Битирув малакавий иши мавзу


· Коронавируснинг 2020 йилда глобал ЯИМ ўсишига таъсири қандай? ·



Download 0,81 Mb.
bet12/15
Sana25.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#262380
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Коронавирус пандемиясининг глобал бозорлар ва халқаро иқтисодиётга (2)

· Коронавируснинг 2020 йилда глобал ЯИМ ўсишига таъсири қандай?
· Коронавируснинг жаҳон иқтисодиётига 2020 йилдан кейин ҳам таъсири бўладими?
· Келгуси 12 ой ичида глобал иқтисодий инқирознинг эҳтимоли қандай?
Сўровнома натижалари шуни кўрсатдики, аввалги (3 мартда эълон қилинган) сўров натижалариган нисбатан, экспертлар коронавируснинг глобал иқтисодиётга таъсирини янада юқори даражада баҳоламоқдалар. Бундан ташқари: 
· 54 та экспертнинг ярмидан кўпи, яъни 57 фоизи, бу йил глобал ЯИМнинг ўсишини 0,5 фоизли пунктга камайишини, уларнинг 20 фоизи эса бу кўрсаткични 1,0 фоизли пунктга камайишини прогноз қилишди.
· Коронавирус кенг даражада тарқалган мамлакатларда, яъни Хитой, Эрон, Италия ва Жанубий Корея давлатлари иқтисодиётида ушбу вируснинг таъсири кучли бўлиши, Эронда эса соғлиқни сақлаш тизимининг заифлиги ва ҳукуматнинг вирусга қарши анча кечиккан чора-тадбирлари туфайли унинг “иқтисодий зарбаси” энг кучли даражада бўлиши кутилмоқда.
· Коронавирус глобал иқтисодий инқироз хавфини вужудга келтирди. Сўровда қатнашган экспертларнинг консенсус фикрига кўра, келгуси 12 ой ичида глобал иқтисодий инқирозни вужудга келиши эҳтимоли 43 фоизга тенг.
ИҲРТ ҳисоботига кўра, энг ёмон сценарий (Downside scenario) бўйича, яъни эпидемия кўламининг дунё бўйлаб кенгайиши, эпидемияга қарши қўлланиладиган чоралар ва ваҳима сабабли, ишлаб чиқаришга жиддий зарар келтириши ва оқибатда иқтисодий рецессияни олиб келиши, провардда эса глобал иқтисодий ўсиш 1,5% гача пасайиши прогноз қилинган. Ўз навбатида, бу ҳолатнинг таъсири мамлакатлар учун жудаям кучли ва давомли бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Умуман олганда, глобал иқтисодиётдаги мазкур салбий тенденциялар оқибатлари глобаллашган иқтисодиётнинг бир қисми сифатида Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини кўрсатиши табиий. Гарчи, Ўзбекистон ривожланган давлатлар сингари бир-бири билан ўзаро боғлиқлик даражаси юқори бўлмаса-да, уларда бўлаётган жиддий ўзгаришлар мамлакат иқтисодиётига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.
Жумладан, Хитой Ўзбекистоннинг энг катта савдо ҳамкори ҳисобланиб, Хитой билан ташқи савдо айланмаси 2019 йилда 7,6 млрд. долларни (умумий ташқи савдо айланма ҳажмига нисбатан - 18,1%), экспорт- 2,5 млрд., импорт – 5,1 млрд.долларни ташкил этган.
Хитойдаги энергоресурсларга бўлган талабнинг камайиши, Ўзбекистоннинг Хитойга амалга ошираётган экспортини, шу жумладан табиий газ экспорти ҳажмининг камайишига олиб келади. Ўзбекистоннинг экспорт таркибида энергия манбаалари ва нефт маҳсулотлари (яъни табиий газ) 3-ўринда (14,1%) туришини, Хитойга жами экспорт ҳажмининг 36,4%и энергия манбаалари ва нефть маҳсулотлари ҳисобига тўғри келишини ҳисобга олиб, хулоса қилиш мумкинки, бу ҳолат Ўзбекистонга валюта тушумининг қисқаришига олиб келади.
Шунингдек, Хитойдан келаётган хом-ашё ва бутловчи қисмларнинг камайиши, транспорт харажатларининг ўсиши, ишлаб чиқариш таъминотидаги узилишлар Ўзбекистоннинг саноат соҳасига жиддий зарар келтириши эҳтимолдан холи эмас. Сабаби, Ўзбекистон саноати учун зарур бўлган машина ва асбоб-ускуналар импорти умумий импорт ҳажмида Хитойнинг улуши 30,9%ни ташкил этади, кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмларнинг импорти ҳажмида ҳам Хитойнинг улуши энг катта кўрсаткич (24,0%) ҳисобланади.
Шу ва бошқа сабаблар, Ўзбекистонда мазкур вазият юзасидан бўлган қисқа муддатли муҳим чораларни кўриш эҳтиёжини туғдирмоқда. Бунинг учун, биринчидан, фискал ва пул-кредит сиёсатни қўшимча қўллаб-қувватлаш ва мамлакатдаги таркибий ислоҳотларни кучайтириш лозим. Мазкур чоралар иқтисодий ўсишни барқарорлигига, истеъмолчилар ва инвесторларнинг ишончини оширишга ва ноаниқликни камайтиришга ёрдам беради.
Иккинчидан эса, корхона ва ташкилотларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлашга қаратилган чоралар, жумладан солиқ ставкаларини маълум муддатга камайтириш, “солиқ таътиллари”, “солиқ кредитлари”ни тақдим қилиш ва узоқ муддатда қайтариш имкониятини яратиш, ҚҚСни тезкор қайтариш механизмларини жорий этиш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ. Нақд пул оқими билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётган корхоналарга, айниқса кичик ва ўрта корхоналарга ёрдам беришга банклар томонидан имкон берилиши лозим. Зарар кўриши эҳтимоли бўлган ҳудудлар ва тармоқлар учун энергия манбалари нархини пасайтириш чоралари кўрилиши лозим.
Шу билан бирга, 9 март куни дунё нефт бозорида яна бир жиддий вазият юзага келиб, нефтнинг нархи ўзининг 2014 йилдан кейинги энг паст даражани қайд этди. Ушбу ҳолат нефтга бўлган глобал талабнинг тушиб кетиши ортидан нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (OPEC) ва Россия нефть қазиб чиқаришни (таклифни) камайтириш бўйича келишувга эриша олмагани оқибатида юзага келди.
Мазкур вазият ортидан Россия етакчи компаниялари, жумладан “Газпром”, “Лукойл”, “Роснефть”, “Сбербанк”, “X5 Retail Group”, “Новатэк”, “Северсталь” ва бошқалар акциялари нархлари Лондон биржасида кескин тушиб кетди. Жаҳон нефть нархларининг пасайиши фонида Россия рубли пасайишни бошлади - доллар 72 рублга, евро эса 82 рублга кўтарилди.
Россия рублининг кучсизланиши – сўмнинг алмашув курсини кучайтириши, бу эса, Россия бозорида Ўзбекистон экспорт маҳсулотларининг қимматроқ бўлишига ва маҳаллий экспортёрларнинг даромадлари камайишига, ўз навбатида, бу ҳам Ўзбекистондаги валюта ҳажмини камайишига таъсир кўрсатиши мумкин.
Шунингдек, Россия иқтисодиётининг сустлашиши оқибатида, Ўзбекистонлик мигрантларнинг мамлакатимизга келтираётган 3,4 млрд.долларлик (ЯИМга нисбатан 5,9 фоиз) фойдасининг қисқаришига олиб келиши ҳам мумкин. 
Аҳоли умумий даромадлари таркибида трансфертлардан келадиган даромадлар 25,3%ни ташкил этишини ҳисобга олганда, мазкур вазият Ўзбекистонда аҳолининг яшаш даражасига ҳам маълум даражада таъсир кўрсатиши мумкин. 
Бунинг учун, иқтисодий фаолликни рағбатлантириш ва бандликни қўллаб қувватлаш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ. Жумладан, кичик тадбиркорликни молиялаштиришни кенгайтириш, берилаётган кредитлар имтиёзли даврини узайтириш лозим.
Барча рухсат берувчи ва бюрократик тартиб-тамойилларга маълум муддат мораторий эълон қилиш, тадбиркорлик фаолиятидаги вужудга келаётган тўсиқ ва муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш, бандликни таъминлаш бўйича кескин чоралар кўриш, қисқа муддатли иш ўринлари ташкил этилишини рағбатлантириш лозим.
Шу ўринда таъкидлаш лозим, кўпгина давлатларнинг марказий банклари асосий фоиз ставкаларини тушириши молиявий секторда эмас, балки иқтисодиётнинг реал секторида инвестицион жозибадорликни оширишга қаратилган. Агар 2008 йилдаги тажрибадан келиб чиқсак, ўша пайтдаги ушбу вазият капитал оқимнинг ривожланган давлатлардан ривожланаётган давлатларга (Хитойга) қараб ҳаракатланганлиги кузатилган. Шу сабабдан, Ўзбекистоннинг айни пайтдаги вазиятдан фойдаланиб қолиш имконияти мавжудлигини инобатга олиб, қулай инвестицион муҳитни яратишга катта эътибор қаратиш, инвестицион жозибадорликни ошириш муҳим аҳамият касб этади.

III боб бўйича хулоса


Хулоса қилиб айтганда, юқорида келтирилганлардан кўриш мумкинки, мамлакатимизда пандемия шароитида аҳолини ва умуман иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлаш тизими мувофаққиятли ривожланиб, уларнинг ўсиш суръатлари яхшилаб келмоқдалар. Шунингдек, кўриб ўтилган муаммоларни ҳал этиш, молиявий маблағлардан фойдаланишни мамлакатимиз тижорат банклари орқали амалга ошириш, улар орасидаги рақобатбардошликни янада кучайтиришга ва банклар фаолиятининг барқарорлигини оширишга ёрдам беради.

ХУЛОСА


Коронавирус COVID-19 пандемиясининг жаҳон мамлакатлари қатори мамлакатимизда юзага келтирган ижтимоий-иқтисодий оқибатларини юмшатиш вазифаси, биринчи галда, ушбу вируснинг аҳоли соғлигига таъсирини минималлаштириш, ушбу борада барча тармоқлар ва фаолият турларига киритилган чекловларни эҳтиёткорлик билан босқичма-босқич олиб ташлаш ва келгусидаги вазиятни имкон қадар аниқроқ баҳолай олиш орқали инқироздан кейинги иқтисодий тикланиш сиёсатини тўғри шакллантириш ва амалга оширишдан иборат бўлади.
Мақоламиз мавзуси ўлароқ, олиб борган тадқиқотимиз натижасида короновирус COVID-19 пандемияси туфайли мамлакатимизда юзага келган ижтимоий-иқтисодий вазиятни имкон даражасида минималлаштириш мақсадида қуйидаги таклифларни ишлаб чиқдик:
1. Банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш керак. Бунинг учун, аҳолининг бўш маблағларини банкга жалб қилишда ностандарт қарорларни қабулиш керак бўлади. Жумладан, Люксембург, Женева, Цюрих (Швейцария) ёки Лихтенштейн тажрибалари бунинг ёрқин мисолидир. Ўзбекистонда 2009 йилда Люксембург тажрибаси асосида яъни банкга бир жорий молия йили давомида жалб қилинган барча молиявий қўйилмаларни ёки депозитларнинг манбаси сўралмаслиги бўйича қарор мавжуд бўлган. Бу чора аҳолининг бўш маблағларини банкга қўйиш учун мотивация беради, аммо, бу иқтисодий жиноятларни келтириб чиқариши, ноқонуний пулрани легалаштириш муаммосини келтириб чиқариши мумкин, лекин, маълум бир вақт давомида банкларнинг капиталлашув даражасини ошириб беришга хизмат қилади.
Шунингдек, таклифимизнинг давоми сифатида шуни таъкидлашимиз керакки, ушбу молиявий қўйилмалардан шакллантирилган пул маблағлари кичик бизнесга кредит сифатида йўналтирилиши кўпроқ мақсадга мувофиқ бўлар эди.
2.Кичик бизнес учун имтиёзли кредитларни ишлаб чиқиш керак ва бунда иккита нарсага аҳамият бериш керак: биринчиси, қайта молиялаштириш ставкасидан паст имтиёзли кредитларни бериш керак ва ўша қайта молиялаштириш қисмига етмаган қисмини молия вазирлиги ва марказий банк орқали молиялаштириш керак.
Бу субсидия беришдан кўра самаралироқ ҳисобланади. Чунки, субсидияларнинг қайтарилмаслиги кичик бизнесга унчалик катта мотивация бермайди ва бу давлат учун катта молиявий заразларга олиб келиши мумкин. Бу масаланинг иккинчи тарафи асосан кредит тизимини содалаштиришга қаратилган. Яъни кичик бизнесда хужжатлаштириш, бизнесни ташкил қилиш ва патетнлаш жараёнини соддалаштириш кўзда тутилади. Қайта молиялаштириш ставкасидан паст бўлган имтиёзли кредитларни беришда жаҳон амалиётидан Бангладешни кўришимиз мумкин. 2007 йилда Муҳаммад Юнуснинг ғояси асосида кичик бизнес учун фоизсиз кредитлар берилиши бошланган, манашу жараёнда ушбу схемаси учун Муҳаммад Юнусга нобел мукофоти берилган. Бу фоизсиз ва ўта имтиёзли кредитлар эди. Мазкур тизимни олиб кириш масадга мувофиқ бўлади. Ушбу тизимни ҳимоялаш мақсадида масалан ҳунармандчилик, косибчилик ва касаначиликни ривожлантиришда айнан улар фойдаланадиган воситаларга пул ўтказиб берилса бизнесни таминланганлик даражаси ва банкнинг ҳимоялаганлик даражаси ошиши мумкин. Чунки, пандемия шароитида давлат қўшимча иш ўринларини яратиши муракаб жараёнга айланнган.
Биринчидан, маълум бир вақт давомида асосий иш қатламини шакллантирадиган соҳаларидан бири ресторан ва туризм бизнесининг яқин бир-икки йил ичида ўзини чўқисини тиклай олмаслиги ва мукаммал ривожланиш даврига киролмаслигини ҳисобга оладиган бўлсак, аҳоли иш ўринларини яратишда уларни кичик бизнесга бир киши, икки киши ёки уч кишидан иборат кичик бизнес фаолиятига йўналтирилса мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
3. Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш керак. Бунда, энг аввало моддий техник базани яхшилаб олиш, яъни интернет тезлигини яхшилаш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунинг учун, асосий маблағ моддий техник база, интернет тезлиги ва бошқа масалаларга йўналтирилса айтайлик ўша интернет тезлиги бўйича мамлакатни давлат маблағлари ва хорижий сармоялар эвазига интернет тезлиги бўйича дастлабки 50 та мамлакат қаторига кириб олиши рақамли иқтисодиётнинг қолган йўналишларини ҳам ривожлантиришга олиб келади. Асосий таклиф рақамли иқтичодиётнинг барча йўналишларини эмас, бу ерда ўша даромадларни тақсимланишида баъзи бир йўналишлар маълум бир маблағсиз қолиб кетиши мумкин, шуниинг учун, асосий маблағни, давлатнинг асосий нормативларини ва асосий инвестицияга бўлган талабни рақамли иқтисодиётнинг моддий техник база ёки интернет тезлигини ошириш масаласига қаратиши лозим.
4.Пандемия шароитида масофавий интеграцияни ривожлантириш керак.
Албатта бу жараён кейинчалик интеграцион жараёнларга маълум бир даражада путр етказиши мумкин. Бундан кейин икки уч йил давомида интеграцион жараёнлар қийинлашади ва энг асосийси ишчи кучи миграцияси, халқаро капитал ҳаракати қийинлашади. Лекин, шу вақт билан бирга масофавий интеграция ривожланади.
Демак бунда, халқаро электрон пуллар ҳаракати, элетрон пулларни соддалашиши, муомиладги пулларни нақдсиз кўриигша келиши, пул айланиш тезлиги, маълуб бир операцияларни рақамли иқтисодиётда кўриниши ҳолатлари юзага келади.
Масофавий интеграцияни шаклантиришда мамлакатни электрон савдога ихтисослашиши муҳим ҳисобланади. Маълумки, мамлакатимизда ишчи кучининг маълум бир қисми карантин эълон қилингунича асосан кунлик хизматларда ишлаб бандлигини таминлар эди. Шундан келиб чиқсак, пандемиянинг иккинчи тўлқини келиши хавфи бор жараёнда яъни, октябр-ноябр ойларида дуч келишимиз манашу яъни, транспорт хизматлари, бошқа маиший хизматлар ва туризм хизматларини яна ёпилишига олиб келиши мумкин. Мазкур шароитда бизда олти-етти ой мобайнида аҳолини электрон бизнесга бўлган салоҳиятини ошириш керак. Бунинг учун, хорижий компаниялар кириб келган, агар давлат электрон бизнесга нисбатан импорт имтиёзларини берадиган бўлса, бу электрон бизнеслар ўз фаолиятини янаям самаралироқ амалга оширишга ҳаракат қилади ва аҳолини кўпроқ қисмини қамраб олишга интилади. Бундан кўзланган асосий мақсад бандликни таминлаш ҳисобланади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ



Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish