ЯХШИЛИКНИНГ ФАЗИЛАТИ.
Лев Толстой шудай деган. "Бахтиёрлигимнинг боиси бу бўлса ажаб эмас: менда бор нарсалар учун севинаман. Менда йўқ нарсалар учун қайғурмайман".
Яхшилик қилиш аввало инсоннинг бошига келадиган фалокатларнинг олдини олади. Яхшиликнинг тури кўп, қандай яхшилик қилишдан қатий назар инсон қалби ва руҳияти ҳузурланиб юзидан нур ёғади.
Азизжон тонгда туриб бомдод намозига тахорат олди, масжидда жамоат билан намозни ўқиб руҳий тетиклик билан уйга келди қараса аёли ҳовлини сипир сийир юмишлари билан машғул у дарров устибошини алмаштириб аёлига кўмаклашишга тушди. Аёли супириб тўда қилган хас хусларни аравага ортди ва махсус мусор яшикка ташлаш учун кўчага чиқди.Шу вақт эсига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган ҳадислари ёдига тушди: "Йўлдан одамларга озор берган нарсаларни олиш ҳам садақадир".Дархол йўл йўлакай кўчадаги хас хусларни ҳам олиб кўчани ҳам тозалаб кетди. Уйга қайтишда кўчани тозалигидан кўнгли ёришди. Уйга мамнун холда кириб келган Азизжонни аёли юзага боқиб:"Адаси бугун юзинггиздан нур ёғибди ҳечам юзинггизни бундай нурли кўрмаганман" деб ажабланди.
Ҳозирги пайтда одамлар ҳаммаси ҳам шундай эмас,бугун кишилар янги нарса сотиб олиш,уйни қайта тамирлаш,машинасини янгилашга ружу қуйган.
Замон жадаллашгани сари кишилардаги рақобат кучаймоқда биз ҳаётдаги ўрнимиз,моддий фаровонлигимиз учун,энг ачинарлиси,бахтимиз ҳам мудом кимлар биландир беллашамиз.Аммо ҳамма вақт қилганларимизга яраша ажр оламиз. Ҳақиқатни унутганимиз боис ўринсиз чиранамиз.Аллох таоло қуръони шарифнинг Залзала сурасида бундай марҳамат қилади "Фаманн яаъмал мисқола зарротин хойрой яароҳ.Ва май яаъмал мисқола зарротин шаррой яароҳ"яни мисқолчалик яхшилик ҳам,мисқолчалик ёмонлик ҳам жавобсиз қолмайди." Аллоҳ дунёвий интилишимизга қараб эмас, охиратга ҳозирлаган амалларимиз учун карамини кенг қилади бизга.Мана бахор фасли келди ҳар биримиз ўз уйимизни,кўча кўйимизни саришта-ю саромжон,тоза озода қилиб, кўчатлар экиб,дарахтларни оқлаб шакллар берсак улкан яхшилик ва унда барака бор.
Бир она ўғлига насихат қилди:
Ўғлим,доим эрталаб туриб ҳовлимиз эшигини очиб қўйгин!
Нега онажон?- деди ўғли.
Чунки ҳар куни сахарда Аллоҳ эшиги очиқ хонаданларга ризқ сочади.Унинг назари тушган уйда барака бўлади.
Она қишлоқда ҳамма сахар пайтда эшигини очиб қўяди.
Лекин ҳамманинг уйи баракали эмаску...
Ҳа болам-а!Моҳиятига этибор бермайсан-да!Аллоҳ очиқ эшикдан секин қарайди.Агар хонадон озода,тартибли бўлса,барака бериб кетади. Уй ивирсиган, қаровсиз бўлса хўрсиниб кетади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳис васалламдан.
"Поклик иймоннинг яримидир".
Армижон масжиди имоми О.Найимов.
Do'stlaringiz bilan baham: |