Асосий қисм.
Мен Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси Тошкент
шаҳар Учтепа туман прокуратурасининг ижтимоий қонунчилик устидан
назорат қилиш бўлимида 2022 йилнинг 7 февралдан 15 апрелгача “Битирув
малакавий амалиёти”ни ўтаб қуйидаги ишларни бажардим:
«Битирув малакавий амалиёти»ни ўташнинг дастлабки ўн кунида, мен
Тошкент шаҳар Учтепа туман прокуратурасидан бириктирилган амалиёт
раҳбарим, прокурор ёрдамчиси ёрдамида амалиёт ўташ тартибларини
белгилаб олдим. Шундан кейин, амалиёт раҳбарим барча ходимлар билан
таништириб, амалиёт ўтайдиган давлат органида ўрнатилган ички тартиб-
қоидалар билан таништирди ва бу бўйича тасдиқланган ҳужжатларни тақдим
қилди. Мен ички тартиб-қоидалар билан танишдим ва амалиёт раҳбарим билан
«Битирув малакавий амалиёти»ни ўташ бўйича режа тузиб олдик ва шу режа
асосида назарий билимларни амалиётда қўллаш, амалий кўникмаларни
эгаллаш жараёнини бошладим.
Шундан сўнг амалёт раҳбарим томонидан ижтимоий қонунчилик
устидан назорат қилиш бўлимига бириктирилдим.
Мен прокуратура органлари фаолиятини тартибга солувчи қонун
ҳужжатлари билан танишиб чиқдим. Ушбу қонунга асосан прокуратура ўз
фаолятини олиб боришини ва назорат функсиясини амалга оширишини
тушундим.
Амалиёт ўташнинг кейинги ҳафтасида “Прокуратура тўғрисида”ги
қонуннинг 25-моддасига асосан яъни фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари
бузилганлиги тўғрисидаги аризалар, шикоятлар ҳамда бошқа маълумотларни
кўриб чиқади ва текширади, аризачиларга уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
ҳимоя қилиш тартибини тушунтириши, фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари
бузилишининг олдини олиш ва бартараф этиш, қонунни бузган шахсларни
жавобгарликка тортиш ҳамда етказилган зарарни қоплаш чора-тадбирлар
кўришни, фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилиши маъмурий
ҳуқуқбузарлик хусусиятига эга бўлган ҳолларда прокурор маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатади ёки зудлик билан ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги маълумотни ва текширув материалларини маъмурий
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган
органга ёки мансабдор шахсга бериши юзасидан амалга ошириладиган
ишларни кўриб чиқиш билан боғлиқ жараён билан танишдим. Фуқароларнинг
мурожаатлари юзасидан аризаларни кўриб чиқиш ва қонунга асосан тегишли
чора-тадбирларни кўриш ишларини амалга оширдик. Шунингдек ушбу
аризаларни кўриб чиқишда процессуал ҳаракатлар яъни мурожаатлар билан
ишлаш бўйича режа жадвали тузиш ва фуқаролардан кетма-кетликда
тушунтириш хатларини олиш ишларни амалга оширдик. Жиноят процессуал
қонунчилигига асосан жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарор ва жиноят
ишини қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарор билан танишдик. Жиноят ишини
қўғатиш тўғрисидаги қарор Жиноят-процессуал кодексининг 41-бобида
кўрсатилган моддалар асосида қуйидаги тартибда қабул қилинишини амалий
мисолларда кўриб чиқдим:
Жиноят ишини қўзғатиш тўгрисидаги қарор Жиноят-процессуал
кодексининг 322-моддасида кўрсатилган тартибда яъни сабаб ва асослар
мавжуд бўлган тақдирда жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида, терговчи,
прокурор қарор чиқаради. Қарорда ишни қўзғатиш сабаблари ва асослари,
жиноят кодексининг жиноят иши қўзғатилган жиноятни назарда тутувчи
моддаси, бундан буён ишни ўз юритувига олувчи мансабдор шахс
кўрсатилади. Жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма
нусхаси ушбу ишнинг тергов қилиниши устидан назоратни амалга ошириши
лозим бўлган прокурорга юборилади. Учтепа туманидан жойлашган
ноқонуний қурилмаларни аниқлаш бўйича Жаҳон тиллари давлат
университетида
аниқланган
ноқонуний
қурилмалар
рўйхати
шакиллантирилди ва ушбу жараёнда мен ўзимга етарли амалий кўникма
олдим.
Амалиёт ўташнинг кейинги ҳафтасида Учтепа туман прокуратурасининг
ижтимоий қонунчилик устидан назорат қилиш бўлимида давлат
идораларининг фаоляти устидан назорат қилиш билан боғлиқ амалий ишлар
билан танишдик. Шунингдек Учтепа туман Тиббиёт бирлашмасининг фаоляти
устидан назорат қилиш мақсадида прокуратура томонидан текшириш ишлари
амалга оширилди. Ушбу текшириш давомида туман тиббиёт бирлашмасининг
фаоляти қонунга асосан олиб борилаётганлигини батафсил ўрганиш
мақсадида Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бўлимидан мутахасис ажратилди
ва ушбу мутахасислар ёрдамида туман тиббиёт бирлашмасида “Прокуратура
тўғрисида”ги қонунга асосан прокуратура томонидан назорат ишлари амалга
оширилди. Ушбу текшириш ишлари амалдаги қонунчиликка асосан амалга
оширилди ва қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, қонун бузилишига йўл
қўйган тиббиёт бирлашмаси ходимларига интизомий жавобгарлик чораси
қўлланилди. “Бирлик”МФЙ да Тошкент Шаҳар прокурори ўринбосари
иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди ва ушбу қабул давомида фуқароларнинг
оғзаки мурожаатарига жойларнинг ўзида ечим бўйича амалий кўникма ҳосил
қилдим.
Амалиёт ўташнинг охирги ҳафтасида мен битирув малакавий амалиётни
ўташ вақтида мавжуд муаммоларни амалий кўникмалар билан бартараф этиш
бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ тартибни ўзлаштирдим.
Шунингдек юзага келган қонун бузилиш ҳолатларини, уларнинг содир
этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича
кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўриш учун умумлаштириш тартиби бўйича
етарлича кўникмаларга эга бўлдим. Бундан ташқари амалёт ўташнинг охирги
ҳафтасида “Прокуратура тўғрисида”ги қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар била қайта танишдим. Прокуратура органлари томонидан
секторларга чиқиб фуқароларнинг мурожаатлари бўйича муаммоларни ҳал
қилиш билан боғлиқ сайёр қабуллар ташкил қилинди ва бу сайёр қабулда
фуқароларнинг муаммолари эшитилиб жойида ҳал қилиш бўйича тегишли
идораларга топшириқлар берилди. Ушбу сайёр қабулда қатнашиб фуқароларга
мавжуд муаммоларни ҳал қилишда қонуний ёрдам бериш чоралари кўришда
қатнашдик. Учтепа Туман прокурори адлия катта маслаҳатчиси А.Х.Кораев
томонидан ташкил этилган сайёр қабул орқали фуқаролар томонидан ортиқча
овворагарчилик шунингдек қўшимча ҳаражатларнинг олдини олиш кўзда
тутилган. Шунингдек ушбу сайёр қабулни ташкил қилишдан асосий мақсад
муаммоларни жойларда ҳал қилиш ва ушбу муаммоларни келтириб чиқарувчи
сабаб ва шарт-шароитларини ўрганиш ва бартараф этишдан иборат. Шундан
сўнг жиноят-процессуал кодексининг 96-113-моддаларига асосан ва ушбу
айбланувчини сўроқ қилиш тергов ҳаракатида қатнашдик. Ушбу тергов
жараёнида айбланувчи биринчи навбатда сўроқ қилинувчининг шахси
аниқлангандан кейин унга процессуал қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқ
ва
мажбуриятлари
тушунтирилди.
Бу
ҳуқуқ
ва
мажбуриятлар
тушунтирилганлиги сўроқ баённомасида қайд қилинди. Ушбу тергов
жараёнида айбланувчига ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми, 28, 211-моддалари
билан айб эълон қилиниб жиноят иши қўзғатилди. Ушбу тергов жараёни
терговчи томонидан жиноят процессуал қонунчилигига асосан айбланувчига
ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ҳолда адвокат иштирокида амалга
оширилди. Ноқонуний қурилмаларни аниқлаш бўйича Бош прокуратура
томонидан берилган топшириқ юзасидан Учтепа тумани прокуратураси
томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва ушбу жараёнда Учтепа тумани
“Тиҳай” кўчасида жойлашган ноқонуний қурилмалар олиб ташланди ва ушбу
тадбирда мен фаол қатнашдим ва керакли тажриба ҳосил қилдим.
Хулоса. Мен ушбу амалиёт вақтида битирув малакавий ишимга оид
кўплаб маълумотларга эга бўлдим ва керакли тажриба ҳосил қилдим.
Прокуратура органларининг вазифа функциялари билан яқиндан танишдим ва
прокуратура органларида амалга ошириладиган ишларда фаол қатнашдим,
прокурор назорат
ҳужжатларининг наъмуналарини
тайёралаш ва
фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича ўзимга керакли кўникма
ҳосил қилдим. Прокуратура ҳодимлари томонидан прокуратура фаолятига оид
тавсия ва ўз тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда керакли маслаҳатларга эга
бўлдим.
Ҳужжатлардан наъмуналар:
Do'stlaringiz bilan baham: |