.


Сўровноманинг навбатдаги саволи юзасидан таҳлил қиладиган бўлсак, битирувчиларнинг 44 фоизи кириш имтиҳонларига репетиторга бормасдан ўзлари мустақил тайёргарлик кўришганлигини, аксинча 7 фоизи эса ўқиш нияти йўқлигини маълум қилишган.


Сўровноманинг кейинги саволи битирувчиларнинг тақдири билан бевосита боғлиқ, яъни хорижда меҳнат қилишга кетишни режалаштираётган битирувчиларнинг нима сабабдан кетмоқчилиги сўралганда, уларнинг 37 фоизи ўқишга қизиқиши борлиги, аммо моддий имконияти йўқлиги сабабли кетмоқчилигини айтишган. Энг паст кўрсаткич 9% бўлиб, бунда битирувчиларнинг ўқишга қизиқиши йўқлиги сабабли кетмоқчилигини билдириб ўтишган. Энг қизиғи респондентларнинг 33 фоизи эса бу саволга аниқ жавоб бера олмаслигини алоҳида таъкидлашган.

Сўровноманинг навбатдаги саволида энг юқори кўрсаткич 57% бўлиб, унда битирувчилар ўз истагига кўра касб танлашаётганлиги аниқланди. Аксинча, энг қуйи кўрсаткич эса 6 фоизни ташкил этиб, битирувчилар ўзларини тўғри келган касб(соҳа)да синаб кўрмоқчилигини маълум қилишган.


Сўровноманинг сўнгги саволи юзасидан таҳлиллар шуни кўрсатадики, респондентларнинг асосий қисми педагогика ва психология соҳасида фаолият юритиш мақсади борлигини айтишган бўлиб, улар 20,9 фоизни ташкил этади. Энг қуйи кўрсаткич ижодий соҳаларда эканлиги қайд этилган яъни 1,4%. Ҳунарлар ичида энг баланд кўрсаткич ижтимоий хизмат соҳалари (сартарош, тикувчи, косметолог ва бошқалар)да (3,7%), энг қуйи натижа эса фермерлик, деҳқончилик, ҳунармандчилик ва устачиликда (0,9%) эканлиги келтириб ўтилган.


Статистик маълумотларга кўра, аҳолиси 35 миллиондан ортиқ бўлган Ўзбекистоннинг 1,6 миллионга яқин аҳолиси республикадан ташқарида ишлайди. Меҳнат муҳожирларининг катта қисми Россия Федерациясида иш фаолиятини олиб боради.
Бундан ташқари, 2021 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистондан 3354 нафар фуқаро Қозоғистонга, 1123 нафари Туркияга, 826 нафари Жанубий Кореяга, яна 1574 нафари бошқа мамлакатларга иш учун чиқиб кетишган.
Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда умумий ўрта таълим мактаб битирувчилари сони 390 мингга яқинни ва 1-синф ўқувчилари эса 585 000 нафарни ташкил этади. Бу эса ўз навбатида 10 йилдан сўнг битирувчилар сони 1,5 баробарга ортишини билдиради.
Маълумот учун: 2020-2021 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 437,3 минг нафар 11-синф битирувчиларидан 109,3 минг (25%) нафари ОТМга кирган бўлса, ОТМ кирмаган битирувчилар сони 328,0 мингни (75%) ташкил этади.
Олиб борилган тадқиқотдан маълум бўлдики, мамлакатимизда 100 дан ортиқ касб мавжуд бўлсада, битирувчилар бор йўғи 20 га яқин касб ҳақида тасаввурга эга экан. Энг ачинарлиси, 18 та фан ўқитувчилари билан суҳбатлашилганда, уларнинг ўз соҳаси бўйича битирувчиларга берадиган тавсияси энг кўпи билан 5-6 та касбни ташкил этмоқда.
Маълумот учун: Manpower Group бандлик сўровига кўра, дунё бўйлаб энг кўп талаб қилинадиган 5 та касб аниқланди:
1. IT дастурий таъминот муҳандиси;
2. Савдо ва маркетинг;
3. Операциялар ва логистика;
4. Ишлаб чиқариш (тармоқлар бўйича);
5. Офисда мижозлар билан ишлаш;
Тадқиқот натижасида 20,9% битирувчилар педагогика ва психология касбини танлашини айтишган, бу жами битирувчиларга нисбатан 81500 нафар бўлмоқда. Ваҳоланки, ҳозирги вақтда республика мактабларида фанлар (23 та) бўйича педагог кадрларга бўлган жами эҳтиёж 6200 нафарга яқинни ташкил этмоқда. Натижада 75300 нафар битирувчининг тақдири эса номаълумлигича қолмоқда?
Битирувчиларнинг 57 фоизи “Ўз истагига кўра” касб танлаётганликларини инобатга олиб, уларга 100 дан ортиқ мавжуд касблар ҳақида батафсил йўналишлар, видеороликлар, ёшлар фаол бўлган сайтлар, каналларда маълумотлар тақдим этилса, уларнинг қизиқишлари ортади. Натижада республикамизда янги ташкил этилган, замонавий ишлаб чиқариш корхоналарида эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликларга хорижий мутахассисни жалб қилишга ҳамда унга бир неча баробар юқори маош тўлашга сабаб қолмас эди.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, келажаги ҳақида аниқ тасаввурга эга деб ҳисобланган 67 фоиз битирувчиларнинг кўпчилиги касб-ҳунарлар ҳақида етарлича маълумотларга эга эмас. Ҳатто, жуда кўп касбларни билишмайди, яъни, меҳнат бозорида қайси касбга талаб юқори, қайси касбдан қанча даромад олиш мумкинлиги хусусида қизиқишмаган. Бунинг натижасида, меҳнат бозорида номутаносиблик юзага келади. Шу сабабли, мактаб дастурларига касблар ҳақида мавзулар, маълумотлар киритиш, юқори синф ўқувчиларини касбларга ўқитиш ишларини жадаллаштириш лозим.

P.S. Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчилари ҳақидаги тадқиқотларимиз давом этмоқда.
Download 28,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish