Битирув ишида Самарқанд давлат чет тиллар институти талабаларининг касбий фаолиятини ҳисобга олган ҳолда "Ўзбекистон тарихи" фанидан маъруза ва семинар машғулотларни касбга боғлаган холда ташкил этиш масаласи ёритилган



Download 0,63 Mb.
bet5/18
Sana13.07.2022
Hajmi0,63 Mb.
#791038
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
БЛИ Самарканд

Биринчидан, у фан сифатида ўзининг бутун диққат эътиборини фақат ўтмишга қаратади, ундан сабоқ беради, хулоса чиқаради, аждоларимизнинг мозийда қолган ҳаёт тарзини, улар яратган маданий, маънавий-мафкуравий қадрятларини ўрганади.
Иккинчидан, Ўзбекистон тарихи фани бошқа ижтимоий фанларга нисбатан аниқ фан. Тарихий воқеа ва ҳодисалар қатъий аниқликда, даврий кетма-кетлик – хронологик асосда ўрганади.
Учинчидан, Ўзбекистон тарихи фани ўтмишда ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг аҳволи, ривожланиши ва таназзулининг сабаб ҳамда оқибатларини ўрганади.
Тўртинчидан, Ўзбекистон тарихи фани кўп қирралик ва хилма-хиллик хусусиятига эга. У жамият тарққиёти ва инқирозларининг фақат бир томонинигина эмас, балки унинг ҳамма томонларини узвий боғлиқликда, бир бутунликда ўрганади.
Ҳар қандай фан каби Ўзбекистон тарихи фани ҳам ўзининг ғоявий-назарий асослари, илмий таълимотлари, методи ва методологиясига эга. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон тарихи фанининг ғоявий-назарий асослари, илмий таълимотлари ва методологияси нималардан иборат бўлиши ўта муҳим масала ҳисобланади. Юртбошимиз Ислом Каримов тарихнинг энг муқаддас миллий ва умуминсоний хотира ҳамда қадрият эканлигини таъкидлаб, “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”, “Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади”, “Тарих – халқ маънавиятининг асосидир”, деган теран фалсафий фикрларни олға сурди.
Ҳозирги кунда таълим жараёнида жумладан Ўзбекистон тарихи фанини ўқитишда интерактив методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда, бундай бўлишининг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда талабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга, жумладан Ўзбекистон тарихи фанидан профессор-ўқитувчи маълум бир мавзу масалан, Туркистонда жадидчилик ҳаракати масаласида қоғоздаги маърузани ўқиб бериб, талабаларни мавзу юзасидан эркин фикрлашига кенг имконият яратилмаган бўлса, замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига ҳатто, хулосаларини ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Профессор-ўқитувчи бу жараёнда шахсни ривожлантириш, шакллантириш, билим олиш ва тарбиялашга шароит яратилиш ва ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик функциясини бажаради. Таълим жараёнида талаба асосий фигурага айланади.
Шунинг учун олий ўқув юртлари ва факультетларида малакали касб эгаларини тайёрлашда замонавий ўқитиш методлари-интерактив методлар, инновацион технологияларнинг ўрни ва роли бениҳоя каттадир. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳоратига оид билим, тажриба ва интерактив методлар талабаларни билимли, етук малакага эга бўлишларини таъминлайди.
Мустақиллик йилларида Ватан тарихига бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. 1998-йилнинг 26-июнида Президент И. А. Каримов бир гуруҳ тарихчи олимлар олдига тарихимизни ҳар қандай мафкуравий босимлардан ҳоли ўқитиш вазифасини қўйди. Бугунги кундаги талаб эса Ватан тарихини ёшлар онгига сингдиришда янги ахборот технологиялари ҳамда янги педагогик технологияларни қўллаш ва айнан давр талабига жавоб берадиган педагог кадрлар таёрлаш, малакасини ошириб бориш бўлиб қолмоқда. Масалан, 2015-йилнинг 12-июнидаги Президент И. А. Каримовнинг ПФ № 4732 сонли фармонини шу мақсадни амалга оширишни ҳуқуқий асосларидан деб ҳисоблашимиз мумкин. Ўзбекистон тарихи фани соҳасида янги педагогик технологиялар қўлланилган кўплаб ўқув-услубий адабиётлар яратилмоқда. Масалан, 2015-йилда Ўзбекистон миллий университети тарихчи олимлари томонидан Ўзбекистон тарихи фанини ўқитишида инновацион технологияларни қўллаш номли асар нашр этилди.
Ватан тарихининг ХVI-ХIХ асрлар, шунингдек ХIХ асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларидаги Туркистондаги ижтимоий- сиёсий жараёнлар,жадидчилик ҳаракати,мустақиллик ва тараққиёт учун кураш даври каби бўлимларини энг янги ва турли манбалар асосида ойдинлаштириш Ўзбекистон тарихи фанининг устувор йўналишларидан ҳисобланади
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни шундаки, Ўзбекистон тарихи фани гуманитар фанлар қаторида олий ўқув юртларида ўрганилиши ҳозирги давр талаби ҳисобланади. Жамият ҳаётидаги мавжуд муаммоларни фақат иқтисодий, сиёсий тадбирлар ва ҳуқуқ- тартиботни мустаҳкамлаш билангина тўла ҳал қилиб бўлмайди. Бунинг учун ушбу халқнинг бой тарихий меросини ўрганиш, тарихий хотирасиз келажак йўқ эканлиги, давлатчилик тарихи ва бой маънавий-маданий меросни қайта ёритиш талаб этилади
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон тарихи фани, энг аввало, талаба ёшларнинг мустақил фикрлашини рағбатлантирадиган, Президент Ислом Каримов асарларини қунт билан ўқиш ва ўзлаштириш, маънавий-маданий соҳадаги масала ва муаммолар бўйича эркин фикр юрита олиш қобилиятини ўстирадиган янги педагогик технологиялар асосига қурилган. Фанни ўзлаштириш мобайнида интерфаол усулларнинг турли шаклларидан, замонавий электрон техника воситаларидан, кўргазмали қуроллардан кенг фойдаланилади. Амалий машғулотлар мустақиллик йилларида бунёд этилган обидалар, таъмирланган зиёратгоҳлар, музейларга ташриф уюштириш, маънавий мерос ва маданий ҳаётга алоқадор жойларга чиқиш шаклида ташкил этилади.


Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish